Skip to content
Trending
21 июня 13:22Покистонда кетма-кет икки портлаш содир бўлди, қурбонлар бор 17 июля 15:47АҚШдаги ҳалокат бўйича ўзбекистонлик ҳайдовчи гаровсиз озод қилинди 15 мая 14:58Ўзбекистонда 1 июндан электр энергияси ва газ нархлари ўзгаради 8 сентября 10:40Финляндия Россия чегарасида 200 кмлик металл тўсиқ қурди 22 января 20:50Шимолий Кореяда хусусий автомобилларга эгалик қилишга рухсат берилди 24 ноября 23:53“Толибон” Афғонистон бюджетининг ярмини хавфсизликка сарфлади 24 декабря 17:18Самарқандда қўлбола пиротехника воситаларини тайёрлаб сотган ўсмирлар қўлга олинди 28 октября 10:48Истанбул мэри Имомоғлуга янги айблов қўйилди 29 апреля 18:13Тошкентда омборхонада ёнғин чиқди 6 декабря 14:39БМТ маълум қилишича Фаластиннинг Ғарбий Соҳил ҳудудида кунига 5 та ҳужум содир этилган
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Қарздор аҳолининг 61 фоизи кредитини ўз вақтида тўлашга қийналмоқда — Марказий банк
Жамият

Қарздор аҳолининг 61 фоизи кредитини ўз вақтида тўлашга қийналмоқда — Марказий банк

ShaxriyorShaxriyor—19 ноября 16:500 21
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзбекистонда қарздор аҳолининг аксар қисми кредитини ўз вақтида тўлашга қийналмоқда. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган навбатдаги “Молиявий барқарорлик шарҳи”да маълумот берилган.

Аҳолининг умумий қарз юки пасайди

Шарҳда банклардан кредит олган жами аҳолининг умумий қарз юки (ойлик даромаднинг қанчаси кредитга тўланаётгани) очиқланган. Қайд этилишича, 2025 йил I ярмида аҳоли қарз юки 2024 йил II чорагидагига нисбатан 36 фоиздан 33 фоизга пасайган. Марказий банк бунда жорий йил январдан кредит ажратишда 50 фоизлик қарз юки чеклови белгилангани самара берганини билдирган.

Таҳлилда аҳолининг банкдан кредит олиш даражаси ортиб бораётгани хавотири қайд этилган. 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 5 миллион нафардан кўпроқ кишида банк кредитлари мавжуд бўлган. Бу кўрсаткич 2024 йил мос ҳолатига нисбатан 15 фоизга юқори. Шунингдек, ҳар минг нафар меҳнатга лаёқатли одамдан 238 нафари кредит олмоқда. Бир йил илгари мазкур рақам 29 нафарга кам бўлган.

Ҳисоб-китобларга қараганда, банкдан кредити борлар орасида банкдан ташқари ҳам қарз олиш ҳолатлари кўпаймоқда. Хусусан, 2025 йил I ярмида банкдан кредит олган аҳолининг 47 фоизида банкдан ташқари қарзлари ҳам мавжудлиги аниқланган. Бу 2024 йил мос даврига нисбатан 6 фоизга кўп.

Қолаверса, регулятор банкдан кредит олган жисмоний шахслар орасида бир нечта қарз мажбуриятлари мавжуд бўлган ҳолатлар кўпаяётганидан хавотир билдирмоқда.

Асосий қарзлар уй ва машина учун олинган

More stories

Қарздор аҳолининг 61 фоизи кредитини ўз вақтида тўлашга қийналмоқда — Марказий банк

19 ноября 16:50

Қашқадарёда сохта ҳужжатлар орқали 783 миллион сўм кредит расмийлаштирганлар ушланди

27 июля 14:54

Марказий банк Humans билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди

7 января 11:27

Ўзбекистонликларнинг банклардан олган кредитлари бир йилда 39,5 трлн сўмга ошди

26 июля 21:10

Марказий банк шарҳида 2025 йил июлда аҳоли қарз юкини аниқлаш бўйича ўтказилган сўров натижалари ҳам келтирилган. Сўровда республиканинг барча ҳудудларидан 4,5 мингдан ортиқ респондент қатнашган. Ҳисоб-китобларда аҳолининг банк ва банкдан ташқари ҳамма қарзлари инобатга олинган.

Респондентлардан 80 фоизи ўртача ойлик даромади 12 миллион сўмдан ошмаслигини билдирган. 24 фоиз иштирокчи қўшимча даромадлари борлигини таъкидлаган. 75 фоиз қатнашчининг қўшимча даромади 6 миллион сўмдан камни ташкил этган.

Сўровда қатнашган иштирокчиларнинг 73 фоизи банк ёки банкдан ташқари қарзи мавжудлигини қайд этган. Қарз мажбуриятларининг 63 фоизи банклар ҳисобига тўғри келган.

“Банкдан қарз мажбуриятига эга респондентларнинг 20 фоизи бошқа қарз мажбуриятлари ҳам мавжудлигини билдирган. Қатнашчилар томонидан қарз маблағларининг 41 фоизи уй-жойларни харид қилиш ёки таъмирлаш ҳамда автомобиль сотиб олишга йўналтирилмоқда”, дейилади шарҳда.

Сўровга кўра, 6 фоиз иштирокчи бошқа қарзларни тўлаш учун янги қарз олган. 71 фоиз қатнашчи жами қарзлари бўйича ойлик тўлов миқдори 6 миллион сўмдан ошмаслигини таъкидлаган.

Жами кредитлари бўйича қолган тўлов муддати 5 йил ва ундан ортиқ дея белгилаган респондентлар улуши 27 фоизни ташкил этган. 49 фоиз иштирокчи ўз қарзининг муддати 3 йилдан кам қолганини маълум қилган.

Қарзни қайтаришда қийналаётганилар улуши юқорилигича қолмоқда

Сўровда аҳоли тўлов қобилиятини аниқлашга доир саволларга ҳам жавоб олинган. Жумладан, респондентларнинг 61 фоизи қарз мажбуриятларини ўз вақтида қайтаришда қийинчиликларга дуч келаётганини билдирган.

“Респондентларнинг асосий қисмида келажакда тўлов қобилиятида ўзгаришлар бўйича кутилмалари ижобий шаклланмоқда”, дейилади таҳлилда.

Иштирокчилардан 51 фоизи кейинги 6 ойда тўлов қобилияти яхшиланишини билдирган. Яна 17 фоиз қатнашчи кейинги 6 ой ичида қарз олишга эҳтиёж сезмоқда. Респондентлар олмоқчи бўлган кредитларининг 40 фоизини уй-жой сотиб олиш ёки таъмирлаш ҳамда автомобиль харид қилишга сарфламоқчи эканини айтган.

Биринчи ярим йилликда респондентларнинг банк ва банкдан ташқари жами қарз мажбуриятлари бўйича ўртача қарз юки даражаси 50 фоизни ташкил этган. Бу қарздорлар ойлик даромадининг ярмини кредит тўловларига сарфлаётганини англатади. Сўров натижасига кўра, иштирокчилардан 11 фоизида қарз юки даражаси 100 фоиздан юқори шакллангани маълум бўлган. Яъни ойлик даромад қарзларни тўлашга етмаслиги қайд этилган.

аҳоликредитҚарздорМарказий банк
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Марказий тергов ҳибсхонасида қанча одам сақланаётгани айтилди — ИИВ
Россия ҳаво кучлари 130 та бомбани адашиб бошқа ҳудудга ташлади — ОАВ
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа