IDC (International Data Corporation) хабар беришича, смартфонларнинг дунё бўйича сотуви кескин камайди: 2026 йилнинг учинчи чорагида глобал етказиб бериш ҳажми йиллик ҳисобда 22,0 фоизга камайиб, 255,3 миллион донани ташкил этди. Бу тарихдаги чораклик пасайишлар рекордидир.
Учинчи чорак кўрсаткичлари ва пасайишлар:
- Samsung — 57,8 млн дона (-5,8 фоиз)
- Apple — 57,3 млн (-4 фоиз)
- Xiaomi — 30,7 млн (-29,2 фоиз)
- Oppo — 25,6 млн (-34,5 фоиз)
- Vivo — 19,1 млн (-31,5 фоиз)
Сунъий интеллект технологияларига бўлган талаб ортидан хотира қурилмалари ўтган йилга нисбатан 350 фоизга қимматлашди. Бу эса смартфон ишлаб чиқарувчиларга қўшимча молиявий босим ўтказмоқда. Оқибатда компаниялар маҳсулотлар нархини оширишга ва ҳамёнбоп (бюджет) моделлар турини қисқартиришга мажбур бўлмоқда.
Нархларнинг бундай юқорилиги сабабли истеъмолчилар ўз смартфонларини янгилашга шошилишмаяпти, бу эса жаҳон бозорида сотув ҳажмининг янада қисқаришига олиб келмоқда.
