Skip to content
Trending
14 января 11:34Майкл Каррик “Манчестер Юнайтед”нинг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланди 26 мая 12:54Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонлик маҳбуслар Ўзбекистонга қайтиш истагини билдирди 13 января 17:19Олий суд экстремистик ва террористик деб топилган интернет манбалар рўйхатини эълон қилди 21 февраля 15:09УЕФА “Барселона”ни 30,5 минг евро жаримага тортди 24 февраля 21:52Telegram’da сохта аккаунт очиб, одамларни алдаган шахс ушланди 6 декабря 09:44Фарғонада мансабдорлар пора билан қўлга тушди 29 ноября 09:35Андрей Ермак истеъфога чиқди: Зеленский баёнот берди 21 августа 11:01Роналдиньо 11 йилдан сўнг 10-рақам остида катта футболга қайтмоқда 24 апреля 13:42Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг икки компаниясига санкция жорий этди 8 декабря 13:57Хитой Япония муносабатлари кескинлашмоқда
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Тожикистон–Афғонистон муносабатлари: савдо ўсмоқда, хавфсизлик долзарб
Дунё

Тожикистон–Афғонистон муносабатлари: савдо ўсмоқда, хавфсизлик долзарб

ShaxriyorShaxriyor—9 февраля 15:290 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Тожикистон Афғонистон билан муносабатларни ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш тамойилига асосланиб, олиб бормоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин баёнотига таяниб AsiaPlus хабар берди.

“Биз ҳар бир суверен давлат ўз сиёсатини ўз миллий манфаатларига мувофиқ олиб бориш ҳуқуқига эга, деб ҳисоблаймиз. Шу ўринда, кўплаб давлатлар, жумладан, Афғонистон билан чегарадошлар ҳам ўз миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда у билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда”, деди у.

Вазир Тожикистон Афғонистон билан чегарадаги бозорлар фаолиятини қайта тиклагани ва қўшни давлатга электр энергияси етказиб беришни давом эттираётганини айтди. У икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми ўсиб бораётгани ва 2025 йил якунига кўра, 110 миллион доллардан ошганини таъкидлади.

Сирожиддин Муҳриддин, шунингдек, Тожикистон минтақанинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга қаратилган халқаро ҳамкорликни олқишлашини айтди ва мураккаб гуманитар вазиятда Афғонистонни ёлғиз қолдирмасликка чақирди.

More stories

Афғонистон-Покистон чегарасида қуролли тўқнашув содир бўлди. Қурбонлар бор

9 декабря 21:20

Афғонистон Ғазо секторига 530 тонна гуманитар ёрдам юборди

16 апреля 15:47

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

Покистон Афғонистон чегарасида махсус амалиёт ўтказиб, 29 нафар жангарини йўқ қилди

29 июня 12:18

“Афғонистон бўйича позициямиз ўзгаришсиз қолмоқда. Биз Афғонистонни хавфсиз, барқарор, тинч ва гуллаб-яшнаётган мамлакат сифатида кўришни истаймиз”, деди у.

2024—2025 йилларда Душанбе Афғонистонга вайронкор зилзиладан сўнг 6 минг тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам юборди.

Вазир сўнгги икки ой ичида Афғонистон билан чегарада қуролли ҳужумлар кўпайганини изоҳлар экан, икки давлат чегарадаги ҳодисаларнинг олдини олиш учун биргаликда ҳаракат қилаётганини айтди. Афғонистон “чегарада бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун зарур чораларни кўришини ва ҳар томонлама текширув ўтказишини” билдирган.

“Тожик-афғон чегарасида хавфсизликни таъминлаш масалалари ҳамон долзарблигича қолмоқда. Шу мақсадда, албатта, Тожикистон ва Афғонистоннинг тегишли тузилмалари ўртасида ишчи алоқалар ўрнатилган”, деди вазир.

Яқинда Тожикистон Чегара қўшинлари мамлакат ҳудудига ноқонуний кириб келган “беш нафар афғон контрабандачи”ни аниқлаганди. Уларнинг “қуролли қаршилиги” оқибатида уч нафар контрабандачи йўқ қилинган, яна икки нафари Афғонистон ҳудудига қочиб кетган.

2025 йил 26 ва 30 ноябрь кунлари Афғонистон ҳудудидан Тожикистоннинг чегараолди ҳудудларига қилинган икки ҳужум оқибатида беш нафар Хитой фуқароси ҳалок бўлган, яна беш киши жароҳат олган эди.

Тожикистон ушбу ҳужумларни кескин қоралаб, “Толибон”дан айбдорларни қўлга олишни талаб қилган. “Толибон” ҳукуматининг ташқи ишлар вазирлиги эса ҳужумлар “минтақа давлатлари ўртасида беқарорлик ва ишончсизликни келтириб чиқариш”ни мақсад қилган гуруҳлар томонидан амалга оширилганини билдирган.

Тожикистон Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш агентлиги директори Зафар Самад маълумотига кўра, 2025 йили тожик-афғон чегарасида Тожикистон куч тузилмалари ва афғон контрабандачилари ўртасида 17 та қуролли тўқнашув (2024 йилда — 6 та) қайд этилган. Ушбу ҳодисалар оқибатида 10 нафар Афғонистон фуқароси (2024 йилда — 3 нафар) ва 2 нафар тожик чегарачиси ҳалок бўлган.

АфғонистонмуносабатсавдоТожикистонХавфсизлик
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Йўл ва таълим соҳаси учун 160 млн доллардан ортиқ маблағ жалб этилди
SpaceX Ой ва Марсда шаҳарлар қуришни режалаштирмоқда
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа