Skip to content
Trending
9 декабря 14:38Ўзбекистонда бананларга ОИТСли қон юбориб, сотилаётгани рад этилди 15 января 14:13Германия, Швеция ва Норвегия Гренландияга қўшин юбормоқда 9 марта 12:39Эрон билан уруш фонида АҚШ Саудиядан ходимларини чиқармоқда 14 ноября 11:14Франция Жаҳон чемпионатига йўл олди 30 мая 12:52Фарғонада томорқасида кўкнори парваришлаган фуқаро қўлга олинди 8 ноября 12:38ДНК тузилишини кашф этган америкалик олим Жеймс Уотсон 97 ёшида вафот этди 23 декабря 17:43Жанубий Корея ракетаси учирилгач қулаб тушди 19 октября 12:39Тошкент ва Урганчда XI Европа кинофестивали бўлиб ўтади 15 ноября 14:01Қозоғистон Президенти “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди 17 апреля 17:41МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари Москвада йиғилди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон организмида 271 кун ишлади
Дунё

Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон организмида 271 кун ишлади

ShaxriyorShaxriyor—4 сентября 14:590 9
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШда генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқадан кўчириб ўтказилган буйрак одам организмида 271 кун давомида ишлаб турди. Бу ҳақдаги тадқиқот “Haberler”да эълон қилинди.

Нашрга кўра, АҚШда генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқадан Тим Эндрюс исмли беморга кўчириб ўтказилган буйрак унинг организмида 271 кун давомида ишлаган. Ушбу трансплантация ҳозиргача инсон танасида фаолият кўрсатган чўчқа буйрагининг энг узоқ муддат ишлаган ҳолати сифатида қайд этилган. Мутахассислар бу натижани орган кутаётган беморлар учун ҳайвон аъзосини одамга кўчириб ўтказиш бўйича тадқиқотларда муҳим ютуқ сифатида баҳоламоқда.

“Mass General Brigham” шифохонаси жамоасининг маълум қилишича, ушбу натижалар чўчқа органлари инсон органи топилгунига қадар беморлар учун “кўприк” вазифасини бажариши мумкинлигини кўрсатмоқда.

More stories

АҚШда 4,5 миллион долларлик ўғирликда гумонланган ўзбекистонликлар қўлга олинди

5 июня 14:26

Эронга қарши амалиёт фонида АҚШнинг ракета захиралари тугамоқда

3 марта 08:41

Хитой бутун мамлакат аҳолисини АҚШ билан урушга тайёрламоқда — WP

20 ноября 21:29

АҚШ илк бор Ер орбитасига космик қурол жойлаштирганини расман эълон қилди

15 сентября 12:45

Маълум қилинишича, 2-турдаги қандли диабет билан боғлиқ терминал босқичдаги буйрак етишмовчилигидан азият чеккан Эндрюсда операция 2025 йил 25 январь куни, у 66 ёшдалигида ўтказилган. “The Lancet” журналида эълон қилинган маълумотларга кўра, кўчириб ўтказилган чўчқа буйраги операциядан сўнг дарҳол ишлай бошлаган. Буйрак 271 кун давомида фаолият кўрсатган ва ўша йилнинг октябрь ойида бемор организмидан олиб ташланган.

Эндрюснинг айтишича, ушбу трансплантация унга янги умид берган. У бир неча ой давомида диализ аппаратига боғланмаган ҳолда ҳаёт кечириш имконига эга бўлган.

Трансплантациядан кейинги дастлабки даврда беморнинг иммун тизимида кўчириб ўтказилган органни рад этиш белгилари кузатилган. Шифокорлар қўлланилаётган дори-дармонларни мослаштириш орқали ушбу ҳолатни назорат остига олган. Бироқ тахминан олти ой ўтгач, буйракнинг қон томирларида шикастланиш ва яллиғланиш ривожланган. Вақт ўтиши билан буйрак ўз фаолиятини йўқота бошлаган ва шу сабабли орган олиб ташланган. Шифокорларнинг маълум қилишича, буйракдаги шикастланишнинг аниқ сабаби ҳозирча аниқланмаган.

Чўчқа буйраги олиб ташланганидан сўнг, Эндрюс 82 кун давомида диализ муолажасини олган. Кейинчалик унга инсон доноридан буйрак кўчириб ўтказилган ва мазкур буйрак яхши фаолият кўрсатаётгани қайд этилган.

Ушбу трансплантацияда оддий чўчқа буйрагидан фойдаланилмаган. Тадқиқотчилар юкатан миниатюра чўчқаларининг геномига 69 та генетик ўзгартириш киритган. Мазкур ўзгартиришлар ёрдамида инсон иммун тизимининг ҳужумига сабаб бўлиши мумкин бўлган чўчқага хос айрим хусусиятлар йўқ қилинган. Шунингдек, органнинг инсон организми билан мослигини оширишга ёрдам берадиган генетик ўзгаришлар амалга оширилган. Бундан ташқари, чўчқа геномида мавжуд бўлган айрим вируслар сабабли юзага келиши мумкин бўлган инфекциялар хавфини камайтириш ҳам кўзда тутилган.

Маълумот учун, бошқа турга мансуб ҳайвонлардан инсонга ҳужайралар, тўқималар ёки органларни кўчириб ўтказиш ксенотрансплантация деб аталади. Чўчқалар ушбу йўналишдаги тадқиқотларнинг марказида турибди. Бунинг асосий сабабларидан бири – уларнинг органлари ҳажми жиҳатидан инсон органларига яқин эканидир. Бундан ташқари, чўчқаларни нисбатан осон кўпайтириш мумкин.

“Mass General Brigham” трансплантация фанлари маркази доктори Леонардо Риелланинг сўзларига кўра, ксенотрансплантация келажакда, айниқса тирик донори бўлмаган беморлар учун муҳим имкониятга айланиши мумкин.

АҚШбуйракинсончўчқа
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Тошкент марказида 1912 йилда қурилган электр станцияси Замонавий санъат марказига айлантирилди
Фарғонада кўп қаватли уй ертўласида акула боқилаётгани аниқланди
Related posts
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Load more

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1956
  • Жамият1887
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа