Skip to content
Trending
25 декабря 14:45Тошкентда Telegram-бот орқали наркотик савдоси билан шуғулланганлар ушланди 30 октября 12:14Путин уруш россияликларнинг “гени”да борлигини айтди 30 ноября 11:29Бойсундаги газ конидан яна газ чиқаётгани акс этган видео тарқалди 16 апреля 15:44Туркиянинг Измир шаҳрида университетда талаба пичоқли ҳужум содир этди 13 февраля 14:03Тошкентда сертификатсиз 3 млрд сўмлик дори воситалари сақланган яширин омбор фош этилди 1 ноября 11:38Туркиядаги меҳмонхона ёнғини ортидан 11 киши умрбодга қамалди 5 мая 14:09Эрон БАА нефть танкерига дрон билан зарба берди 20 февраля 10:27Наманганда 600 граммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган икки аёл ушланди 12 ноября 17:09“Лукойл” 14 млрд евролик хорижий активларини йўқотиши мумкин — Financial Times 28 сентября 09:59Ўзбекистон шахмат бўйича Олимпиада чемпиони бўлди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШда 4,5 миллион долларлик ўғирликда гумонланган ўзбекистонликлар қўлга олинди
Дунё

АҚШда 4,5 миллион долларлик ўғирликда гумонланган ўзбекистонликлар қўлга олинди

ShaxriyorShaxriyor—5 июня 14:260 8
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзини мафия аъзоларидек тутишга уриниб, АҚШнинг шимоли-шарқий қисмидаги омборхоналардан 4,5 миллион долларлик қимматбаҳо пишлоқлар, сигареталар ва бошқа товарларни ўғирлаган бир гуруҳ ўзбекистонликлар қўлга олинди. Бу ҳақда “New York Post” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, гуруҳнинг эҳтимолий раҳбари Муродулло Ҳасанов ва унинг яна етти нафар шериги кенг кўламли жиноий тил бириктириш ва йирик миқдордаги ўғирлик қилишда айбланмоқда. Тергов давомида камида олтита юк ўғирлаш ҳолати аниқланган.
 
Прокурорларнинг айтишича, бу гуруҳ анъанавий мафия усуллари – қурол билан босқин қилиш ўрнига замонавий технологиялардан фойдаланган. Улар компьютер тизимларига кириб, сохта ҳужжатлар тайёрлаш орқали товарларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Тергов маълумотларига кўра, ўғирланган маҳсулотлардан олинган даромад Ҳасанов ва унинг шерикларига Бруклиннинг Брайтон-Бич ва Кони-Айленд ҳудудларидаги денгиз манзарасига эга қиммат уйларда яшаш, люкс автомобиллар ҳайдаш ва тунги клубларда катта миқдордаги нақд пулларни ишлатиш имконини берган.

Қайд этилишича, ўғриланган товарлар орасида қарийб 11,3 тонна пармезан, пекорино ва манчего пишлоқлари ҳам бўлган. Булар дунёдаги энг машҳур, узоқ муддат давомида етиштириладиган қаттиқ пишлоқ турлари (элита пишлоқлари) ҳисобланади. Нашр бу схемани машҳур “Гудфеллас” фильмидаги воқеаларга ўхшатган.

“Бу йигитлар гўё барча мафия фильмларини кўриб чиққан ва Голливуддаги америкалик гангстерларга тақлид қилган. Бу – “Коза Ностра” услубидаги америкалик орзу”, деган ҳуқуқ-тартибот органларидан бўлган бир манба.

Кеча, 3 июнь куни эрталаб полиция Ҳасановнинг Сёрф-авенюдаги нуфузли кўп қаватли уйида рейд ўтказган. Манбаларга кўра, терговчилар квартирадан ҳужжатлар солинган қутилар, компьютер ва телефонларни мусодара қилган. Кейинроқ Ҳасанов, шунингдек, унинг эҳтимолий шериклари Нодир Қобилов ва Алексей Воробьёв судга олиб борилган. Тергов материалларига кўра, гуруҳ аъзолари Байден маъмурияти даврида АҚШга ноқонуний кириб борган ва инглиз тилини билмайди.

More stories

АҚШда аномал иссиқлик оқибатида камида 25 киши вафот этди

5 июля 19:32

Эрон зарбасида АҚШнинг E-3 AWACS самолёти йўқ қилинди

30 марта 14:35

Трамп маъмурияти Ғазони қайта қуриш бўйича 112 млрд долларлик лойиҳа тайёрлади

20 декабря 16:07

АҚШ инвестиция фонди Россиядан 225 миллиард доллар қарзини талаб қилди

18 января 14:38

“Бу йигитлар инглизча гапира олмайди, аммо кино учун тайёр қаҳрамонларга ўхшайди”, деган манбалардан бири.

Суд ҳужжатларига кўра, 2025 йил октябридан 2026 йил апрелигача амалга оширилган олтита ўғирлик ортидан қуйидаги товарлар қўлга киритилган:

  • 165 минг долларлик қўй гўшти;
  • 266 минг долларлик мис;
  • 295 минг долларлик мол гўшти;
  • 432 минг долларлик пишлоқ;
  • 3,3 миллион долларлик сигарета.

Айбловларга кўра, гуруҳ номаълум жиноий синдикат билан ҳамкорлик қилган. Улар ўзини қонуний юк ташувчи компаниялар номидан таништириб, юк ташиш тендерларида ғолиб чиққан. Синдикат муайян юклар ҳақидаги маълумотларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган, Ҳасанов эса сохта ҳужжатларни ҳайдовчиларга етказган. Ҳайдовчилар Нью-Жерси, Пенсилвания ва Виржиния штатларида юкни қабул қилиш нуқталарига бориб, ўзларини расмий ташувчи сифатида кўрсатган ва товарларни олиб кетган.

“Энг ташвишли жиҳати шундаки, товар эгалари ва қонуний ташувчи компаниялар бу воқеалардан зарар етказилгандан кейингина хабар топган”, дейди Манҳэттен прокурори Элвин Брэгг.

Унинг сўзларига кўра, ўғирланган озиқ-овқат маҳсулотларининг бир қисми “Costco” каби йирик савдо тармоқларига етказиб берилиши керак бўлган.

Билдирилишича, ўғирланган товарлар Нью-Йорк шаҳрига олиб борилиб, қора бозорда сотилган ёки сотишга уринилган. Айниқса, Теннесси штатига юборилиши керак бўлган катта партия сигареталар Бронксдаги омборхонага бориб қолган. Полиция ва Бронкс прокуратураси ходимлари апрель ойида тинтув ўтказиб, уларни мусодара қилган.

Терговчилар WhatsApp хабарлари, юк ташиш ҳужжатлари ва фотосуратлар орқали далиллар занжирини тиклаб, уни Ҳасанов ва унинг гуруҳигача олиб борганини маълум қилган.

Ҳужжатларга кўра, бир нечта айбловчи суратларда Ҳасановнинг ўғирланган қўй гўштини ўзининг 2025 йилги Range Rover машинасига юклаётгани, Бруклиндаги рангли металл парчаларини қабул қилиш жойида ўғирланган мисни сотиш бўйича савдолашаётгани ва Бронксдаги ўғирланган сигаретлар билан тўлдирилган омборхона ташқарисида тургани акс этган.

Қобилов ва Воробьёв суддаги айбловни эълон қилиш жараёнида ўзларини айбдор деб тан олмаган ва уларга нисбатан назорат остидаги озодлик (тилхат билан очиқда қолдириш) эҳтиёт чораси қўлланилган. Бироқ прокурорлар, ўз навбатида айбини тан олмаган Ҳасановни 1,5 миллион доллар нақд пул гарови эвазига ҳибсда ушлаб туриш кераклигини талаб қилган.

Ҳасановнинг адвокати Майкл Стенли Мандель мижозининг жиноий муаммоларини, жумладан, у фирибгарлик учун қидирилаётган Ўзбекистондан берилган Интерполнинг “қизил билдиришномаси” борлигини хаспўшлашга уринган.

Манделнинг чиқиши у Ҳасановни “озиқ-овқат савдоси соҳасида ишлайди” деб айтганида барбод бўлган – бу гапдан сўнг бутун суд зали кулиб юборган. Якунда Ҳасановни гаров эвазига қўйиб юбориш ҳақидаги ариза кўриб чиқиладиган 11 июндаги суд мажлисига қадар панжара ортида сақлаш тўғрисида қарор чиқарилган.

АҚШқўлга олиндиЎзбекистонлик
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистонда янги Ҳарбий санъат тарихи музейи ташкил этилади
Италияда мигрантлар ўтирган машинага ўт қўйилди: 4 киши ҳалок бўлди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 30
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Load more

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1887
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа