Skip to content
Trending
13 марта 21:22Туркиянинг машҳур тарихчиси Илбер Ортайли 78 ёшида вафот этди 11 декабря 16:30Шаҳноза Мирзиёева Осиё ордени билан тақдирланди 10 марта 15:38Қирғизистон ФВВ вазири тайинланганидан бир ой ўтмай ишдан олинди 27 января 16:34АҚШ Руминияга Abrams танклари билан жиҳозланган бўлинмани жойлаштиради 26 июня 13:05Лондон осмонида улкан механик аждарҳо парвоз қилди 26 января 19:57Венесуэла муваққат етакчиси Делси Родригес Оқ уй талабларини рад этди 25 января 22:48Хитой олтин импортини кескин оширди, Россия улуши 8 баробарга ўсди 17 ноября 10:23Самарқандда олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган уч киши ушланди 6 июля 09:33Франция жанг майдонига роботлар ва сунъий интеллектни олиб кирмоқда 26 мая 12:59Рақобат қўмитаси Қурбон ҳайити арафасида нархларни оширмасликдан огоҳлантирди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  “Лукойл” 14 млрд евролик хорижий активларини йўқотиши мумкин — Financial Times
Дунё

“Лукойл” 14 млрд евролик хорижий активларини йўқотиши мумкин — Financial Times

ShaxriyorShaxriyor—12 ноября 17:090 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

“Лукойл”нинг хориждаги активларини Gunvor нефть трейдерига сотиш бўйича битимнинг бузилиши Россия компаниясининг 14 миллиард евролик активларини йўқотишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Бу сумма “Лукойл” хориждаги шўба корхоналаридаги назорат пакетига эга бўлган улушларнинг минимал қийматини акс эттиради. Бундай баҳо компаниянинг Австриядаги халқаро бўлинмаси ва Нидерландиядаги шўба корхоналари ҳужжатларига асосланади.

АҚШ санкцияларга тушган “Лукойл” ва унинг шўба корхоналари билан операцияларни якунлаш учун 22 ноябргача вақт берган.

“Лукойл”нинг хориждаги эгалари аллақачон ўз активларининг улар жойлашган давлатлар томонидан мусодара қилинишига тайёрланяпти, дейди манба.

More stories

ЖАР собиқ президентининг қизи африкаликларни Украинадаги урушга ёллашда айбланди

21 ноября 17:39

Иорданиядаги АҚШ ҳарбий базасида самолётлар сони кескин ошди

22 февраля 08:50

АҚШда Crocus City терактига алоқадор ИШИД аъзоси Муҳаммад Шарифуллоҳ 20 йилга қамалди

17 сентября 18:57

Европа Россияга қарши 20-санкциялар пакетини тайёрлай бошлади

8 ноября 15:58

Дастлаб Gunvor компанияси “Лукойл”нинг хориждаги активларини сотиб олишни режалаштирган эди. Бироқ 7 ноябрь куни АҚШ расмийлари компаниянинг Россия раҳбарияти билан алоқаларини текширгач, ушбу битимни амалга ошириш учун лицензия беришни рад этди.

Gunvor компанияси 2000 йилда Торнквист ва Тимченко томонидан ташкил этилган. Тимченко Россия президенти Владимир Путиннинг энг яқин бизнес ҳамкорларидан бири сифатида танилган. Gunvor узоқ вақт давомида Россия нефтининг энг йирик хорижий сотувчиси бўлган.

Bloomberg ёзишича, санкциялар фонида Европада “Лукойл” активлари учун “ҳақиқий кураш” бошланган. Бир қанча давлатлар АҚШни нефтни қайта ишлаш заводидан фойдаланиш учун лицензия беришга чақирмоқда. Руминия ва Болгария шулар жумласидан.

Руминия президентининг иқтисодий маслаҳатчиси Раду Бурнете мамлакат “Лукойл” активларини сотиб олиш имкониятини истисно қилмади. Молдова ҳам “Лукойл”нинг Кишинёв аэропортидаги ёнилғи терминалини сотиб олиш таклифини илгари сурган.

Ўтган ҳафта “Лукойл” Ироқнинг “Ғарбий Қурна-2” конида форс-мажор ҳолатини эълон қилганди. АҚШ санкцияларидан сўнг Ироқ Россия компаниясига барча тўловларни тўхтатган. “Лукойл” ярим йил ичида вазият ўзгармаса, лойиҳадан чиқиши ҳақида огоҳлантирган.

“Ғарбий Қурна-2” — дунёдаги энг йирик нефть конларидан бири ва “Лукойл”нинг муҳим хорижий активларидан бири. “Ғарбий Қурна-2” 14 миллиард баррел захирага эга ва кунига 500 минг баррел нефть қазиб олади, деб таъкидлайди Reuters.

Ҳозирда “Лукойл”нинг Ироқдаги нефтдан олинадиган даромади банклар томонидан музлатилган. Компанияга ажратилган 4 миллион баррел нефть шаклидаги тўловлар ҳам бекор қилинган.

Кремльнинг таъкидлашича, халқаро савдо ва иқтисодий муносабатлар қоидалари нуқтайи назаридан “Лукойл” барча қонуний манфаатларига риоя қилиниши керак. Россия ҳукумати Ғарб санкцияларини ноқонуний деб ҳисобламоқда.

АвстрияактивларАҚШЛукойлНидерландияРоссиясанкция
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

ОТБ Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 300 млн доллар ажратади
Тошкент учун яна 56 дона замонавий метро вагонлари харид қилинади
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа