Skip to content
Trending
16 декабря 12:12Бразилияда Озодлик ҳайкалининг нусхаси  қулаб тушди 31 мая 10:40ЖМТ: Кейинги беш йил ичида Ерда рекорд исиш кузатилиши мумкин 23 мая 19:22Сунъий интеллект тиббиётда катта бурилиш ясаши мумкин 29 мая 08:51АҚШ ва Эрон 60 кунлик сулҳ меморандуми бўйича келишиб олди 5 декабря 22:07Туркияда 29 футболчи ва икки клуб президенти ҳибсга олинди 8 октября 13:24Украина дронлари Россиядаги “Яндекс” маълумотлар марказига зарба берди 24 февраля 11:57Оренбург вилоятида ЙТҲ: 3 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди 30 мая 20:17Навоийда ҳайдовчидан пора олмаган ЙПХ ходими мукофотланди 30 марта 15:06Жиззахда Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс 65 млн сўм билан ушланди 20 января 11:02Трампга FIFA тинчлик мукофоти берилиши ташкилот ичида ихтилоф келтириб чиқарди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  ЖАР собиқ президентининг қизи африкаликларни Украинадаги урушга ёллашда айбланди
Дунё

ЖАР собиқ президентининг қизи африкаликларни Украинадаги урушга ёллашда айбланди

ShaxriyorShaxriyor—21 ноября 17:390 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Россия Украинага қарши урушга африкалик эркакларни жалб қилиш учун жанубий Африка Республикаси собиқ президент Жейкоб Зуманинг қизи Дудузиле Зумадан фойдаланган. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Маълум қилинишича, айнан Дудузиле Зума орқали қарийб 20 нафар эркак июль ойида Россияга жўнаб кетган. Бу маълумотни ёлланма аскарларнинг қариндошлари ҳам тасдиқлаган. Зума уларга отасининг партиясида ишлаш учун Россияда тансоқчи сифатида ўқишларини айтган. Оқибатда улар Россия Мудофаа вазирлиги билан рус тилида тузилган шартномаларни имзолаган. Шундан сўнг эркаклар Украинадаги уруш ҳудудига жўнатилган ва август ойидан бошлаб оилалари билан алоқага чиқмай қўйган.

More stories

Челябинскда 9-синф ўқувчиси мактабда отишма уюштирди

26 марта 17:01

Россия Украинага 480 та дрон ва 29 та ракета билан ҳужум қилди

8 марта 09:01

Зеленский АҚШнинг тинчлик режасини олди

21 ноября 15:09

Россия исталган вақтда НАТОга ҳужум қилиши мумкин – немис генерали

7 ноября 13:29

Дудузиле Зума WhatsApp’даги ёзишмаларда бу эркакларнинг ота-оналарини улар фронтга юборилмаслигига ишонтирган. Россияга кетганлардан бири унга ёзиб, негадир унинг ва шерикларининг банк карталари ҳамда телефонлари олиб қўйилгани ва улар ҳарбий ҳаракатлар зонасига жўнатилаётгани ҳақида хабар берган.

“Бу фронт олди чизиғи эмас. Улар шунчаки сизни қўрқитяпти”, деб жавоб берган Зума ва агар ватандошлар фронтга жўнатилса, “шахсан” аниқлашга ваъда берган.

6 ноябрь куни Жанубий Африка Республикасининг амалдаги президенти Сирил Рамафоса маъмурияти Донбассда 17 нафар фуқаролари борлигини ва улар расмийлардан ватанга қайтарилишни сўраётганини айтди. Рамафоса уларнинг Украинага қарши урушга қандай жалб қилингани бўйича тергов ўтказишни буюрди. 

Зуманинг қизи аввалроқ ижтимоий тармоқларда россияпараст кампанияларда қатнашиб, Владимир Путинни қўллаб-қувватлаган, Россияда ўзи ва отасининг Путин билан тушган суратларини жойлаштирган ҳамда Рамафосани ҳақорат қилган. Ҳозирда у 2021-йилда Жейкоб Зума судга ҳурмацизлик қилгани учун қамоққа олингач юз берган тартибсизликлар даврида зўравонликни қўзғатишда айбланиб, давлатга хиёнат бўйича судланмоқда. Ўша воқеалар оқибатида қарийб 350 киши ҳалок бўлган.

  • Африкалик аёлларни дрон ишлаб чиқаришга ёллаш

Россия Жанубий Африкадан келган аёлларни “Алабуга” дрон ишлаб чиқарувчи заводга ишга ёллагани ҳақида хабарлар тарқалган. Уларга касбий ўқитиш, Жанубий Африка Республикаси мезонларига нисбатан юқори маош ва лавозимда ўсиш ваъда қилинган. Шунингдек, улар ҳарбий корхоналарда ишламаслиги таъкидланган. Ёллаш жараёни BRICS Аёллар бизнес альянси ва BRICS Талабалар комиссияси орқали ҳам амалга оширилгани айтилмоқда.

“Ижтимоий тармоқларда тарғиб қилинаётган Россияда ишга жойлашиш имкониятлари ҳеч қандай давлат иштироки билан қўллаб-қувватланмайди. Биз ёшларни ҳушёр бўлишга чақирамиз”, дея август ойида ЖАР Хотин-қизлар, ёшлар ва ногиронлар ишлари вазирлиги огоҳлантирган. Мамлакат расмийлари ушбу ҳолат юзасидан тергов бошлаган.

африкаликЖАРпрезидентРоссияУкраинауруш
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Темур Кападзе музокаралар ўтказиш мақсадида Индонезияга борди
“35 йил сабр қилдингиз, яна икки йил сабр қилинг” — Қирғизистон президенти халққа мурожаат қилди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа