Skip to content
Trending
17 марта 00:36Россияда ушлаб турилган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди 15 сентября 20:25Новосибирскда оғир аҳволда қолган 6 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилади 28 февраля 12:23Деновда эркакни интим видеолар билан шантаж қилган аёл қўлга олинди 15 декабря 18:34Тошкентда чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қурилади 22 апреля 16:50Тошкентда “Ғалаба боғи”га кириш вақтинча чекланади 21 января 14:08Япония суди Синдзо Абэ қотилига энг оғир жазо тайинлади 13 мая 16:44Сербия тарихида илк бор НАТО билан қўшма ҳарбий машғулот бошлади 23 января 20:11БААдаги қонли тўқнашув: 8 нафар Ўзбекистон фуқароси умрбод қамалди 26 октября 16:02Россия 30 йил олдин Болтиқ денгизида чўкиб кетган паромда жосуслик базасини жойлаштирган — ОАВ 16 ноября 14:20Сурхондарёда 38,5 млрд сўмлик давлат харидида қонунбузарлик аниқланди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  “35 йил сабр қилдингиз, яна икки йил сабр қилинг” — Қирғизистон президенти халққа мурожаат қилди
Дунё

“35 йил сабр қилдингиз, яна икки йил сабр қилинг” — Қирғизистон президенти халққа мурожаат қилди

ShaxriyorShaxriyor—21 ноября 17:460 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Қирғизистон президенти Садир Жапаров электр таъминотидаги узилишлар юзасидан шикоятларга муносабат билдирди. У мамлакат икки йил ичида энергия инқирозидан чиқишига ваъда бермоқда. Бу ҳақда 24.кг хабар берди.

Жапаровнинг сўзларига кўра, агар расмийлар сўнгги 5 йил ичида катта ишлар қилмаганида, қирғизистонликлар ҳозир умуман чироқсиз ўтириши мумкин эди.

More stories

Starlink интернет хизмати Қирғизистонда расман ишга тушди

25 мая 09:55

Қирғизистонда аёл фолбинга ишониб 43 минг долларни қабристонга кўмди

15 декабря 17:12

“Украина ўз тарихидаги энг қийин дамларни бошидан кечирмоқда” — Зеленский

22 ноября 03:05

Садир Жапаров Қамчибек Ташиевни президент қилмоқчи бўлганини айтди

14 августа 13:24

“Тўқтағулдан бошлаб, 50—60—70 йилларда қурилган барча ГЭСлар бир марта ҳам таъмирланмаган, улар 50 йил давомида узлуксиз ишлаган. Мен ҳокимиятга келганимда, улар фожиали ҳолатда эди. Тўрт йил ичида ҳаммасини таъмирладик, Тўқтағул ГЭСда тўртта агрегат янгиланганидан сўнг қувват 240 мегаваттга ошди. Биз 28 та янги ГЭС қурдик, улар жами 400 мегаваттдан ортиқ қувват бермоқда. Агар бу ГЭСлар бўлмаганида, ҳозир чекловлар эмас, чироқни бутунлай ўчиришга мажбур бўлардик”, деди Садир Жапаров.

Унинг айтишича, илгари Қирғизистонда электр энергияси етарли эди, чунки завод ва фабрикалар йўқ эди.

“Агар мен завод ва фабрикалар, мактаб ва боғчалар қурмаганимда, ҳозир ҳам электр энергияси етарли бўларди”, деди у.

Президент таъкидлашича, илгари Қирғизистоннинг эҳтиёжи 14 миллиард киловатт-соатни ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 20 миллиардга етган.

“Энергетика инқирозидан 2028 йилда чиқамиз. Юзга яқин ГЭС қуряпмиз. 15 декабрда Қирғизистондаги биринчи 120 мегаваттли қуёш электр станцияси ишга туширилади. Қора-Кечеда 1200 мегаваттли иссиқлик электр станциясини қуряпмиз. Қурилиш тугагач, 2028—2029 йилларда ҳеч қандай чекловларсиз электр энергиясини таъминлаймиз, уни импорт қилмаймиз”, дея ваъда берди президент.

У давлат электр энергиясини Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия ва Туркманистондан 3,5 сомга сотиб олиб, истеъмолчиларга 1,37 сомдан сотишини айтди.

“Фарқни давлат қоплайди. Бу фарқ 30 йил давомида йиғилиб келган, 2020 йилга келиб, Миллий электр тармоғида 137 миллиард сомлик қарз пайдо бўлган. Қарзни ёпдик, 25 миллиард сом қолди. Келаси йилга келиб, қарзи қолмайди ва у даромад ола бошлайди. 35 йил сабр қилдингиз, яна икки йил сабр қилинг. Қўл қовуштириб ўтирмаймиз, ишлаяпмиз, ‘Қамбар-Ата-1’ қурилиши бошланяпти, 7—8 йил ичида тугайди. 1,5 миллиард доллар олдик, яна 1,5—2 миллиард доллар керак, лекин бу маблағни топамиз. Лойиҳа ўзини оқлайди”, дея ишонтирди Садир Жапаров.

ҚирғизистонмурожаатСадир Жапаров
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

ЖАР собиқ президентининг қизи африкаликларни Украинадаги урушга ёллашда айбланди
Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилиши мумкин
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа