Skip to content
Trending
2 августа 16:05Андижонда жанжаллашган 7 нафар аёл 5 суткага қамалди 13 февраля 12:41Швейцарияда аҳоли сонини чеклаш бўйича референдум ўтказилади 18 марта 10:24Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандга ташриф буюради 14 января 18:35Тюмень—Чимкент рейси: 18 нафар ўзбекистонлик Қозоғистонда эвакуация қилинди 11 февраля 18:40Қозоғистон Starlink интернетини минтақада тарқатишни режалаштирди 6 ноября 10:51“Толибон” бурқасиз аёлларга давлат идораларига киришни тақиқлади 9 марта 17:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогида чорак финалга чиқди 26 октября 23:09Оғир атлетикачи Акбар Жўраевга президент совғаси — BYD топширилди 17 января 14:58Криштиану Роналду 2025 йилнинг энг сердаромад спортчиси бўлди 23 июня 12:18Бугун Ўзбекистон Португалияга қарши ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушади
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Садир Жапаров Қамчибек Ташиевни президент қилмоқчи бўлганини айтди
Дунё

Садир Жапаров Қамчибек Ташиевни президент қилмоқчи бўлганини айтди

ShaxriyorShaxriyor—14 августа 13:240 10
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиевни 2027 йилги президентлик сайловларига тайёрламоқчи бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Жапаров журналист Али Токтакуновга берган интервьюсида сўз очди.

Президентнинг айтишича, у 2027 йилги сайловларда ўзининг номзодини қўймасликни ва Ташиев президентликка даъвогарлик қилиши учун шароит яратишни режалаштирган.

“Менинг шахсий режам 6 йил ишлаб, 2027 йилда сайловда қатнашмаслик эди. Агар Қамчи ўша вақтга келиб тайёр бўлса, яхши ишласа ва тажриба орттирса, унинг сайловда қатнашишини истагандим. Ўзим қатнашмай, Қамчини президент қилмоқчи эдим ва дам олишга кетмоқчи эдим”, деган Жапаров.

More stories

Жапаров: Қамчибек Ташиев давлат хизматига қайтмайди

16 февраля 12:30

Трамп ўзини АҚШ тарихидаги “энг буюк” президент деб атади

28 августа 10:59

Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупция ишида гумонланмоқда

1 апреля 12:24

Қозоғистонда дипфейклар учун жавобгарлик жорий этилди

18 ноября 13:14

Унинг таъкидлашича, Жапаров бу ҳақдаги фикрини Ташиевга тахминан 2 йил аввал айтган.

Шу билан бирга, Қирғизистон раҳбари Ташиевнинг асосий камчилиги яқинлари ва атрофидаги одамлар фаолиятини назорат қила олмаганида бўлганини қайд этган.

“У 5 йил яхши ишлади. Бироқ битта камчилиги бор эди: яқинлари, синфдошлари, курсдошлари ва атрофидаги одамларни назорат қила олмади. Айнан шунинг учун лавозимидан кетди”, деган Жапаров.

Президентнинг сўзларига кўра, Қамчибек Ташиев лавозимидан кетганидан кейин айрим ҳолатлар юзага чиққан ва сиёсатчининг ўзи ҳам хатога йўл қўйганини тан олган. Шунингдек, Жапаров ҳозирда Ташиевни давлат хизматига қайтариш режалари йўқлигини ҳам билдирган.

“Биз дўст бўлиб қоламиз, лекин уни давлат хизматига қайтариш ниятим йўқ. Ҳозир у дам олиши керак”, деган Қирғизистон Президенти.

Шу билан бирга, Жапаров Ташиев билан президентлик лавозимини навбатма-навбат эгаллаш бўйича ҳеч қандай келишув бўлмаганини таъкидлаган.

“Аввал сен президент бўласан, кейин мен бўламан, деган келишув бўлмаган”, дея қўшимча қилган у.

Маълумот учун, Қирғизистон Конституциясига кўра, президент умумхалқ овоз бериш йўли билан сайланади. Шунингдек, президентлик сайловлари икки босқичли тизим асосида ўтказилади ва навбатдаги президент сайлови 2027 йил январь ойига белгиланган.

Қамчибек ТашиевПрезидентСадир Жапаровсайлов
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Instagram 10 йил ичида илк бор логотипини янгилади
Олимлар саратон ҳужайралари иммун тизимидан қандай «яшириниши»ни аниқлади
Related posts
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 20
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1960
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа