MrBeast номи билан танилган Жимми Доналдсон 9 октябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Америкалик YouTube блогер Тошкентда бўлиб ўтадиган жамоатчилик дастурида иштирок этади.
Тадбирга кириш бепул. Унда қатнашиш истагини билдирганлар аввал рўйхатдан ўтиши керак. Иштирокчилар рўйхатдан ўтганлар орасидан компьютер орқали тасодифий саралаш йўли билан танлаб олинади.
Дастурда 18 ёшдан ошган ҳамда Тошкентдаги тадбирда шахсан қатнаша оладиган шахслар иштирок этиши мумкин.
Жамғарма маълумотига кўра, рўйхатдан ўтиш жараёни аллақачон бошланган. Жамғарма тадбир ҳақидаги маълумотларнинг ягона расмий манбайи эканини қайд этган.
