Skip to content
Trending
25 октября 13:19Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида жами 11 кг дан ортиқ наркотик моддалар ашёвий далил сифатида олинди 21 ноября 11:19Урушни тугатиш учун АҚШ билан ҳалол ишлашга тайёрмиз – Зеленский 22 декабря 10:17Ноябрда Россия Хитойга энг йирик олтин партиясини юборди 16 января 14:572025 йилда Россияда хорижий фуқароларни депортация қилиш харажатлари 30 фоизга ошди 12 марта 23:56Нью-Йоркдаги автоҳалокатда ўзбекистонлик аёл вафот этди 24 ноября 13:37Экология қўмитаси қурилиш ташкилотларини қатъий огоҳлантирди 18 декабря 10:16Шавкат Мирзиёев Японияга жўнаб кетди 30 мая 20:17Навоийда ҳайдовчидан пора олмаган ЙПХ ходими мукофотланди 14 декабря 12:39Ўзбекистонда 100 ёшдан ошган пенсионерлар сони очиқланди.Қашқадарё биринчи ўринда 31 мая 08:33Ҳиндистонда ноқулай об-ҳаво қурбонлари сони 28 нафарга етди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Иқтисод  2026 йилги Давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари белгилаб олинди
Иқтисод

2026 йилги Давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари белгилаб олинди

ShaxriyorShaxriyor—29 октября 09:390 19
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

27 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида иқтисодиётимиз прогноздан анча юқори суръатда – 7,6 фоизга ўсди. Саноат ҳажми 6,8 фоиз, қурилиш – 14,2 фоиз, хизматлар – 14 фоиз, қишлоқ хўжалиги – 4,1 фоизга ошди.

Олтин-валюта захиралари ўтган йилга нисбатан 35 фоизга кўпайиб, 55 миллиард долларга етди. Нуфузли халқаро рейтинг агентликлари мамлакатимиз иқтисодий истиқболларини юқори баҳоламоқда. «Fitch Ratings» илк бор мамлакатимиз суверен рейтингини бир поғонага оширган бўлса, «Moody’s» ва «S&P Global» ўз кутилмасини «барқарор»дан «ижобий»га ўзгартирди.

– Энг муҳими, эришилган натижалар аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қиляпти, – деди давлат раҳбари.

Аҳоли даромадлари 18,4 фоизга, омонатлар 35,3 фоизга, ўртача иш ҳақи эса 19,2 фоизга ўсди. Сўровлар аҳоли ва бизнес ўртасида ишонч муҳити кучайганини, янги иш ўринлари ва даромад манбалари кенгаяётганини кўрсатмоқда.

Президент юқори ўсиш суръатларини йил якунигача сақлаб қолиб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 135 миллиард доллардан ошириш иқтисодий комплекснинг асосий вазифаси бўлишини қайд этди.

More stories

Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида 1 млрд евролик лойиҳалар шакллантирилди

31 октября 19:49

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди

28 ноября 10:05

Ўзбекистонда Skoda поездларини йиғиш йўлга қўйилади

2 ноября 18:47

Ўзбекистон Ироқ ва Сурияга савдо бўйича вакил юбормоқчи

25 ноября 21:27

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда келгуси йил учун асосий режалар кўриб чиқилди.

Мутасаддилар келгуси йилда ўсиш суръатини 6,6 фоиз даражасида таъминлаб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 150 миллиард доллардан ошириш, иқтисодиётга барча манбалардан камида 400 триллион сўм йўналтириш, инфляцияни 7 фоиздан ортиқ бўлмаган даражада сақлаб қолиш прогноз қилингани юзасидан ахборот берди.

Президент Шавкат Мирзиёев бу режаларга эришиш учун барча имконият ва шароит мавжудлигини таъкидлаб, ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари жиддий эътибор қаратиши зарур бўлган муҳим масалаларни кўрсатиб ўтди.

2026 йилги бюджет лойиҳасида асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолаётган шароитда бюджет даромадларини изчиллик билан ошириб бориш, шу билан бирга, харажатлар қисмининг самарали сарфланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш шартлиги қайд этилди.

Президент таъкидлаганидек, келгуси йилда харажатларни кескин қисқартириш ва самарадорликни ошириш барча даражадаги раҳбарлар учун асосий мезон бўлади.

Бунда стратегик тармоқларда таннархни камайтириш ва рақобатбардошликни ошириш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш, давлат иштирокидаги корхоналарнинг дивиденд сиёсатини тартибга солиш, субсидия ва имтиёзларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб, самараси паст бўлганларини бекор қилиш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, туман ва шаҳар бюджетларининг даромадларини кўпайтириш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Халқаро молия ташкилотлари маблағлари иштирокидаги лойиҳаларни жадаллаштириш, бундан буён мавжуд лойиҳаларни охирига етказибгина янги лойиҳаларга ресурс жалб қилиш тизимига ўтиш зарурлиги қайд этилди.

Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларида тўпланган қолдиқнинг ярмини алоҳида жамғармага ўтказиш ва ушбу маблағларни мактаблар қурилишига ва тиббиётга йўналтириш топширилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалардан келиб чиқиб, 2026 йилги Давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари белгилаб олинди.

Манба: president.uz

бизнесДавлатПрезидентШавкат Мирзиёев
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Бухорода туризм хизматларидан 680 млн доллар тушум кутилмоқда
Ўзбекистон ва Сербия ўртасида ўндан ошиқ ҳужжат имзоланди
Related posts
Иқтисод

Марказий банк сентябрь ойида 8 та тижорат банкига жарима қўллади

13 октября 10:30 40
Иқтисод

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари бир ойда 5,55 млрд долларга камайди

9 октября 11:59 30
Иқтисод

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

16 сентября 13:25 140
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:470
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 10
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Load more

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1887
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа