Skip to content
Trending
24 июля 10:54Фарғона ва Сирдарё музейларида 500 дан ортиқ экспонат йўқолгани аниқланди 10 февраля 10:57Чинозда мактаб ўқувчисига шилқимлик қилган эркак 3 суткага қамалди 16 июня 10:54Тошкентда 9-синф ўқувчиси BYD ҳайдаб ЙТҲ содир қилди 10 декабря 19:13Россия тизими Туркиянинг F-35 дастурига қайтишига тўсиқ бўлмоқда 26 июля 21:10Ўзбекистонликларнинг банклардан олган кредитлари бир йилда 39,5 трлн сўмга ошди 13 июля 21:33Украина дронлари Россиянинг бир нечта ҳудудига зарба берди 17 марта 09:37Самарқандда онлайн қиморга хизмат қилган 4 нафар йигит ҳибсга олинди 4 ноября 05:18Мирзиёев Қатарга етиб борди 16 июня 18:54Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Бош вазири Али Асадовни қабул қилди 22 декабря 14:30Бухоро вилоятида давлат ерини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик аниқланди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Экология қўмитаси қурилиш ташкилотларини қатъий огоҳлантирди
Жамият

Экология қўмитаси қурилиш ташкилотларини қатъий огоҳлантирди

ShaxriyorShaxriyor—24 ноября 13:370 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси қурилиш майдонларида баъзи талабларга амал қилиниши кераклигини эслатиб, ушбу талаблардан бўйин товлаган қурилиш ташкилотлари жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирди.

More stories

Тошкентда қурилиш объектида канализация қувури ёрилиб кетди

3 июля 19:26

Ўзбекистонда Экополиция ташкил этилади

19 ноября 15:37

Навоийда 7,5 минг туп ковракни йиғиш оқибатида табиатга 3 млрд сўм зарар етказилди

14 августа 19:28

Экология қўмитаси қурилиш ташкилотларини қатъий огоҳлантирди

24 ноября 13:37

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 31 майдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 ноябрдаги “Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январга қадар атроф-муҳитга таъсири бўйича I тоифага, 2026 йил 1 июлга қадар эса II тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги мажбуриятларни бажариши шарт:

  • атмосферага чиқариладиган зарарли ташламаларни таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш ва экология органларига интеграция қилиш;
  • юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш;
  • санитар ҳимоя зоналарини автоматик стационар кузатув постлари билан жиҳозлаш.

Қонунчиликка мувофиқ, ушбу мажбуриятларни бажармаган субъектларга нисбатан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари 5 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади. Бундан ташқари, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 24-моддасига кўра, метеорологик шароитлар ноқулай келиши кутилаётгани муносабати билан корхоналар атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни камайтириш ва (ёки) бартараф этиш чора-тадбирларини кўриши шарт.

Мазкур кўрсатма хати етказилган кундан бошлаб улар юқоридаги мажбуриятларни бажариши ҳамда 10 кун муддат ичида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни тақдим этиши лозим.

Ушбу мажбуриятни бажармаган корхоналар фаолияти “Экологик назорат тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддасига (экологик назорат натижаларини рўёбга чиқариш шакллари) асосан, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси қарори билан 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатилади ёки белгиланган тартибда тугатилади.

Шунингдек, экологик мажбуриятини бажармаган корхоналарга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 85-1-моддаси (қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик), 95-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари назорати остидаги объектларда саноат хавфсизлиги талабларини бузиш) ҳамда 197-6-моддалари (экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шунингдек унинг кўрсатмаларини бажармаслик) бўйича маъмурий чоралар қўлланилади. Атмосфера ҳавоси ифлосланишига сабаб бўлган корхоналар Жиноят кодекси асосида жиноий жавобгарликка тортилиши ҳам мумкин.

қурилишогоҳлантирдиЭкология
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Жавоҳир Синдоров финалда 
Судья пора билан қўлга олинди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа