Skip to content
Trending
13 июня 20:36Халқаро қидирувдаги икки нафар шахс Туркияда қўлга олинди 8 января 15:03Россия депутатлари АҚШга қарши ҳарбий жавобга ва Европага “Орешник” ракеталари билан зарба беришга чақирди 30 января 10:57Олтин нархи ўсиши Россия захираларини рекорд даражага олиб чиқди 4 августа 15:13Тошкентда икки йўловчи автобуси тўқнашди: бир киши жароҳатланди 5 ноября 16:50Хитой Россиядан нефть импортининг қарийб ярмидан воз кечди 29 ноября 18:05Қашқадарёга Бразилиядан салкам 2 млрд сўмга тиббий аппарат келтирилди 4 февраля 17:39Экологлар: Роғун сув омбори Амударё ҳавзасида узоқ муддатли хавфлар туғдиради 11 мая 17:58Конгода қуролли ҳужумлар оқибатида камида 69 киши ҳалок бўлди 1 декабря 10:42Тошкентда ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди 31 октября 09:36Испания Туркиядан 45 та Ҳуржет ўқув-машғулот самолётини харид қилади
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистонда Экополиция ташкил этилади
Жамият

Ўзбекистонда Экополиция ташкил этилади

ShaxriyorShaxriyor—19 ноября 15:370 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзбекистонда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ташкил этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 19 ноябрь куни қабул қилинган “Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида сўз боради.

Фармонга кўра, қуйидагилар негизида алоҳида юридик шахс бўлмаган Экополиция ташкил этилади:

  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Давлат экологик назорат инспекцияси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Жиззах вилоятларидаги табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий махсус прокуратуралар;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратураларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишидаги бўлинмаларининг оптималлаштириладиган штат бирликлари.
More stories

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 28 август куни Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

13 августа 19:40

2025 йилда Ўзбекистонда иш жойида 248 нафар ходим ҳалок бўлди

13 января 12:10

Ўзбекистонда картадан картага ўтказмаларда “ўтказма мақсади”ни танлаш мажбурий бўлиши мумкин

3 марта 11:39

Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олинди

21 сентября 09:46

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратураларига экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида ажратилган 40 та штат бирлиги Экополицияга ўтказилади. Экополиция Экология қўмитасининг экологик хавфсизликни таъминлаш ва бу борадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилишга доир айрим вазифаларга эга бўлган махсус бўлинмаси бўлади.

Экология қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида Экополиция бошлиғи ҳисобланади. Экополиция бошлиғининг ўринбосари бир вақтнинг ўзида Экология қўмитаси раиси ўринбосари ҳисобланади ва Экополициянинг тезкор штабига раҳбарлик қилади.Экополицияга унинг ҳудудий бўлинмаларини маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олмаган ҳолда, табиий экологик ҳудудлар чегаралари доирасида ташкил этишга рухсат этилади.

Экология қўмитаси қуйидагилар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ахборот киритиб боради:

  • Йирик корхона ва тармоқлар томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар, улар ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан кўрилган чоралар;
  • соҳадаги масъул бошқарув ва назорат органларининг ўз вазифаларини сифатли ва ўз вақтида бажариши ҳолати;
  • давлат органларининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларига зид бўлган қарорларини бекор қилиш.

Экология қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун юридик шахсларга молиявий санкцияларни жорий этиш ва уларни қўллашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади.

Экология қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармон талабларидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритади.

Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева зиммасига юкланади.

инспекцияЎзбекистонЭкологияЭкополиция
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Трамп журналистинг саволи ёқмагани учун уни “чўчқа” деб ҳақоратлади
Украина Воронежга ATACMS ракеталари билан зарба берди
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 40
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 50
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа