Skip to content
Trending
29 марта 16:54Тошкентда ноқонуний пойга уюштирган йигитлар 10 суткага қамалди 11 ноября 21:51Баффет 1,3 млрд доллардан ортиқ пулни хайрия қилмоқчи 7 марта 10:22Тошкентда ҳокимлик мансабдорлари пора билан ушланди 13 октября 10:34Ўзбекистонда 3,4 миллион тонна пахта йиғиб олинди 3 ноября 17:37Россия ва Хитой яширинча ядровий қурол синовларини ўтказяпти – Трамп 6 апреля 09:48Саида Мирзиёева АҚШ вакили Сержио Гор билан учрашди 6 апреля 11:30Афғонистонда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 99 нафарга етди 3 октября 11:42СИ Наполеон давридаги сирли хатни ўқишга ёрдам берди 20 февраля 20:36Россияда ичида хитойлик сайёҳлар бўлган автобус чўкиб кетди 11 мая 18:00Қозоғистон осмонида “номаълум учувчи объектлар” кузатилгани айтилди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистонда айрим йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун дастлаб огоҳлантирилади
Жамият

Ўзбекистонда айрим йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун дастлаб огоҳлантирилади

ShaxriyorShaxriyor—2 ноября 15:230 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Сенат 1 ноябрдаги ялпи мажлисда ижтимоий хавфлилиги кам бўлган йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун огоҳлантириш жазосини қўллашни назарда тутувчи қонунни маъқуллади.

Мажлисда қайд этилишича, айрим хорижий давлатларда маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун жарима жазоларидан ташқари “оғзаки огоҳлантириш” ва “огоҳлантириш” жазоси борлиги, бунда биринчи марта кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларни жаримага тортиш ўрнига, содир этган қилмишининг ижтимоий оқибатларини тушунтирган ҳолда огоҳлантириш амалиётда бундай қилмишларни содир этилишининг олдини олишда юқори натижаларга эришилаётгани кузатилмоқда.

Қонун билан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш жазоси қўлланилишини, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг рўйхатини ҳамда бундай техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо қўлланилиши муддатлари аниқ белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

More stories

Ўзбекистонда 991 та дорихона нархларни асоссиз оширгани аниқланди

6 апреля 08:53

Исроилда ракета огоҳлантириши пайтида видео олган ўзбекистонлик муҳожир ҳибсга олинди

5 марта 13:27

Ўзбекистонда қуёш ва шамол энергияси ишлаб чиқариш ҳажми икки бараварга ошди

4 января 10:50

Ўзбекистонда 2025 йилда қарийб 19 минг киши озодликдан маҳрум этилди — Олий суд

31 января 11:19

Яъни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда 241-модда тўлдирилиб, маъмурий жазо сифатида маъмурий огоҳлантириш чораси киритилмоқда. Кодекс янги 171-модда билан тўлдирилиб, фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган қоидабузарликларнинг тури аниқ белгиланмоқда.

Шунингдек, йўл ҳаракати қоидалари бузилгани махсус техника воситалари орқали қайд этилган ҳолларда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Қандай йўл қоидабузарликлари учун дастлаб огоҳлантирилади?

2025 йилнинг июнида Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов ушбу қонун билан транспорт воситасини бошқариш жараёнида камар тақмаслик, техник кўрикдан ўтказмаганлик, тегишли жиҳозлар билан таъминланмаганлик, бошқариш давомида телефондан фойдаланиш, монитордан фойдаланиш, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, мажбурий суғурта талабларини бузиш, пиёдалар ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги каби ҳолатлар учун бир йилда бир марта огоҳлантириш қўллаш режалаштирилаётганини айтганди.

Хорижий давлатларда “огоҳлантириш” қўлланилиши

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор мамлакатларда (Беларусь, Латвия, Қозоғистон, Россия, Германия, Италия) маъмурий жазонинг алоҳида тури сифатида “огоҳлантириш” институти жорий қилинган. “Огоҳлантириш” жисмоний ва юридик шахсларнинг соғлиғи, ҳаёти ва мулкига, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган ҳуқуқбузарликлар учун қўлланади. Ўзбекистонда маъмурий жазолар тизимига “маъмурий огоҳлантириш” таъсир чорасини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси президент топшириғига мувофиқ ишлаб чиқилганди.

жазоМажлисмаъмурийогоҳлантиришСенатЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

“Сунъий интеллектдан манқуртларча фойдаланиш онгни заифлаштирмоқда” — сенатор
Мексикада шаҳар мэри қуролли ҳужумда вафот этди
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа