Skip to content
Trending
6 ноября 14:15Украинанинг элита жангчилари тақдирлаш маросимида ўлдирилди 8 декабря 10:56Тошкент, Қашқадарё вилоятлари ва Бухоро шаҳрида мансабдорлар пора билан қўлга тушди 2 декабря 13:07Расман. Исломбек Исмоилов — “Нефтчи” бош мураббийи етиб тайинланди 13 марта 10:15Россиядан Эронга гуманитар ёрдам юборилмоқда 12 июля 17:23Хитой “Starlink” йўлдошларини йўқ қилишга қодир янги қурол ишлаб чиқди 22 мая 10:34Самарқандда сел Nexia автомобилини оқизиб кетди 24 мая 14:10DeepMind раҳбари: 2030 йилга бориб “ўта кучли СИ” пайдо бўлиши мумкин 23 марта 10:12Ким Чен Ин яна давлат раҳбари этиб сайланди 15 октября 16:25Хитой бир вақтнинг ўзида 10 та сунъий йўлдошни орбитага чиқарди 17 февраля 06:44Тошкентда боғча тарбиячиси 5 ёшли болага куч ишлатгани учун жазоланди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Франция Исроилнинг миллий хавфсизлик вазирини “қора рўйхат”га киритди
Дунё

Франция Исроилнинг миллий хавфсизлик вазирини “қора рўйхат”га киритди

ShaxriyorShaxriyor—24 мая 14:160 18
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Франция Исроилнинг Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирга мамлакат ҳудудига киришни тақиқлади. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро ўзининг Х саҳифасида кеча, 23 май куни маълум қилди.

Париж расмийларининг бу қарори Бен-Гвирнинг “Сумуд” номли гуманитар флотилия иштирокчиларига нисбатан тутган муносабати билан боғлиқ. Бу флотилия Ғазо секторига ёрдам етказиш мақсадида йўлга чиққан бўлиб, Исроил денгиз кучлари томонидан тўхтатилган.

More stories

БМТ Бош Ассамблеясида Исроил истилосига барҳам беришни талаб қилувчи резолюция қабул қилинди

3 декабря 22:53

“Моссад”нинг собиқ раҳбаридан шов-шувли баёнот

2 ноября 05:40

Исроил Мудофаа вазири: Исроил ҳеч қачон Ғазони тарк этмайди

23 декабря 23:16

Исроилда Эрон фойдасига жосусликда гумонланган Россия фуқароси ҳибсга олинди

20 декабря 01:52

Вазирнинг сўзларига кўра, бу флотилия “ҳеч қандай фойдали натижа бермайдиган ва дипломатик ҳамда консуллик хизматларини ортиқча юклайдиган ташаббус” бўлган.

Шунга қарамай, Барро Франция фуқаролари ва бошқа Европа давлатлари фуқароларига нисбатан давлат амалдори томонидан таҳдид ва қўрқитиш бўлганини қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлаган.

У, шунингдек, Италия Ташқи ишлар вазири Антонио Таяни каби,Европа Иттифоқини Итамар Бен-Гвирга қарши санкциялар жорий этишга чақирган.

Олдинроқ, Итамар Бен-Гвир интернетда “Сумуд” флотилияси фаолларининг ҳибсга олиниши акс этган видеони эълон қилган эди. Унда фаоллар Исроилнинг Ашдод портида тиз чўктириб қўйилган, қўллари орқага боғланган ва бошларини пастга эгиб турган ҳолда кўрсатилган. Бен-Гвир эса уларнинг ёнида юриб, иброний тилида: “Исроилга хуш келибсиз, бу ерда хўжайин бизмиз”, деб бақирган.

У видеога “Терроризм тарафдорларини биз шундай кутиб оламиз” деган изоҳ қолдирган.

Европа Иттифоқи ва АҚШ бу ҳолатни кескин қоралаган. Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати вакили Ануар ал-Ануний бу муносабатни “мутлақо қабул қилиб бўлмайди” деб атаган ва Исроилни халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилишга ҳамда ҳибсга олинганларни озод қилишга чақирган.

Жорий йилнинг 20 май куни Италия, Франция, Канада, Нидерландия, Бельгия ва Португалия каби бир қатор Ғарб давлатлари Исроил элчиларини ташқи ишлар вазирликларига чақиртирган. Испания эса Исроилнинг Мадриддаги элчиси йўқлиги сабабли фақат вақтинчалик вакилни чақирган.

Исроилқора рўйхатФранция
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

DeepMind раҳбари: 2030 йилга бориб “ўта кучли СИ” пайдо бўлиши мумкин
Покистонда поезд портлатилиши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа