Skip to content
Trending
12 октября 01:53Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди 7 декабря 11:16Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 61 млрд доллардан ошди 5 декабря 15:14Шавкат Мирзиёев иштирокидаги маросимда 42 та янги қувватлар ишга туширилди 23 мая 09:40Тошкентда Nexia-3 иштирокида оғир авария юз берди 14 февраля 18:11Жапаров фармони билан Бош прокуратурада кадрлар ўзгариши амалга оширилди 11 июня 13:21Фарғонада дорихона ёниб кетди 4 декабря 10:46Шавкат Мирзиёев бугун Сирдарёга ташриф буюради 19 января 09:58Reuters: Дамашқ ва СДК ўртасида кенг қамровли келишувга эришилди 4 декабря 18:43Гризманн Бразилиянинг “Фламенго” клубига ўтиши мумкин 16 марта 11:55Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тўқаев телефон орқали мулоқот қилди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  БМТ Бош Ассамблеясида Исроил истилосига барҳам беришни талаб қилувчи резолюция қабул қилинди
Дунё

БМТ Бош Ассамблеясида Исроил истилосига барҳам беришни талаб қилувчи резолюция қабул қилинди

ShaxriyorShaxriyor—3 декабря 22:530 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

БМТ Бош Ассамблеяси Исроилнинг Фаластин ҳудудида 1967-йилдан кейин бошланган истилосига чек қўйишни талаб қилувчи ва икки давлат ечимини қўллаб-қувватловчи резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда ташкилотга таяниб, Anadolu хабар берди.

“Фаластин масаласини тинч йўл билан ҳал этиш” деб номланган ушбу резолюция лойиҳаси Жибути, Иордания, Мавритания, Қатар, Сенегал ва Фаластин томонидан тайёрланган ва Бош Ассамблеяда овозга қўйилган. Ҳужжатни расмийлаштиришда:

  • 151 та давлат ёқлаб овоз берган;
  • 11 давлат жумладан, Исроил ва АҚШ қарши овоз берган;
  • ва 11 давлат бетараф қолган.

Қабул қилинган ҳужжат қуйидагиларни талаб қилади:

1. Исроилнинг 1967-йилдан бери босиб олинган барча Фаластин ҳудудларидан (Шарқий Қуддус ҳам) чиқиб кетиши.

More stories

Урушни тугатиш учун АҚШ билан ҳалол ишлашга тайёрмиз – Зеленский

21 ноября 11:19

АҚШ Эронга яширин тарзда Starlink терминаллари етказгани маълум бўлди

13 февраля 11:34

Россия Украинага ядро қуроли ташувчи ракеталар билан тизимли ҳужум бошлади – ОАВ

31 октября 20:33

Исроил Эрондаги нефть-кимё мажмуасига зарба берди

8 июня 14:10

2. Аҳолини жойлаштириш (қўрғонлар қуриш) фаолиятига чек қўйиш ва Исроилнинг халқаро ҳуқуққа риоя этиши.

3. Фаластин халқининг ажралмас ҳуқуқлари, аввало, ўз тақдирини ўзи белгилаш ва мустақил давлат ташкил этиш ҳуқуқини рўёбга чиқаришни таъминлаш.

4. Гуманитар инқироз фонида фаластинликларга ёрдамни кучайтириш ва чегараларнинг ўзгаришини тан олмаслик.

5. Ғазо секторида демографик ёки ҳудудий ўзгаришларга уринишларнинг ҳар қандай шаклини рад этиш ва Ғазо Фаластин ҳудудларининг ажралмас қисми эканини таъкидлаш.

Маълумот ўрнида, БМТ Бош Ассамблеяси резолюциялари юридик жиҳатдан мажбурий эмас, аммо улар халқаро ҳамжамият фикрининг муҳим акс-садоси ҳисобланади.

Туркия резолюциянинг амалга оширилишига чақирди

Овоз беришдан олдин Бош Ассамблеяда сўзга чиққан Туркиянинг БМТдаги доимий вакили Аҳмет Йилдиз Анқаранинг Фаластин масаласини тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича резолюцияни қўллаб-қувватлашини билдирган ва барча аъзо давлатларни қабул қилинган қарорларни фаол равишда амалга оширишга чақирган.

“Туркия воситачи сифатида, ўт очишни тўхтатиш битимларининг, жумладан, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2803-резолюцияси ва 20 банддан иборат тинчлик режасининг тўлиқ ва виждонан бажарилишига чақиради”, деган Йилдиз.

АҚШБМТБош АссамблеясиИсроилрезолюция қабул қилиндиФаластин
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди
Ўзбекистонда йил бошидан октябрь ойига қадар 10 трлн сўмлик суғурта хизматлари кўрсатилди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа