Skip to content
Trending
15 февраля 14:30Банк ертўласи орқали талончилик:Германияда яна банк талон-торож қилинди 5 марта 11:08Кувайт қирувчиси адашиб АҚШнинг учта F-15 самолётини уриб туширди 25 апреля 18:37Наманганда миллиардлаб айланмага эга ноқонуний ўйин тармоғи фош этилди 17 сентября 12:59Бухорода 211 та қоидабузарлиги бор Tracker 2 жарима майдончасига жойлаштирилди 9 июля 12:01Эрдўған НАТО етакчиларига исми ёзилган тўппонча ва ўқ-дори совға қилди 7 ноября 12:13ДХХ Чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари Бахтиёр Мансуров вафот этди 15 октября 14:04Покистонда мактаб томи қулаши оқибатида 18 киши вафот этди 25 мая 14:31Ҳарри Кейн 2025-2026 йилги “Олтин бутса” соҳиби бўлди 11 ноября 09:49Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича дунёда 2-ўринга чиқди 21 октября 11:35Тошкент вилоятида манзил-колониядан қочган маҳкум 3-синф қизни зўрлагани айтиламоқда.
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Reuters: Дамашқ ва СДК ўртасида кенг қамровли келишувга эришилди
Дунё

Reuters: Дамашқ ва СДК ўртасида кенг қамровли келишувга эришилди

ShaxriyorShaxriyor—19 января 09:580 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Сурия марказий ҳукумати ва мамлакатдаги асосий курд ҳарбий тузилмаси, яъни Сурия демократик кучлари (СДК) 18 январь куни курд фуқаролик ва ҳарбий маъмурларини расмий Дамашқ назоратига ўтказиш бўйича кенг қамровли битим имзолади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Тегишли келишув Сурия қўшинлари муҳим нефть конларини ўз ичига олган ҳудудларни эгаллаб олган бир неча кунлик шиддатли жанглардан сўнг амалга ошди. АҚШ махсус вакили Том Баррак битимни бурилиш нуқтаси деб атаб, интеграциянинг барча деталларини якунлаш учун ҳали қилинадиган ишлар кўплигини таъкидлади.

Курдлар учун оғир шартлар

Мазкур келишув Сурия шимоли-шарқида ўн йилдан ортиқ вақт давомида ярим мухтор ҳудудни бошқариб келган СДК учун жиддий зарба сифатида баҳоланмоқда. СДК раҳбари Мазлум Абди гуруҳ иккита муҳим провинциядан чиқиб кетишга рози бўлганини тасдиқлади:

1. Дайр аз-Заврр: мамлакатнинг асосий нефть ва буғдой етиштирувчи ҳудуди.

2. Раққа: Фрот дарёси бўйидаги муҳим гидроэлектр тўғонлари жойлашган ҳудуд.

More stories

Reuters: Дамашқ ва СДК ўртасида кенг қамровли келишувга эришилди

19 января 09:58

Исроил ва Миср тарихдаги энг йирик газ келишувига эришди

18 декабря 14:00

Эронда Олий раҳбарни сайлаш бўйича келишувга эришилди

8 марта 13:47

Эрон АҚШ билан келишувнинг 14 бандини ошкор қилди

12 июня 16:50

СДК 2024 йил охирида Башар Асад ҳокимияти ағдарилганидан бери Сурияни бошқариб келаётган исломий ҳукумат (амалдаги президент Аҳмад аш-Шараъа) таркибига киришга шу пайтгача қаршилик кўрсатиб келаётган эди.

14 банддан иборат битим

Сурия президентлиги томонидан эълон қилинган 14 банддан иборат ҳужжатда амалдаги президент Аҳмад аш-Шараъа ва Мазлум Абдининг имзолари бор. Давлат ОАВнинг хабар беришича, улар ҳужжатни алоҳида-алоҳида имзолаган. Аммо Абди 19 январь куни пойтахт Дамашқда Шараъа билан учрашишини ва қайтганидан сўнг халққа тафсилотларни очиқлашини маълум қилди. У курд минтақасининг “ютуқларини” ҳимоя қилишга содиқ қолишини айтиб, шундай деди:

“Бу урушга биз мажбуран жалб этилдик. Биз унинг олдини олмоқчи эдик, бироқ кўплаб кучлар томонидан режалаштирилгани сабабли, афсуски, бунга мажбур бўлдик”.

Келишувнинг асосий бандлари қуйидагилардир:

  • Ҳарбий интеграция. СДКнинг барча кучлари марказий Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларига алоҳида курд бўлинмалари сифатида эмас, балки “шахсий таркиб” (якка тартибдаги аскарлар) сифатида қўшилади.
  • Стратегик объектлар. Барча чегара ўтиш пунктлари, газ ва нефть конлари ҳамда 2017-йилда ИШИД мағлуб этилганидан бери ушлаб турилган жангарилар ва уларнинг оилалари сақланадиган қамоқхоналар ва лагерлар ҳукуматга топширилади.
  • КИП масаласи: СДК ўз сафларидан “Курдистон ишчилар партияси”га (КИП) алоқадор барча суриялик бўлмаган шахсларни чиқариб юбориш мажбуриятини олади.

Сурия ҳукумат вакилининг сўзларига кўра, ҳудудларни топшириш кейинги 24–48 соат ичида амалга ошиши лозим.

Келишувда курдлар учун айрим енгилликлар ҳам кўзда тутилган. Хусусан, СДК марказий ҳукуматдаги муҳим лавозимларга ўз номзодларини кўрсатиши мумкин. Шунингдек, курдлар кўп истиқомат қиладиган ва СДКнинг асосий таянчи саналган Ҳасака провинцияси губернатори ўзаро консенсус (келишув) асосида тайинланади.

АҚШ ва Туркия муносабати

Туркия ташқи ишлар вазирлиги келишув Сурия халқи ва қўшни давлатлар хавфсизлигига хизмат қилишига умид билдирди. Reuters’га кўра, АҚШ қийин аҳволда қолмоқда: у бир томондан ИШИДга қарши курашда узоқ йиллик ҳамкори бўлган СДКни, иккинчи томондан эса Сурияни бирлаштиришга ваъда берган янги етакчи аш-Шараъани қўллаб-қувватлаши керак. Том Баррак дам олиш кунлари давомида Ироқ Курдистонида Абди билан, Дамашқда эса Шараа билан учрашувлар ўтказди.

Хавотирлар сақланиб қолмоқда

Курдлар аш-Шараъа ҳукумати борасида жиддий хавотирда. Бунга 2025-йилда юз берган мазҳаблараро зўравонликлар сабаб бўлмоқда. Маълумотларга кўра, ўшанда Сурия ғарбида 1500 га яқин алавийлар ҳукуматпараст кучлар томонидан ўлдирилган, жанубда эса юзлаб друзлар қатл қилинган эди.

ReutersДамашқкелишувкенг қамровлиСДК
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

CNN: АҚШ қўшинлари Ироқнинг асосий ҳарбий объектларини тарк этди
Жаҳон банки 2026 йил учун Марказий Осиё иқтисоди прогнозини очиқлади
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа