Skip to content
Trending
6 ноября 18:06Собиқ “Тоштурма” ўрнида кўпқаватли уй қурилиши мумкин 3 октября 11:42СИ Наполеон давридаги сирли хатни ўқишга ёрдам берди 21 февраля 21:39Туркияга аёлни фоҳишаликка юборишга уринганлар ушланди 18 июня 13:03Россия Visa ва Mastercard карталаридан босқичма-босқич воз кечмоқда 11 сентября 15:56Олимлар Ойдан қадимги цивилизация изларини қидирмоқчи 3 декабря 14:31Фарғонада 11 ойда банклар фойдасига 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ ундирилди 5 января 15:41«Ҳайвонлар шаҳри 2» Disney тарихидаги энг даромадли анимацион фильмга айланди 22 ноября 14:47Марказий Осиё ҳар дақиқада 9 кв метрга чўлланяпти – Абдуҳакимов 11 декабря 22:35Болгарияда оммавий намойиш сабаб ҳукумат тарқатиб юборилди 24 апреля 00:11Ўзбекистонда ҳакамлик судлари устидан назорат кучайтирилди
  Среда 14 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Bloomberg — Эрон билан уруш глобал нефть захираларини рекорд даражада қисқартирди
Дунё

Bloomberg — Эрон билан уруш глобал нефть захираларини рекорд даражада қисқартирди

ShaxriyorShaxriyor—10 мая 20:030 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Эрон билан боғлиқ можаро ва Ҳормуз бўғозидан ҳаракатланиш чеклангани сабабли глобал нефть захиралари рекорд даражада қисқармоқда. Бу ҳақда йирик банклар ва таҳлилий компаниялар баҳоларига таяниб, Bloomberg хабар берди.

Таҳлилчилар дунё иқтисодиёти ўзининг асосий “захира жамғармасини” шиддат билан йўқотаётганидан огоҳлантирмоқда. Ҳормуз ёпилганидан кейин икки ой ичида дунё бир миллиард баррелдан ортиқ хом ашё етказиб беришдан маҳрум бўлди.

More stories

АҚШ ҳарбийлари Араб денгизида Эроннинг Shahed дронини уриб туширди

4 февраля 11:40

АҚШ ва Эрон тинчлик келишувига эришди

15 июня 11:55

АҚШ қўшинлари Эронда 11 мингдан ортиқ нишонни йўқ қилди

29 марта 15:32

Эроннинг янги Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий яралангани тасдиқланди

12 марта 14:12

Моrgan Stanley маълумотларига кўра, 1 мартдан 25 апрелгача жаҳон нефть захиралари кунига тахминан 4,8 миллион баррелга камайди. Бу Халқаро энергетика агентлиги томонидан кузатувлар тарихида қайд этилган энг катта чораклик қисқаришдир. Пасайишнинг қарийб 60 фоизи хом нефтьга, қолган қисми эса нефть маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келган.

JPMorgan компаниясининг хом ашё бозорлари бўйича тадқиқотлар раҳбари Наташа Каневанинг таъкидлашича, нефть захиралари глобал энергетика тизимининг “амортизатори” вазифасини ўтайди, бироқ уларнинг даражасини нолга тушириб бўлмайди. Чунки қувурлар ва терминаллар ишлаши учун минимал миқдор доимо сақланиши зарур.

JPMorgan таҳлилларига кўра, агар Ҳормуз бўғози яқин ҳафталарда ёпиқ қолса, июнь ойидаёқ ИҲТТ (Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти) мамлакатлари ”операцион стресс”га дуч келиши, сентябрга келиб эса захиралари критик даражагача тушиши мумкин. Ҳозирда Осиёнинг импортга қарам мамлакатлари — Индонезия, Вьетнам, Покистон ва Филиппин энг заиф бўғин бўлиб турибди. Трейдерлар ушбу ҳудудларда бир ой ичида ёқилғи тақчиллиги юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Европада бир вақтнинг ўзида ёзги сайёҳлик мавсуми олдидан авиация ёқилғиси захиралари тез тугаб бормоқда. Insights Global маълумотларига кўра, Амстердам—Роттердам—Антверпен хабида керосин захиралари сўнгги олти йил ичидаги энг паст даражага тушди. АҚШ ҳам ўз захираларини сарфлашда давом этмоқда. Агар Вашингтон бозорга эълон қилинган ҳажмларни тўлиқ чиқарса, мамлакатнинг стратегик нефть захираси 1982-йилдан бери энг минимал кўрсаткичга тушиши мумкин.

АҚШда қазиб олиш ҳажми ошганига қарамай, нефть компаниялари бу захираларнинг қисқаришини тезда тўхтатиб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Ҳатто Ҳормуз бўғози очилган тақдирда ҳам, Форс кўрфазидан нефть етказиб бериш ҳажми одатдаги ҳолатига қайтиши учун узоқ вақт талаб этилади.

Уруш аллақачон нефть ва ёқилғи нархларининг кескин ошишига, инфляция босими кучайишига ва глобал рецессия хавфи ортишига сабаб бўлди. Жумладан, Ҳиндистонда суюлтирилган газ танқислиги кузатилмоқда, авиакомпаниялар парвозларни қисқартирмоқда, АҚШда бензин нархи ўсишда давом этмоқда. Таҳлилчиларга кўра, захиралар камайгани сайин нефть нархи янада кўтарилиши мумкин. Бу эса жаҳон бозорида ёқилғига бўлган талабнинг мажбурий тарзда пасайишига олиб келади.

Bloombergглобалнефть захираларирекордЭрон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

АҚШ Венесуэладаги бойитилган уранни олиб чиқиб кетди
Термизда Lacetti автомобили ёниб кетди
Related posts
Дунё

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06 30
Дунё

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38 30
Дунё

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06 30
Дунё

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38 30
Дунё

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12 20
Жамият

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05 30
Дунё

Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди

13 октября 14:36 20
Жамият

Тошкент — Сеул рейсида ўзбекистонлик шифокор йўловчи аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

13 октября 12:29 40
Load more

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05

Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди

13 октября 14:36

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1926
  • Жамият1869
  • Спорт314
  • Иқтисод151
  • Технология34
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонТрампИсроилқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа