Skip to content
Trending
22 июня 09:50Қатарнинг газни қайта ишлаш заводида ёнғин ва портлаш содир бўлди 10 марта 15:38Қирғизистон ФВВ вазири тайинланганидан бир ой ўтмай ишдан олинди 6 мая 12:0741 нафар фуқаро Туркманистон орқали Эрондан Ўзбекистонга олиб келинди 5 августа 10:43Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Туркияда давом эттириши кутилмоқда 3 декабря 13:11Андижонда аҳолига ажратилган кўмирни пуллаётганлар ушланди 23 октября 15:40Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди 6 июля 16:41Ўзбекистонда доллар яна қимматлади 26 января 12:56Тошкентда “гашиш” савдоси билан шуғулланган икки нафар шахс қўлга олинди 11 ноября 17:01Темур Кападзе Индонезия терма жамоасини бошқаришга тайёр — манба 20 декабря 16:50Япониянинг етакчи университетлари Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Жаҳон банки 2026 йил учун Марказий Осиё иқтисоди прогнозини очиқлади
Дунё

Жаҳон банки 2026 йил учун Марказий Осиё иқтисоди прогнозини очиқлади

ShaxriyorShaxriyor—19 января 10:050 18
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Жаҳон банки 2026 йил учун “Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари” ҳисоботини эълон қилди. Унда Европа ва Марказий Осиёдаги 22 та ривожланаётган мамлакатлар ялпи ички маҳсулоти қанча ўсиши прогноз қилинган.

Кутилмаларга кўра, 22 давлат орасида Ўзбекистон иқтисодий ўсиши Қирғизистон ва Тожикистондан кейинги учинчи ўринни эгаллайди.

Жорий йилда Европа ва Марказий Осий минтақасида иқтисодий ўсиш суръатлари 2,4 фоиз даражасида сақланиб қолиши қайд этилган.

More stories

Афғонистонда Жаҳон банки қайта очилди — “Толибон”

22 ноября 21:00

Формула-1 пойгачилари Тошкентда йиғилади

31 октября 11:54

Ўзбекистон 2024 йилда Россиядан қанча қарз олгани очиқланди

5 декабря 23:10

ЕИ Марказий Осиё ва Кавказни Европа билан боғлашга 12 млрд евро ажратмоқчи

22 сентября 18:13

“Барқарор ички талаб инфляциянинг пасайиши, молиявий шароитларнинг яхшиланиши, Европа Иттифоқи маблағларини ўзлаштиришнинг фаоллашуви ҳамда мудофаа харажатларининг ошиши ҳисобига таъминланади”, дейилади таҳлилда.

​Жаҳон банки 2025 йилда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг жами ялпи ички маҳсулоти 6,2 фоизга ўсганни билдирган. 2026-йилда ўсиш суръатларининг 5 фоизгача секинлашиши кутилмоқда.

“Субминтақада юқори инфляция фонида хусусий истеъмолнинг сусайиши прогноз қилинмоқда. Шунингдек, Россия иқтисодиётининг секинлашуви Марказий Осиё мамлакатларидан экспортнинг қисқаришига олиб келиши мумкин. Россиянинг миграция сиёсатини қатъийлаштириши эса субминтақага пул ўтказмалари ҳажмининг камайишига сабаб бўлади”, дея кутилмаларни очиқлаган Жаҳон банки.

​Таҳлилга кўра, 2026 йилда Қозоғистонда иқтисодий ўсиш нефть қазиб олишнинг барқарорлашуви ва ушбу хом ашё турига жаҳон нархларининг пасайиши фонида 4,5 фоизгача секинлашиши кутилмоқда. Бу тенденция экспорт даромадлари ва бюджет тушумларининг қисқаришига олиб келади.

2026 йилда Қирғизистонда (6,5 фоиз), Тожикистонда (6,2 фоиз) ва Ўзбекистонда (6 фоиз) ялпи ички маҳсулот ўсишининг секинлашиши прогноз қилинган. Бироқ олтиннинг жаҳон бозорларидаги нархлари юқорилиги ушбу мамлакатларда иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. 

Минтақа учун прогнозлар ҳануз иқтисодий ўсишнинг секинлашиши билан боғлиқ хатарлар устунлиги билан тавсифланади. Хусусан, Россиянинг Украинага бостириб кириши билан боғлиқ можаронинг чўзилиши ёки кескинлашуви юқори геосиёсий ноаниқликнинг сақланиб қолишига ва минтақада иқтисодий фаолликнинг янада сусайишига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, Украинадаги фаол ҳарбий ҳаракатларнинг кутилганидан эртароқ якунланиши мамлакатни қайта тиклашга йўналтирилган инвестицияларни жадаллаштириши ҳамда минтақада инвесторлар ишончини ошириш эҳтимоли бор.

“Иссиқ тўлқинлар ва қурғоқчиликни ўз ичига олган тез-тез такрорланадиган ва кучли экстремал об-ҳаво ҳодисалари Европа ва Марказий Осиё минтақасида иқтисодий ўсиш учун қўшимча хатарлар туғдирмоқда. Айниқса, Марказий Осиё мамлакатларида қишлоқ хўжалиги унумдорлиги, сув ресурслари ва инфратузилмага таҳдид солишда давом этмоқда”, дея қайд этилган ҳисоботда.

​Ўз навбатида Жаҳон банки экспертлари янги халқаро келишувлар билан мустаҳкамланган минтақавий интеграциянинг чуқурлашуви савдо ва иқтисодий ўсишга кўмаклашиши мумкинлигини билдирган. Бунга мисол сифатида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация имзоланиши, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим, АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ниятлар тўғрисидаги қўшма баёнот қайд этилган.

Жаҳон банкииқтисодМарказий Осиёпрогноз
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Reuters: Дамашқ ва СДК ўртасида кенг қамровли келишувга эришилди
Ливияда одам савдоси билан боғлиқ даҳшатли жиноят фош этилди
Related posts
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 40
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 50
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 40
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 50
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 60
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Load more

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1961
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа