Skip to content
Trending
12 мая 13:05Фарғонада маст эркак сабаб поезд шошилинч тўхтатилди 21 апреля 16:59Ўзбекистонда мобиль рақамни бошқа шахс номига онлайн ўтказиш хизмати жорий этилди 29 сентября 15:35Хакерлар Пентагоннинг 3 миллиондан ортиқ ходими маълумотларини ўғирлади 15 сентября 14:38Хитойда каналар орқали юқадиган янги вирус аниқланди: 328 кишида инфекция далиллари топилди 1 мая 19:21АҚШда банкдаги отишма: икки ходим ҳалок бўлди 8 февраля 05:03Хитой АҚШни огоҳлантирди: Тайванга қурол сотилса, Трамп ташрифи бекор бўлиши мумкин 30 марта 20:18Эрон яна Туркияга баллистик ракета учирди 10 января 17:32Буюк Британия X ижтимоий тармоғини блоклашни кўриб чиқмоқда 16 января 17:00“Taftish.uz” иши бўйича қўшимча маълумот берилди 25 октября 13:55Қорақалпоғистонда хазина топилгани айтилмоқда
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Кремлга яқин файласуф Александр Дугин Марказий Осиё давлатлари суверенитетини инкор қилди
Дунё

Кремлга яқин файласуф Александр Дугин Марказий Осиё давлатлари суверенитетини инкор қилди

ShaxriyorShaxriyor—18 января 21:330 8
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

“Рус дунёси” мафкурасининг асосий меъмори ҳамда Кремлга яқин файласуф собиқ СССР таркибида бўлган мамлакатлар, жумладан Марказий Осиё давлатлари суверенитетини инкор қилди. Унинг фикрича, бу республикаларни Россия “назоратга олиши керак”.

“Суверен Арманистон, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, суверен Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг мавжудлигини қабул қилиб бўлмайди. Янги воқелик моделида ҳеч қандай суверенитетга ўрин йўқ. Улар ёки бизнинг лагеримизда, Ягона иттифоқимиз таркибида бўлади ёки Ғарб, Европа Иттифоқи, Америка учун, айрим ҳолатларда эса Хитой учун таянч майдонга айланади”, деган у.

​Бундан ташқари, Дугин “уч қутбли дунё” ҳақидаги қарашларини такрорлаб, Россияни АҚШ ҳамда Хитой қаторида санади. Файласуф Москва бундай шароитда энг муҳим куч марказларидан бирига айланиши учун Марказий Осиё ҳамда Кавказ давлатларини назорат қилиши кераклигини таъкидлади.

“Бизнинг мақсадимиз уч қутбли дунёда энг муҳим куч марказларидан бирига айланиш: суверен, эркин, мустақил ва улкан давлат бўлиш. Биз назоратга олмаган барча ҳудудлар нейтрал бўлиб қолмайди. Яъни тинч ва осойишта “Швейцариялар”га айланмайди. Аксинча, улар бошқа қутбларнинг, энг аввало АҚШ бошчилигидаги янада можароли қутбнинг таянч нуқтасига айланади”, деган у.

More stories

АҚШ Марказий Осиё киберхавфсизлиги учун 5 миллион доллар ажратди

30 сентября 09:46

Марказий Осиёдан 13 мингга яқин фуқаро Россия армиясида урушда қатнашгани маълум қилинди

21 апреля 14:51

Марказий Осиёда “Шенген”га ўхшаш ягона виза жорий этилиши мумкин

1 августа 10:57

Жаҳон банки 2026 йил учун Марказий Осиё иқтисоди прогнозини очиқлади

19 января 10:05

Дугин ўзи ким?

Кремль сиёсати учун илҳомлантирувчи манба, “Рус дунёси” мафкурасининг меъморларидан бири сифатида кўрилган сиёсий файласуф ва публицист Александр Дугин ўзининг баҳсли баёнотлари билан машҳур. У либерал Ғарб моделига қарши “евросиёчилик цивилизацияси” ғоясини илгари суриб келади. Ушбу мафкурага кўра, Россия Европа ҳам, Осиё ҳам эмас, балки алоҳида тарихий-сивилизацион макон бўлиб, ўз атрофида бошқа ҳудудларни бирлаштириши лозим.

Файласуф расмий давлат лавозимида ишламаса-да, кўплаб таҳлилчилар унинг фикр-мулоҳазалари Кремльнинг геосиёсий қарорларида акс этишини таъкидлаб келади. Foreign Policy журнали 2014-йили уни дунёнинг энг кучли таъсирга эга 100 мутафаккири қаторига қўшган.

Ўзининг империалистлик фикрлари, давлатлар суверенитетини инкор қилиши ва агрессив риторикаси сабаб у танқидлар марказида бўлади. “Евросиёчилик цивилизацияси” концепцияси эса Россияни алоҳида ва устун тарихий макон деб тасвирлайди. Унинг таъсиридаги бошқа халқлар ва давлатлар иккинчи даражали субъектлар сифатида таърифланади. 2022-йилнинг 20 август куни унинг машинаси портлатиб юборилиши натижасида 29 ёшли қизи Даря Дугина ҳалок бўлган. Тахминларга кўра, суиқасд Украина махсус хизматлари томонидан уюштирилган, нишонда эса файласуфнинг ўзи бўлган.

Бу биринчи ҳолат эмас

Александр Дугин Ўзбекистон суверенитетини савол остига олган ягона таниқли шахс эмас. Аввалроқ телебошловчи ва тарғиботчи Владимир Соловёв Россия Марказий Осиё ва Арманистонда ҳам Украинадаги каби “махсус ҳарбий амалиёт” ўтказиш мумкинлигини айтганди. Воқеадан сўнг РФнинг Арманистондаги элчиси Сергей Копиркин мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, норозилик нотаси топширилди. Ўзбекистон ТИВ эса масала юзасидан сукут сақлади.

Соловёвнинг баёнотлари ўзбекистонликлар орасида жиддий эътирозларни келтириб чиқарди. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракат раиси, Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов Соловёвнинг гапларига тупуриб қўйиш етарли эканини таъкидлади. Отабек Бакиров унинг сўзларини қиморбозлардан калтак еб, афти мажақланган муштумзўр аламини тинч кетаётганлардан олаётганга ўхшатди.

“Сурия ва Венесуэладан тепилганларнинг пропагандачиси минтақамизга таҳдид қиляпти. Бу худди қиморбозлардан калтак еб, афти мажақланган муштумзўр ўз йўлида тинч кетаётганларга дағдаға қилишига ўхшайди… Бу моховлар уч кун қор ёғганди, қорини курай олишмай ётишибди. Дағдағасига ўласанми? Ўзинг ҳар йили миллион уруғинг қуриб ахлатингга ботаётган бўлсанг, ҳар йили 2 миллионга ўсаётган 85 миллионлик Марказий Осиёга дўқ уришингга бало борми?”, деди у.

​Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Соловёвнинг таҳдидли баёнотлари юзасидан муносабат билдириб, Арманистон ва Марказий Осиё ҳақидаги сўзлар унинг шахсий фикри эканини айтди.

Александр Дугининкор қилдиКремлМарказий Осиёфайласуф
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Украина разведкаси: Россия босиб олинган ҳудудлардан 2 миллион тонна дон экспорт қилди
Саудия Арабистони Сомали билан стратегик ҳарбий келишув тайёрламоқда
Related posts
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 20
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Load more

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1958
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа