Skip to content
Trending
6 декабря 16:36Фаластин расмийлари Исроилни тарихий артефактларни ўғирлашда айблади 27 июля 09:41Украина дронлари Белгородга ҳужум қилди: 12 киши жароҳатланди 8 января 22:43Қамчибек Ташиев президентликка интилмаслигини очиқ айтди 7 мая 00:35“Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Ливерпуль”га ўтиши мумкин – ОАВ 5 марта 22:13Буюк Британия Қатарга қўшимча Typhoon қирувчи самолётларини юбормоқда 8 июня 20:36“Реал” UEFA’дан “Барселона”нинг 23 та совринини бекор қилишни талаб қилди 22 июня 18:32Конгодаги Эбола эпидемиясида касалланганлар сони 1000 нафардан ошди 14 сентября 11:09Россия дрони Украина–Польша чегараси яқинидаги поездга зарба берди 21 апреля 17:16Шавкат Мирзиёев ЖССТ бош директор Тедрос Адханом Гебрейесусни қабул қилди 23 июня 14:43АҚШ Филиппинга 13 миллион долларлик денгиз дронларини совға қилди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Марказий Осиё энергетика бозорини интеграция қилиш бўйича 1 млрд долларлик дастур қабул қилинди
Дунё

Марказий Осиё энергетика бозорини интеграция қилиш бўйича 1 млрд долларлик дастур қабул қилинди

ShaxriyorShaxriyor—23 января 14:370 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши 22 январь куни “Марказий Осиёда электр энергияси бозорини ривожлантириш ва энергия тизимлари интеграцияси” дастурини тасдиқлади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, уни амалга ошириш 10 йил давом этади. Дастур Марказий Осиёда биринчи минтақавий электр энергияси бозорини яратиш, савдони ривожлантириш, электр узатиш тизимларининг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларининг минтақа мамлакатлари энергия тизимларига кенг кўламли интеграцияси учун асос яратишга қаратилган.

РЕМИТ дастурини молиялаштиришнинг умумий тахминий ҳажми 1,018 миллиард долларни ташкил этади. У уч босқичга бўлинади. Биринчи босқичда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон, шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг “Энергия” мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик марказига 143,2 миллион долларлик грантлар ва имтиёзли кредитлар ажратилади.

Биринчи босқич доирасида энергия тармоғига 900 МВтга яқин янги тоза энергия қувватларининг интеграциялашуви таъминланиши кутилмоқда, бу эса қарийб 700 миллион доллар хусусий инвестицияларни жалб қилиш имконини беради. Қайд-этилган чора-тадбирлар ушбу жадал ривожланаётган минтақада янада ишончли ва интеграциялашган энергия тизими учун пойдевор яратади, деган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақасида инфратузилма масалалари бўйича директори Чарльз Корме.

More stories

Британия узоқ масофали ва гипертовушли қурол дастурини кенгайтирмоқда

14 февраля 11:03

Формула-1 пойгачилари Тошкентда йиғилади

31 октября 11:54

Apple ва Google Марказий Осиёликларни киберхужумдан огоҳлантирди

8 декабря 19:22

Марказий Осиёдан фақат Қозоғистон жаҳоннинг топ-50 иқтисодиётига кирди

8 января 12:45

Ушбу маблағларнинг 140 миллион доллари Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт ассоциацияси (ХТА) ресурсларидан ва 3,2 миллион доллари эса Марказий Осиё сув ва энергетика дастури (CАWЕП) грантлари кўринишида берилади.

Минтақада электр энергиясига бўлган талаб 2050-йилга бориб уч баробар ошиши мумкин. Бунда энергия хавфсизлиги ва ҳамёнбоплигини ошириш учун имкон борлигига қарамай, Марказий Осиёда электр энергияси савдоси ҳали ҳам чекланганлигича қолмоқда. Ҳозирда савдо электр энергиясига бўлган умумий талабнинг атиги 3 фоизини ташкил этади.

Шу билан бирга, минтақа бир-бирини тўлдирувчи ва бой тоза энергия ресурсларига эга бўлса-да, қайта тикланадиган энергия манбалари электр энергияси ишлаб чиқаришнинг атиги 4 фоизини эгаллайди.

РЕМИТ дастури минтақанинг бир-бирини тўлдирувчи энергия ресурсларидан, жумладан, Қирғизистон ва Тожикистондаги гидроэнергетика, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги иссиқлик электр станцияларида энергия ишлаб чиқариш, шунингдек, Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида ўсиб бораётган қуёш ва шамол энергияси салоҳиятидан фойдаланишга қаратилган.

Кейинги ўн йил ичида РЕМИТ дастури электр энергияси савдоси ҳажмини йилига камида 15 000 ГВт/соатгача оширишга ёрдам беради – бу бутун Марказий Осиё бўйлаб миллионлаб одамларнинг йиллик эҳтиёжларини қондириш учун етарли бўлади.

У электр узатиш линияларининг ўтказувчанлик қувватини 16 ГВт гача — 3 баравардан кўпроққа оширишга ва минтақа мамлакатларининг энергия тизимларига 9 ГВт гача тоза энергия қувватларини интеграция қилишга ёрдам беради.

Минтақавий энергетика интеграциясини мустаҳкамлаш янада мувозанатли ва барқарор энергия тизимини яратиш, электр таъминотидаги узилишларни камайтириш, уй хўжаликлари ва бизнес учун энергия нархини пасайтириш имконини беради.

2050-йилга келиб, кенгроқ энергия интеграцияси ва электр савдосини ривожлантириш минтақага 15 миллиард долларгача иқтисодий фойда келтириши мумкин, деган Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Нажи Бенхасин.

Марказий Осиё давлатларининг “Энергия” мувофиқлаштириш диспетчерлик маркази бозор ва институционал чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъул бўлади, электр энергиясини узатиш бўйича миллий компаниялар эса РЕМИТ дастури доирасида инфратузилмавий инвестицияларни амалга оширади. Марказий Осиё мамлакатларининг энергетика вазирликлари ва ижро этувчи агентликларини ўз ичига олган Минтақавий бошқарув қўмитаси РЕМИТ дастурининг амалга оширилиши устидан умумий назоратни амалга оширади.

дастуринтеграцияқабул қилиндиМарказий ОсиёЭнергетика
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Халқаро агентлик: Россия гази Хитой ва Ўзбекистон йўналишида рекорд ўсиш кўрсатди
Онлайн иш ваъдаси ортида фирибгарлик: PGM гуруҳи фош этилди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа