Skip to content
Trending
7 декабря 14:42Россия Украинага рекорд даражада ракета ва дрон билан зарба берди 9 февраля 14:28Суриядан Ироққа 2250 нафар ИШИД жангариси кўчирилди 24 января 16:36Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазо кескин кучайтирилади 6 ноября 10:03Тошкент вилоятида сув қарздорларидан 19,2 млрд сўм ундирилди 29 января 22:07Европа Иттифоқи Эронга қарши янги санкциялар пакетини маъқуллади 18 ноября 17:54БМТ Трампнинг Ғазо бўйича режасини маъқуллади 6 мая 17:10Интерпол орқали қидирувда бўлган шахс Перудан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди 3 июня 12:39Тошкент вилоятида қарийб 9 кг гашиш билан кетаётган шахс ушланди 28 января 18:02Талабаларга уй ижарага берувчиларга 64,3 млрд сўм солиқ имтиёзи берилди 20 октября 14:28Биргина шар Тошкентнинг тўрт туманида электр узилишига сабаб бўлди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини “Сўнгги қўнғироқ” билан табриклади
Жамият

Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини “Сўнгги қўнғироқ” билан табриклади

ShaxriyorShaxriyor—25 мая 10:050 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бугун, 25 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мизриёев мактаб битирувчиларига ўз табригини йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Табрик матбида айтилишича, айни кунда 472 минг нафар ёшлар мактабни битирмоқда.

“Бугун мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида “сўнгги қўнғироқ”лар янграб, байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Мана шу ҳаяжонли дамларда 472 минг нафар ўғил-қизларимиз мактаб таълимини тугатиб, катта ҳаётга йўлланма олмоқда. Ана шундай унутилмас айём билан барчангизни чин қалбимдан самимий табриклайман.

Жорий йил биринчи марта 11 минг нафардан зиёд фарзандларимиз мактабни олтин ва кумуш медаллар билан тамомламоқда. Бундай интилувчан ўғил-қизларимиз келажакда ҳам ўз тенгдошларига намуна бўлиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшади деб ишонаман”, дейилади Президент табригида.

Қўшимча қилинишича, битирувчиларнинг 171 нафари аллақачон дунёнинг етакчи университетларига ўқишга қабул қилинган.

“Мамлакатимизда 207 та олийгоҳ ва 643 та техникум сизларга замонавий билим, касб ва малака беришга тайёр. Тиришқоқ, ўз кучига ишонган ёшларимиз ҳали мактабни тугатмасдан туриб, юртимиздаги, чет элдаги нуфузли олийгоҳларга киришга улгурди. Масалан, 171 нафар ёшларимиз дунёнинг етакчи университетларига, яна минглаб битирувчилар мамлакатимиздаги олийгоҳларга қабул қилинди. Ана шу фарзандларимни, уларнинг ота-оналари ва устозларини бундай ютуқлари билан чин дилдан табриклайман.

More stories

“Самарқанд-2028” сунъий йўлдоши космосга учирилади

2 декабря 10:35

Ўзбекистонда соғлом турмушни оммалаштирганлар рағбатлантирилади

8 апреля 10:58

Шавкат Мирзиёев иштирокида “Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз умумхалқ байрами бўлиб ўтди

21 марта 13:30

Туркистон саммитида Шавкат Мирзиёев Эрдўған билан музокара олиб борди

15 мая 15:09

Азиз битирувчилар!

Ўзингиз кўряпсиз, бугун ҳаёт ҳам, меҳнат бозоридаги талаб ҳам шиддат билан ўзгариб бормоқда. Янги-янги касблар пайдо бўляпти. Тил, касб, компьютер саводхонлиги ва мустақил даромад топиш кўникмасини эгаллаш муҳим заруратга айланмоқда. Меҳнат бозори энди, аввало, “ҳужжат” эмас, амалий билим, малака ва натижа сўраяпти.

Бугун қишлоқдаги оддий мактаб битирувчиси эртага дунё тан оладиган олим бўлади. Бугун олдига катта мақсадлар қўйган, интилувчан, изланувчан ёшларимиз эртага миллионлаб инсонларга хизмат қиладиган технологияларни яратади. Бугун китоб ўқиётган бир қизалоқ эртага мамлакат тараққиётини янги босқичга олиб чиқадиган фарзандларни тарбиялайди.

Шу боис, ҳар бирингиз камида биттадан хорижий тил ва замонавий касбни эгаллашга ҳаракат қилинг. Бу келажакка очилган эшик, сиз учун қўшимча имконият ва рағбатдир”, дейилади табрикда.

Шунингдек, Президент стартап лойиҳаларни бошлаган битирувчиларга 100 миллион доллар тайёрлаб қўйилганини ҳам қўшимча қилган.

“Тадбиркор бўлишни истайдиган ёшларимиз учун банклар жорий йил 25 триллион сўм арзон кредитлар таклиф этмоқда. Стартап лойиҳаларини бошлаган битирувчиларга эса 100 миллион доллар маблағ тайёрлаб қўйганмиз. Энг йирик AT компаниялар ҳар йили камида 50 минг битирувчини сунъий интеллект бўйича ўқитиб, юқори даромадли ишга жойлаштиришга тайёр. Келгуси йилларда 168 минг гектар супер интенсив саноатлашган боғлар ташкил қиламиз. Мазкур лойиҳаларда қатнашмоқчи бўлган болаларимни мен доим қўллаб-қувватлайман”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Шу билан бирга, Президент спорт соҳасида юксак поғонага эришган ёшларни мисол қилиб, бугунги битирувчилар орасида ҳам янги қаҳрамонлар чиқишига умид билдирган.

“Бугунги ҳаётимизда сизлар учун ўрнак бўладиган ютуқларимиз, ёш-ёш қаҳрамонларимиз кўп. Тўрт-беш йил олдин мактабни тугатган Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов, Абдуқодир Ҳусанов каби машҳур спортчиларимиз шахмат ва футбол оламида бутун дунёни қойил қолдирмоқда. Ёш кино ижодкорларимиз жаҳондаги обрўли кино анжуманларидан бири бўлган Канн фестивалида гран-при мукофотини олишга сазовор бўлди. Куни кеча футбол бўйича миллий терма жамоамизни жаҳон чемпионатига катта тантана билан кузатдик.

Мен ишонаман, сизларнинг орангиздан ҳам ана шундай миллат қаҳрамонлари, Янги Ўзбекистон ифтихорлари етишиб чиқади!

Сиз бугун мактабни тугатдингиз, лекин катта ҳаёт мактаби энди бошланмоқда. Мен сизларга ана шундай тенгсиз бахт, юксак саодат эгаси бўлишларингизни тилайман. Олдингизга катта мақсадлар қўйишдан ҳеч қачон қўрқманг! Ўзингизга ишониб, ҳамиша олға боринг! Доимо ўзгаришлар, ислоҳотлар руҳи билан яшайдиган авлод бўлинг! Шу йўлдаги илк қадамларингиз қутлуғ ва баракали бўлсин! Барчангизга бахт ва омад ҳамиша ёр бўлсин, азиз фарзандларим!” дейилади табрикда.

мактаб битирувчилариСўнгги қўнғироқШавкат Мирзиёев
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Бухорода соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари пора билан ушланди
Андижонда электромонтёр 17 млн сўмни олган вақтида қўлга тушди
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа