Skip to content
Trending
23 февраля 12:31Фарғона шаҳридаги давлат боғчаларида болаларнинг оммавий заҳарланди 10 февраля 07:25Эпштейн ўлими бўйича янги фикрлар муҳокама қилинмоқда 4 сентября 11:57Тошкент марказида 1912 йилда қурилган электр станцияси Замонавий санъат марказига айлантирилди 25 апреля 16:40Самарқандда ерни ноқонуний сотишга уринган шахслар қўлга олинди 10 марта 08:42Тошкентда 13 ёшли болалар машина ҳайдагани учун отаси жазоланди 24 октября 19:00АҚШ Канада билан барча савдо музокараларини тўхтатди 21 января 12:18АҚШ Венесуэлага тегишли яна бир нефть танкерини қўлга олди 7 марта 17:19Туркияда уруш ва офатларга тайёргарлик кучайтирилмоқда 27 марта 19:39Ижтимоий тармоқдаги ёлғон пост блогерга қимматга тушди 16 апреля 15:35Австралиянинг Жилонг шаҳрида йирик нефт заводида кучли ёнғин содир бўлди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Европа Иттифоқи Эронга қарши янги санкциялар пакетини маъқуллади
Дунё

Европа Иттифоқи Эронга қарши янги санкциялар пакетини маъқуллади

ShaxriyorShaxriyor—29 января 22:070 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бугун, 29 январь куни Брюсселда бўлиб ўтган йиғилишда Европа Иттифоқига (ЕИ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Эронга қарши янги санкциялар пакетини маъқуллади. Қарорга кўра, қарийб 30 нафар эронлик шахс санкциялар рўйхатига киритилган. Улар орасида Ички ишлар вазири ва Бош прокурор ҳам бор. Бу ҳақда ЕИнинг расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, Эрон Ички ишлар вазири Искандар Момени ва мамлакат Бош прокурори Муҳаммад Моваҳеди Озод, шунингдек, судья Имон Афшарига санкциялар киритилган. 

More stories

Словакия Россия гази бўйича ЕИ қарорини судга берди

28 апреля 09:27

Озарбайжон Эронга 25 тонна гуманитар ёрдам юборди

10 марта 12:31

АҚШ–Эрон келишуви доирасида 300 миллиард долларлик тикланиш жамғармаси яратилади

17 июня 15:08

Эрон парламенти ядро музокаралари ва хавфсизлик масалаларини ёпиқ муҳокама қилди

10 февраля 06:39

“Уларнинг барчаси тинч норозилик намойишларини зўравонлик билан бостиришда ва сиёсий фаоллар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини ўзбошимчалик билан ҳибсга олишда иштирок этган”, дейилади Кенгаш баёнотида.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари маълумотларига кўра, оммавий норозилик намойишлари давомида минглаб одамлар ҳалок бўлган. ЕИ Ташқи ишлар вазирлари бу рақамни 30 минг нафар атрофида деб баҳолаган.

Шунингдек, йиғилишда ўн минглаб эронликлар ҳибсга олингани, зўравонликлар кўламини яшириш мақсадида Теҳрон интернет ва телефон алоқасини вақтинча ўчириб қўйгани ҳам алоҳида таъкидланган.

Янги санкциялар рўйхатига киритилган шахсларнинг ЕИ ҳудудидаги активларини музлатишни, шунингдек, ушбу шахсларнинг ЕИ мамлакатларига киришини чеклашни назарда тутади. Бундан ташқари, Эронга экспорт қилиниши тақиқланган товарлар рўйхати ҳам кенгайтирилган. 

ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас санкциялар бўйича келишувга эришилганини тасдиқлаган. Шу билан бирга, у Эрон Ташқи ишлар вазири билан дипломатик алоқалар очиқ қолишини билдирган.

Германия Ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль мазкур қарорни “шошилинч зарур чора” деб атаб, Эрон раҳбариятини “жиноий режим” сифатида таърифлаган. Унинг сўзларига кўра, одамларнинг калтакланиши, қийноққа солиниши, қамоққа олиниши, отиб ташланиши ва осиб қўйилиши ЕИ қадриятлар ҳамжамияти сифатида қатъий жавоб беришга мажбур қилмоқда.

Бунгача АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Сенатдаги эшитувлар чоғида Эрон раҳбарияти аввалгидан ҳам заифлашганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат жиддий иқтисодий инқирозга дуч келган ва ҳукумат аҳолининг асосий муаммоси — қашшоқликни ҳал эта олмаяпти. Рубио Эронда янги норозилик намойишлари юзага келишини ҳам башорат қилган.

Европа ИттифоқимаъқулладисанкцияЭрон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Наманганда давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган жиноий гуруҳ фош этилди
Туркиянинг Измит шаҳрида нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди
Related posts
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 10
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 10
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 30
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1955
  • Жамият1887
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа