Skip to content
Trending
3 сентября 18:05HBO “Гарри Поттер” сериалининг иккинчи тизер-трейлерини эълон қилди 18 декабря 14:00Исроил ва Миср тарихдаги энг йирик газ келишувига эришди 19 февраля 21:52Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Ғазода уй-жой ва ижтимоий объектлар қуришга тайёр 22 сентября 10:44Қирғизистонда наслдор қўчқор 1 миллион долларга сотилди 13 марта 10:03Наманган ва Сурхондарёда пора олган энергетика соҳаси ходимлари ушланди 25 марта 15:02Тошкент вилоятида фармацевтика соҳасидаги хавфли қонунбузарлик аниқланди 26 ноября 16:23Трамп ҳар қандай келишув эвазига Украинадаги урушни тўхтатмоқчи — Politico 24 ноября 21:48Болливуд юлдузи Дҳармендра 89 ёшида вафот этди 3 декабря 22:37Садир Жапаров Покистонга ташриф буюрди 18 ноября 17:40Покистон ҳарбийлари Афғонистон чегараси яқинида 15 нафар жангарини ўлдирди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШ–Эрон келишуви доирасида 300 миллиард долларлик тикланиш жамғармаси яратилади
Дунё

АҚШ–Эрон келишуви доирасида 300 миллиард долларлик тикланиш жамғармаси яратилади

ShaxriyorShaxriyor—17 июня 15:080 25
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушни якунлаш бўйича келишув доирасида Эрон иқтисодиётига сармоя жалб қилиш учун 300 миллиард долларлик хусусий инвестиция жамғармасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда келишув тафсилотларидан хабардор манба “Reuters” агентлигига маълум қилди.

Манбага кўра, мазкур маблағнинг ярмидан кўпи аллақачон инвесторлар томонидан ажратиш учун ваъда қилинган. Жамғарма икки томон учун ҳам якуний тинчлик келишувини имзолашга иқтисодий рағбат яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Манбанинг билдиришича, жамғарма тўлиқ хусусий сектор маблағларидан шакллантирилади. Унда ҳеч қандай давлат маблағи, грант ёки компенсация пуллари бўлмайди. Молиялаштиришга АҚШ, Форс кўрфази давлатлари, Осиё, Жанубий Америка ва Африкадаги компаниялар розилик билдирган. Сармоялар энергетика, логистика, саноат ишлаб чиқариши ва транспорт соҳаларига йўналтирилиши режалаштирилган.

More stories

АҚШ прокуратуралари Колумбия Президенти Густаво Петрога нисбатан тергов бошлади

21 марта 16:11

АҚШ Кубага нефть етказиб беришни тўхтатиш учун денгиз блокадасини кўриб чиқмоқда

24 января 15:57

АҚШ Конгресси Эпштейн иши бўйича яширилган материаллар юзасидан тергов бошлади

27 февраля 09:39

АҚШ 2026 йилда Украинага 12–15 млрд долларлик ҳарбий техника етказиб бериши мумкин

13 февраля 17:56

Шунингдек, Эрон дастлаб АҚШдан уруш оқибатида етказилган зарар учун 400 миллиард доллар компенсация талаб қилган. Бироқ Вашингтон бу талабни рад этган. Шундан кейин “Тикланиш ва ривожланиш жамғармаси” ғояси пайдо бўлган.

Эронлик юқори мартабали манбанинг айтишича, жамғарма фаолиятида минтақа давлатлари ҳам иштирок этади. Улар кредит линиялари очиш, қарзлар бўйича кафолат бериш ёки тўғридан тўғри молиялаштириш орқали урушдан зарар кўрган объектларни тиклашга ҳисса қўшади. Тикланиши режалаштирилган объектлар қаторида “Муборака Стил” металлургия мажмуаси, нефтьни қайта ишлаш заводлари, аэропортлар ва бошқа инфратузилма объектлари бор.

Маълумот учун, 92 миллиондан ортиқ аҳолига эга Эрон Яқин Шарқнинг энг йирик иқтисодиётларидан бири саналади. Мамлакат дунёдаги иккинчи йирик табиий газ захираси ва тўртинчи йирик нефть захирасига эга. Бироқ сўнгги қирқ йил давомида халқаро санкциялар туфайли мамлакатга йирик хорижий инвестициялар деярли кириб келмаган.

Манбага кўра, янги инвестиция жамғармаси АҚШ санкцияларини бекор қилиш ёки хорижда музлатилган Эрон активларини қайтариш бўйича музокаралардан мутлақо алоҳида механизм ҳисобланади. Жамғарма дарҳол иш бошламайди. У фақат томонлар ўртасида якуний тинчлик келишуви имзоланганидан кейин расман ташкил этилади.

Жорий йилнинг 19 июнь куни Швейцарияда имзоланадиган англашув меморандуми кейинги 60 кун давомида музокаралар жараёнини белгилаб беради. Шу вақт ичида жамғарма маъмурлари Эрон ҳукумати ва инвесторлар билан ҳамкорликда аниқ лойиҳаларни шакллантиради.

Оқ уй вакили АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг CBS телеканалига берган интервьюсига ишора қилган. Унда Вэнс Эрон Вашингтон билан келишув шартларига риоя қилса, жумладан, ядровий дастурини тугатса, бойитилган материаллар захирасидан воз кечса ва қатъий халқаро назоратга рози бўлса, 300 миллиард долларлик тикланиш жамғармасидан фойдаланиш имконига эга бўлишини айтган.

Манба жамғарма ким томонидан бошқарилиши ҳозирча аниқлаштирилмаганини билдирган. Бироқ Жанубий Корея, Япония, Сингапур, Малайзия ва АҚШ компаниялари сармоя киритиш мажбуриятини олгани маълум қилинган.

АҚШжамғармакелишувЭрон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Amazon’нинг сунъий йўлдош интернети Ўзбекистонга кириб келади
Шавкат Мирзиёев БАА энергетика ва инфратузилма вазирини қабул қилди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа