Skip to content
Trending
7 сентября 14:19Паркент–Тошкент йўналишида электропоезд қатнови бошланди 6 декабря 12:48Австралия “Толибон” расмийларига мамлакатга киришни чеклади 2 декабря 15:22Кубада чивин чақиши оқибатида 33 киши вафот этди 9 декабря 15:59Куба собиқ иқтисодиёт вазири жосусликда айбланиб, умрбодга қамалди 19 декабря 15:25Истанбул–Наманган рейсида жой етмади: Centrum Air компенсация тўлади 9 октября 12:02Қорақалпоғистонда 250 нафарга яқин фуқаронинг 3 млрд сўмини ўғирлашда гумонланган кибержиноятчилар ушланди  25 мая 21:34Саудия Ҳаж арафасида ҳаво мудофааси тизимларини фаоллаштирди 9 января 15:03Қозоғистонлик машҳур актёр Мурат Бисембин 54 ёшида ҳаётдан кўз юмди 12 января 11:57Ўқув марказида 20 нафар абитуриент заҳарланди 28 января 21:15Президент ташаббуси: шакар истеъмолига қарши солиқ сиёсати
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистонда соғлом турмушни оммалаштирганлар рағбатлантирилади
Жамият

Ўзбекистонда соғлом турмушни оммалаштирганлар рағбатлантирилади

ShaxriyorShaxriyor—8 апреля 10:580 18
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзбекистонда маҳаллаларда соғлом турмушни тарғиб қилганларга 15 млн сўмгача мукофот берилади. Бу ҳақда кеча , 7 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, яқин 9 йилда мамлакатда 1 774 та замонавий спорт майдончаси ва 200 дан ортиқ йирик спорт иншооти очилган, 4 мингга яқин хусусий спорт клублари ташкил этилган. Шу даврда профессионал спортчилар ва олимпиада терма жамоаси аъзолари сони икки баробарга, паралимпиада спортчилари уч баробарга кўпайди. Ўзбекистон спортчилари халқаро мусобақаларда 452 та олтин, 418 та кумуш ва 501 та бронза медали қўлга киритган.

More stories

Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган тадбирларда 379 нафар шахс қамоққа олинди

25 декабря 16:03

Япониянинг етакчи университетлари Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр

20 декабря 16:50

Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси энергетика вазири Таалайбек Ибраевни қабул қилди

5 декабря 17:48

Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади

24 июля 13:16

Видеоселектор йиғилишида мактaблардаги спорт тўгаракларини ташкил этиш ва болаларни жалб қилишдаги камчиликлар танқид қилинди. Масалан, Тошкентда 15 та мактабда спорт тўгараклари номига мавжуд, аммо атиги 3–4 нафар бола иштирок этаётгани маълум қилинди. Шу боис ҳокимларга мактабларда спорт тўгараклари учун шароит яратиш вазифаси қўйилди.

Ихтисослашган спорт мактаблари ҳам оддий мактаблардан фарқ қилмаётгани танқид қилинди. Термиз шаҳридаги 4 та ихтисослашган мактаб натижаси Жарқўрғондаги ягона спорт мактаби билан солиштирилганда пастлиги аниқланган. Мураббий ва директорларнинг маоши спорт натижасига боғлиқ бўлиши тавсия қилинган.

Олий таълим муассасаларида спорт йўналиши ҳам етарли даражада ривожланмаган. Шу билан бирга, Термиз давлат университети тажрибаси ижобий баҳоланган: университет 4 та клуб ташкил қилиб, 5 минг талабани 18 та спорт турига жалб этган ва халқаро мусобақаларда 18 та медал қўлга киритган. 207 та олийгоҳ ректорларига ушбу тажрибани ўрганиш ва спорт бўйича йиллик режа ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

Жиззах, Навоий ва Сурхондарё каби ҳудудларда мавжуд спорт инфратузилмасидан тўлиқ фойдаланилмаётгани қайд этилган. Спортчиларни жароҳатдан тиклаш ва профилактика асосан хорижда амалга оширилаётгани таъкидланиб, эндиликда ихтисослашган тиббиёт марказлари спорт федерациялари билан ҳамкорликда спортчилар саломатлигини ҳар ойда кузатиб бориши уствор вазифа этиб белгиланган. Шунингдек, янги ўқув йилидан Тошкент тиббиёт университети ва Фармацевтика институтида спорт ва соғлом овқатланиш мутахассислари тайёрлаш бошланиши маълум қилинган.

Йиғилишда федерациялар ва тадбиркорлар ҳамкорлиги ҳам муҳокама қилинган. 26 та федерацияда бош котиб ва бошқарув кадрлари таҳлил қилинади, фаолиятга лаёқатсизлар алмаштирилади. Уларнинг спортга ҳомий жалб қилмаётгани кескин танқид қилинган.

Йиғилишда қайд этилишича, маҳаллада спорт қамрови ва аҳолининг саломатлиги яхшиланса, волонтёр ва маҳалла раисига йил якунида 15 млн сўмгача, мураббийга эса 200 фоизгача ойлик устама берилади.

мукофотсоғлом турмушЎзбекистонШавкат Мирзиёев
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Қамчибек Кенжа 80 ёшида вафот этди
Самарқандда аёл дарс пайтида 1-синф ўқувчисини калтаклади
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 30
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 30
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 60
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Load more

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1961
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа