Skip to content
Trending
28 октября 21:56Туркия ўзининг илк миллий жанговар танкини намойиш этди 20 января 09:40Анқарада Туркия–Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорлиги бўйича янги битимлар имзоланди 16 июля 05:09Сирдарёда автомашина ювиш шохобчаси ва Cobalt ёниб кетди 20 января 14:10Фарғонада тоғ орасидаги йўлда Captiva ағдарилиб кетди: ҳайдовчи вафот этган 24 ноября 19:52Хитой эртага орбитага космик кема учиради 15 октября 12:27Тошкентда 8 млн долларлик киберфирибгарликда гумонланган жиноий гуруҳ фош этилди 4 июня 10:24FIFA Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди 9 декабря 23:40Тошкентда сув таъминоти корхонаси номидан фойдаланиб, хонадонларга киришга уринганлар юзасидан изоҳ берилди 21 февраля 21:30Наманганда ер савдоси билан боғлиқ қонунбузарлик фош этилди 28 августа 18:52Нарендра Моди 29–30 август кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Япониянинг етакчи университетлари Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр
Жамият

Япониянинг етакчи университетлари Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр

ShaxriyorShaxriyor—20 декабря 16:500 11
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Шавкат Мирзиёев Токиога расмий ташрифи доирасида Япониянинг етакчи университетлари ректорлари билан учрашди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, давлат раҳбари Япония таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазири Матсумото Ёхей, Япония фанни илгари суриш жамияти президенти Сугино Суёси ҳамда Япониянинг Сукуба, Нагоя, Тоттори университетлари, Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университети, Нагоя иқтисодиёт университети каби етакчи олий таълим муассасаларининг раҳбарлари билан суҳбатлашди.

Ўзбекистон президенти Япония узоқ йиллар давомида фанга сарфланадиган харажатлар ва илмий патентлар сони бўйича етакчилар сафида туришини қайд этди. Мамлакат кўплаб атоқли олимларни, хусусан, физика, кимё ва тиббиёт соҳаларида Нобель мукофоти совриндорларини етиштириб чиқарди.

Бугунги кунда 2,8 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талаба Япониянинг етакчи таълим муассасаларида таҳсил олмоқда. Биргина JDC стипендия дастури бўйича 440 дан зиёд давлат хизматчилари Японияда ўқитилди.

More stories

Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида “валютчик”лар қўлга тушди

28 ноября 09:00

Ўзбекистонда рецепт билан бериладиган айрим дори воситалари нархи 50 фоизгача арзонлашди

6 июля 09:26

Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади

23 мая 19:17

Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилиши мумкин

21 ноября 18:15

Учрашувда қатнашган Япония университетлари Ўзбекистон учун энг долзарб бўлган сунъий интеллект ва рақамли технологиялар, қишлоқ ва сув хўжалиги, “яшил” энергия ва барқарор ривожланиш, сейсмология ва “ақлли шаҳар” технологиялари каби соҳалар бўйича мустаҳкам илмий-тадқиқот инфратузилмасига ва юқори илмий ҳамда педагогик салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди.

Ушбу йўналишлар бўйича Ўзбекистон университетлари билан яқин ҳамкорлик бошланган. Куни кеча қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қизғин музокаралар бўлиб ўтди ва янги келишувларга эришилди.

Ҳамкорликни янада ривожлантириш учун таълим ва фан бўйича қўшма комиссия, инновациялар бўйича консорсиум ташкил этиш, флагман лойиҳалар, шу жумладан ўқув жараёнига СИни жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда муҳандислик мутахассисликлари бўйича ўқув дастурини ишга тушириш таклиф қилинди.

Тадбир доирасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, Сукуба университети билан биргаликда Ўзбекистонда олий таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги меморандум ҳамда илмий ҳамкорлик ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида бир қатор бошқа ҳужжатлар имзоланди.

Эришилган келишувларни тизимли ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш учун “йўл харитаси” қабул қилинади.

Сукуба университети — Япониянинг Ибараки префектураси, Сукуба шаҳридаги олийгоҳ бўлиб, 1973-йилда ташкил этилган . Ушбу ОТМ Япониядаги энг яхши 10 та университет қаторига киради. Сукуба университетини битирганлаэнинг уч нафари Нобель мукофоти совриндори бўлган.

2024-йилнинг октябрида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Сукуба университети раҳбари Нагата Кёсуке бошчилигидаги делегацияни қабул қилиб, Ўзбекистонда Япония билан ҳамкорликда олий таълим муассасаси ташкил этиш масаласини муҳокама қилганди. Ўзбекистон таълим тизимининг ривожига ҳисса қўшадиган янги халқаро университетни ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилганди.

Ўшанда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир Лазиз Қудратов ҳам Сукуба университети президенти Нагата Кёсуке билан учрашиб, Ўзбекистонда Япония таълим дастурлари асосидаги олий таълим муассасаси очилишини назарда тутган ҳолда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиққанди.

Вазирлик бу кўплаб ўзбек ёшларига мамлакатида Япония стандартларига жавоб берадиган сифатли таълим олиш имконини беришини қайд этганди.

олийгоҳСукубауниверситетЎзбекистонЯпония
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Швейцария Олий суди FIFA’нинг собиқ бош котиби Жером Валькени коррупцияда айбдор деб топди
Daily Mail: олимларни лол қолдирган углеродга бой экзосайёра кашф этилди
Related posts
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 20
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Load more

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1952
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа