Skip to content
Trending
22 мая 14:44Макс Холлоуэй: “Конор Макгрегорни паст баҳолаш аҳмоқлик ” 12 августа 15:5715 миллион қозоғистонликнинг шахсий маълумотлари даркнетга сиздирилган бўлиши мумкин 29 июля 14:56Сирдарёда дўконларда ёнғин содир бўлди 4 июня 18:015300 йиллик мумияда емирувчи микроорганизмлар аниқланди 25 ноября 14:04ЖСТга йўл: Россия билан музокаралар деярли якунланди, фақат Тайвань қолди 17 марта 10:53“Челси” АПЛ томонидан Абрамович давридаги молиявий қоидабузарликлар учун жазоланди 1 ноября 20:48Тошкентда иссиқлик таъминоти қачон ёқилиши маълум қилинди 11 сентября 15:30Ер тезроқ айланмоқда: жаҳон вақти янги тизимга ўтказилиши мумкин 13 декабря 16:00Хитойда йирик AR-E800 гексакоптери синовдан ўтказилди 12 февраля 15:11Жиззахда ноқонуний ер савдоси ҳолати фош этилди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  БМТ Трампнинг Ғазо бўйича режасини маъқуллади
Дунё

БМТ Трампнинг Ғазо бўйича режасини маъқуллади

ShaxriyorShaxriyor—18 ноября 17:540 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 17 ноябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан илгари сурилган Ғазо бўйича 20 банддан иборат режани маъқуллади ва резолюция қабул қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Резолюцияни 13 давлат — жумладан, Буюк Британия, Франция ва Сомали қўллаб-қувватлаган, ҳеч ким қарши овоз бермаган. Айни пайтда, Россия ва Хитой бетараф қолган. Режада Халқаро барқарорлаштириш кучлари (ISF) тузиш кўзда тутилган, АҚШга кўра, бир нечта, номи ошкор қилинмаган давлатлар бу кучларга ҳисса қўшишга тайёр.

БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг матбуот котиби резолюция ўт очишни тўхтатишни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам эканини айтган. ҲАМАС эса ҳужжатни рад этиб, унда фаластинликларнинг ҳуқуқ ва талаблари инобатга олинмаганини билдирган. Хусусан, ҲАМАС Telegram’да қуйидагича баёнот берган:

More stories

Эрон парламенти ядро музокаралари ва хавфсизлик масалаларини ёпиқ муҳокама қилди

10 февраля 06:39

Трамп журналистинг саволи ёқмагани учун уни “чўчқа” деб ҳақоратлади

19 ноября 14:32

Исроил яна Ғазога ҳужум уюштирди. Қурбонлар бор

4 декабря 11:07

Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашади

18 ноября 15:56

“Ушбу режа Ғазо устидан халқаро васийлик ўрнатилишига олиб келади, бу эса халқимиз ва барча фраксиялар томонидан рад этилади”.

Резолюцияга кўра, ISF Исроил ва Миср билан ҳамкорликда, шунингдек, янги тайёрланадиган ва текширувдан ўтадиган Фаластин полицияси билан бирга чегараларни муҳофаза қилади ҳамда ҲАМАС каби нодавлат қуролли гуруҳларни тўлиқ қуролсизлантириш жараёнини назорат қилади. Ҳозирга қадар бу ҳудуддаги полиция ҲАМАСга бўйсуниб, фаолият юритаётган эди.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Майк Волцнинг айтишича, ISF ҳудуд хавфсизлигини таъминлаш, Ғазони демилитаризация қилиш, террор инфратузилмасини тугатиш, қуролларни йўқ қилиш ва фаластинлик тинч аҳолининг хавфсизлигини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Бундан ташқари, БМТ вақтинчалик бошқарув органи — “Тинчлик Кенгаши” (Board of Peace) тузилишини ҳам маъқуллаган. У технократлардан иборат Фаластин қўмитаси бошқаруви, Ғазонинг тикланиши ва гуманитар ёрдам тарқатилишини назорат қилади.

Икки йиллик урушдан сўнг Ғазони қайта тиклаш Жаҳон банки кўмагидаги траст жамғармаси орқали молиялаштирилади. Трамп БМТ Кенгашининг қарорини тарихий деб атаб, кенгаш тузилиши тез орада эълон қилинишини айтган. У кенгашга раислик қилиши кутилмоқда. Якуний резолюцияда Фаластин халқининг ўз давлатига эга бўлиши ва ўз тақдирини белгилашига доир “ишончли йўл” тилга олинган — бу бир неча давлатлар талаб қилган ўзгариш эди.

Россия ва Хитой резолюцияни вето қилмаган, аммо Фаластин маъмурияти ва яна саккизта араб-мусулмон давлат уни қўллагани боис бетараф қолган. Бироқ улар резолюциянинг мазмунини танқид қилиб, асосий тузилмалар таркиби ноаниқ, БМТнинг иштироки таъминланмаган ва икки давлат ечимига қатъий садоқат аниқ кўрсатилмаганини айтган.

Режанинг биринчи босқичи — Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш ҳамда гаровдагиларни топшириш — 10 октябрь куни кучга кирган. Волц бу босқични “жуда нозик биринчи қадам” деб таърифлаган.

БМТҒазоДональд ТрампХавфсизликҲАМАС
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

“ПСЖ” клуби Эрлинг Ҳоландга жиддий қизиқиш билдирмоқда
Зеленский Россия билан музокараларни қайта бошламоқчи
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа