Skip to content
Trending
31 марта 18:25Тошкентдаги Ботаника боғи энди фақат пиёда сайр қилиш ҳудуди бўлади 3 марта 08:41Эронга қарши амалиёт фонида АҚШнинг ракета захиралари тугамоқда 22 января 12:42Марказий банк кредит кечиктириш учун қўлланилаётган ортиқча жарималарни танқид қилди 26 марта 09:49Ўзбекистонда Исломий молия кенгаши ташкил этилади 27 октября 17:43Мактаб директори ва унинг ўринбосарларига эндиликда KPI асосида устама тўланади 21 февраля 16:46Сербия фуқароларини Эронни тарк этишга чақирди 2 сентября 18:56Ўрта Чирчиқда Cobalt каналга тушиб кетди 6 июня 16:42Каспий денгизи секин-аста қуриб бормоқда 24 декабря 10:23Украина қўшинлари Северскдан чекинишга мажбур бўлди 15 июня 15:53Самарқандда Damas юк автомобилига бориб урилди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  БМТ: Покистонда сўнгги беш ойда 130 мингдан ортиқ афғонистонлик муҳожир ҳибсга олинди
Дунё

БМТ: Покистонда сўнгги беш ойда 130 мингдан ортиқ афғонистонлик муҳожир ҳибсга олинди

ShaxriyorShaxriyor—20 января 16:550 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги (UNHCR) ва Халқаро миграция ташкилоти ҳамкорликда афғонистонлик муҳожирлар ҳақида ҳисобот эълон қилди. Унга кўра, сўнгги беш ойдан кам вақт ичида Покистонда 130 мингдан ортиқ афғонистонлик муҳожир ҳибсга олингани аниқланди. Бу ҳақда Tolo News хабар берди.

Ҳисоботда қайд этилишича, афғон муҳожирлари 2025 йил сентябрь ойидан 2026-йилнинг январь ойигача бўлган даврда ушланган. Покистон ОАВнинг БМТ маълумотларига таяниб ёзишича, афғонистонликларни ҳибсга олиш кўрсаткичи 18 фоизга ошган.

More stories

Покистонда поезд портлатилиши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

24 мая 20:20

Покистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди

27 октября 10:34

Покистонда портлаш: беш нафар полиция ходими ҳалок бўлди

23 декабря 17:23

Покистондаги кўмир конида портлаш содир бўлди: камида 32 кончи ҳалок бўлди

31 июля 11:01

UNHCR ва миграция ташкилоти томонидан эълон қилинган рақамлар 2025 йил 15 сентябрдан 2026 йил 10 январгача бўлган вақт ичида жами 130 999 нафар Афғонистон фуқароси қўлга олинганини кўрсатмоқда. Ҳибсга олишларнинг ҳудудлар бўйича тақсимоти қуйидагича:

  • Балужистон — 68 фоиз;
  • Исломобод — 19 фоиз;
  • Хайбер-Пахтунхва — 6 фоиз;
  • Панжоб — 4 фоиз;
  • Синд провинцияси — 3 фоиз.

Покистонлик ҳуқуқшунос Сиддиқ Какарнинг тушунтиришича, мамлакатда қонуний яшашнинг ягона йўли паспорт ва визага эга бўлишдир. Виза ва паспорти бўлмаган ҳар қандай шахс суд мажлисидан сўнг Афғонистонга депортация қилинади.

Муҳожирлар Покистон полициясининг ҳаракатларидан шикоят қилмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, полиция нафақат эркакларни, балки аёллар, болалар ва журналистларни ҳам ҳибсга олмоқда. Аввалроқ Амнестй International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Покистон бош вазирига мактуб йўллаб, афғонистонликларни мажбурий депортация қилишни тўхтатишга чақирган эди.

Лагерларда электр энергияси ва сув узиб қўйилди

Tolo News’га кўра, Хайбер-Пахтунхва провинциясидаги лагерда яшаётган афғон муҳожирлари ўз буюмларини йиғиштириб, ватанига қайтишга мажбур бўлмоқда. Сабаби лагерлардан электр токи ва ичимлик суви узиб қўйилган. Муҳожирлар нафақат депортациядан, балки фарзандлари учун мактабларнинг ёпиқлигидан ҳам хавотирда. Покистондаги қочқинлар ҳуқуқлари бўйича фаол Аллоҳ Мир Мияхил вазиятни кескин танқид қилди:

“Покистондаги афғон муҳожирларига бошқа жойлардаги жиноятчилардан ҳам ёмонроқ муносабатда бўлинмоқда. Афғон болалари учун мактаблар ва диний муассасалар ёпиб қўйилди. Электр энергияси узилди, ҳатто тоза сув ичиш имкониятидан ҳам маҳрум қилинди”, деди у.

афғонистонликБМТмуҳожирПокистонҳибсга олинди
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

АҚШ ҳарбий самолётлари Гренландияга жойлаштирилмоқда
2025 йилда Ўзбекистон аэропортлари 15,5 миллион йўловчига хизмат кўрсатди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Load more

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа