Skip to content
Trending
8 апреля 10:51Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Қамчибек Кенжа 80 ёшида вафот этди 18 февраля 16:45Японияда Санаэ Такаити Бош вазир лавозимига қайта сайланди 10 марта 08:59The Washington Post: Хитой кенг кўламли ядровий урушга тайёргарлик кўрмоқда 28 ноября 21:28Исроил Суриядаги қишлоққа ҳужум қилди. Қурбонлар бор 30 октября 17:38“Amazon” минглаб ходимнинг баҳридан ўтмоқда – сабаб маълум 9 марта 07:51Ўзбекистон шахматида тарихий натижа: икки гроссмейстер топ-10 да 21 июня 18:26Блогер Гейдар Алиев 5 суткага қамалди 5 ноября 11:14Биткоин нархи 100 минг доллардан пастлади 12 февраля 13:29Россияда гиёҳванд моддалар савдоси иши: минтақалараро гуруҳ раҳбари қамалди 14 декабря 18:21Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган йигит ва қиз қўлга олинди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Гренландия масаласи Трамп маъмурияти учун устувор йўналишга айланди
Дунё

Гренландия масаласи Трамп маъмурияти учун устувор йўналишга айланди

ShaxriyorShaxriyor—23 декабря 17:320 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Кеча, 22 декабрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Гренландия Қўшма Штатлар миллий хавфсизлиги учун муҳим эканини яна бир бор таъкидлади. Унинг айтишича, ушбу орол АҚШ учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб, Гренландия бўйича тайинланган махсус элчи бу йўналишдаги ташаббусларга раҳбарлик қилади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, Трамп 21 декабрь куни Луизиана штати губернатори Жефф Ландрини Гренландия масалалари бўйича махсус элчи этиб тайинлаган. Ушбу қарор Дания ва Гренландия томонидан Вашингтоннинг минералларга бой оролга бўлган қизиқиши юзасидан танқидлар кучайишига сабаб бўлди.

АҚШ Президенти Даниянинг ўзини ўзи бошқарадиган ҳудуди ҳисобланган Гренландиянинг стратегик жойлашуви ва табиий ресурсларини тилга олиб, уни Қўшма Штатлар таркибига қўшиш ғоясини қўллаб-қувватлади. 2024 йил январида губернаторлик лавозимига киришган Жефф Ландри ҳам бу ташаббусни очиқ қўллаб-қувватлаб келмоқда.

More stories

Дональд Трамп қамалиб чиққан Binance криптобиржаси асосчисини афв этди

24 октября 12:20

Трампга суиқасд қилишга уринган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

5 февраля 11:59

Индонезия Трамп тузган “Тинчлик кенгаши”дан чиқиш билан таҳдид қилди

8 марта 09:04

Эрон Қатар орқали АҚШга урушни тўхтатиш бўйича ўз шартларини юборди

20 сентября 13:35

“Бизга Гренландия минераллар учун эмас, миллий хавфсизлик учун керак. Агар Гренландияга қарасангиз, унинг қирғоқлари бўйлаб Россия ва Хитой кемаларини кўрасиз. Бу – миллий хавфсизлик масаласи. Биз бунга эга бўлишимиз керак”, деди Трамп Флорида штатининг Палм-Бич шаҳрида журналистлар билан суҳбатда.

Шу билан бирга, Дания Бош вазири Метте Фредериксен ва Гренландия Бош вазири Енс-Фредерик Нилсен аввалроқ қўшма баёнот бериб, Гренландия гренландияликларга тегишли эканини таъкидлашган.

 “Бирор давлатни аннексия қилиб бўлмайди, ҳатто халқаро хавфсизлик баҳонаси билан ҳам. Гренландия гренландияликларга тегишли ва АҚШ уни эгаллаб олмайди”, дейилади баёнотда.

Жефф Ландри Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Трампга миннатдорлик билдириб, Гренландияни АҚШнинг бир қисмига айлантириш йўлида хизмат қилишни шараф деб билишини ёзди. У бу лавозим Луизиана губернатори сифатидаги фаолиятига таъсир қилмаслигини ҳам таъкидлаган.

Шу фонда Трамп маъмурияти Данияга нисбатан босимни кучайтириб, АҚШнинг шарқий қирғоғида қурилиши режалаштирилган бешта йирик денгиз шамол энергетикаси лойиҳаси бўйича ижара шартномаларини тўхтатди. Улар орасида Даниянинг давлат назоратидаги Orsted компанияси амалга ошираётган икки лойиҳа ҳам бор.

Маълумот ўрнида, тахминан 57 минг аҳолига эга Гренландия Даниянинг собиқ мустамлакаси бўлиб, 2009 йилдаги келишувга кўра мустақиллик эълон қилиш ҳуқуқига эга. Шунга қарамай, ҳудуд ҳануз балиқчилик ва Дания томонидан ажратиладиган субсидияларга кучли даражада боғлиқ.

Гренландиянинг Европа ва Шимолий Америка ўртасидаги стратегик жойлашуви уни АҚШнинг баллистик ракеталарга қарши мудофаа тизими учун муҳим ҳудудга айлантиради. Шунингдек, оролдаги бой минерал ресурслар АҚШнинг Хитойдан импорт қилинадиган хомашё ва ресурсларга бўлган қарамлигини камайтириш истагини кучайтирмоқда.

АҚШГренландиямаъмуриятТрампустувор
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Покистонда портлаш: беш нафар полиция ходими ҳалок бўлди
Жанубий Корея ракетаси учирилгач қулаб тушди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа