Skip to content
Trending
30 ноября 14:19Дональд Трампнинг турмуш ўртоғи ўзининг шахсий кино студиясини ишга туширганини эълон қилди 21 апреля 17:16Шавкат Мирзиёев ЖССТ бош директор Тедрос Адханом Гебрейесусни қабул қилди 26 декабря 10:16Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва халққа мурожаатнома тақдим этади 30 мая 21:08Олимлар чикунгунья вирусининг глобал тарқалиши ҳақида огоҳлантирди 4 июня 17:09Давлат активларини бошқариш агентлиги биноси 165,5 миллиард сўмга сотувга қўйилди 16 сентября 11:02Гулистонда банкоматни ўмаришга уринган 18 ёшли йигит қўлга олинди 10 февраля 13:20Ядровий музокаралар фонида Эрон санкциялар бўйича шарт қўйди 28 апреля 13:36Навоийда мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди 26 июля 13:37Apple мижозларига 250 млн доллар товон пули тўлайди 4 марта 09:57Мужтабо Хоманаий Эроннинг янги олий раҳнамо этиб сайланди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Портламаган ўқ-дорилар ва портловчи моддалар Ғазо аҳолиси ҳаётига хавф солмоқда
Дунё

Портламаган ўқ-дорилар ва портловчи моддалар Ғазо аҳолиси ҳаётига хавф солмоқда

ShaxriyorShaxriyor—10 декабря 22:470 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

БМТ Ғазо секторида портламаган ўқ-дорилар ва портловчи моддалар тинч аҳоли учун жиддий хавф туғдираётганини маълум қилди. Айниқса, сулҳдан бери юз минглаб одамлар ўз жойларидан кўчирилган ҳудудларда вазият мураккаб.

БМТнинг Миналар фаолияти бўйича хизмати (UNMAS) босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги миналардан тозалаш дастури раҳбари Юлиус ван дер Валт “Anadolu” агентлигига икки йилдан ортиқ давом этган шиддатли Исроил ҳужумлари ортидан Ғазо ҳудудининг портловчи моддалар билан зарарланиши ҳақида интервью берди.

“Сўнгги икки йил ичида Ғазода шиддатли жанглар бўлиб ўтди. Бу эса ҳудуднинг портловчи моддалар билан кучли ифлосланишига олиб келди. Айни пайтда, бу ҳолат гуманитар ёрдам етказилишига тўсқинлик қилмоқда, анклавни қайта тиклашни секинлаштирмоқда ва қурилиш ишларини ўта хавфли қилиб қўйган. Энг муҳими, бу Ғазонинг тинч аҳолиси учун улкан таҳдид ҳисобланади”, деди у.

Болалар энг катта хавф остида

Ван дер Валтнинг сўзларига кўра, портловчи қурилмалар хавфи деярли ҳар куни, анклавнинг барча ҳудудларида кўзга ташланади.

“Кўчиб юрган оилалар доимий равишда портлаш хавфига дучор бўлади”, деб таъкидлади UNMAS раҳбари.

More stories

Cулҳга қарамай Ғазода қон тўкилиши давом этмоқда

26 ноября 11:14

Ғазода вайроналар остида қолган инсонлар жасади топилди

26 декабря 20:26

Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган кемаларини тўхтатди

18 мая 19:11

Исроилнинг Ғазога ҳужумида 5 бола ҳалок бўлди

20 декабря 14:40

Унинг қўшимча қилишича, бутун дунёдаги аксарият можароли ҳудудлардаги каби, болалар энг катта хавф остида турибди. Чунки улар портламаган ўқ-дориларни нима эканини билиш мақсадида ушлаб кўришга ҳаракат қилади, шунигдек, бу каби нарсалар билан ўйнамоқчи бўлади.

Ғазо — тозалаш энг қийин ҳудуд

Ван дер Валт UNMAS’нинг Ғазода 2023 йил октябрь ойидан бери фаолият юритаётганини эслатиб ўтди.

“Шу вақт ичида биз фақат кириш мумкин бўлган ҳудудларда 650 дан ортиқ портловчи объектни аниқладик. Уларнинг аксарияти портламаган ўқ-дорилар ва қўлбола портловчи қурилмалардир”, деди у.

Таъкидланишича, кичик майдони ва аҳоли зичлиги юқорилиги сабабли Ғазони миналардан тозалаш, Сурия ёки Ливанга қараганда анча қийин.

“Бу ерда ўқ-дорилар билан алоқа қилишдан қочиш деярли имконсиз. Одамлар ҳар куни уларга дуч келмоқда. Ҳатто кичик парчалар ҳам фожиа келтириб чиқариши мумкин”, деди ван дер Валт.

БМТ маълумотларига кўра, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳдан буён 774 мингдан ортиқ кўчирилган шахс рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг аксарияти шикастланган ёки вайрон бўлган биноларда яшашга мажбур бўлмоқда.

“Ғазодаги биноларнинг тахминан 81 фоизи шикастланган ёки бутунлай вайрон бўлган. Ушбу вайроналар остида яширин портловчи қурилмалар бўлиши мумкин”, деб таъкидлади Юлиус ван дер Валт.

“Шубҳали нарсаларга тегманг”

Юлиус ван дер Валтнинг сўзларига кўра, UNMAS потенциал хавфли объектларга ҳеч қачон тегмасликни ва бу ҳақда зудлик билан хабар беришни қатъий тавсия қилмоқда.

“Бу объектлар жуда сезгир ва исталган вақтда портлаб, катта портлашга сабаб бўлиши ёки заҳарли моддаларни чиқариши мумкин. Биз уларга ҳеч қачон тегмасликни ва дарҳол хабар беришни қатъий тавсия қиламиз. UNMAS’да онлайн хабар бериш тизими мавжуд. Хабар олинганидан сўнг, мутахассислар уларни баҳолайди, хавфсизлик чегарасини ўрнатади ёки хавф йўқлигини тасдиқлайди. Портловчи моддалар нафақат жисмоний, балки одамларга улкан психологик таҳдид ҳам солади”, деди Юлиус ван дер Валт.

ҒазоПортламаганпортловчиўқ-дорилархавф солмоқда
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Тошкентда чиройли рақамли ID-карта олиб беришни ваъда қилган ходим қўлга олинди
“Манчестер Сити” ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқчи
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа