Skip to content
Trending
15 декабря 20:00Тожикистондан 30 кило қорадори олиб кираётган шахс қўлга олинди 26 июля 18:19Тоқаев Путинга икки буюк шахс акс этган картинани совға қилди 13 декабря 14:12Тошкентда FIA тақдирлаш маросими бўлиб ўтди 15 мая 15:04Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Туркистонда учрашув ўтказди 22 апреля 19:09Жиззахда 2 млрд сўмлик ноқонуний крипто айланмаси фош этилди 3 ноября 17:28Стратегик ислоҳотлар агентлиги қайта ташкил этилди 13 ноября 21:34Олимлар Ердаги энг қадимий замбуруғни аниқлади 6 августа 18:20Тезликни 80 км/соатдан ортиқ оширганлар “права”дан маҳрум қилиниши мумкин 18 сентября 18:18Филиппинда мактабда отишма юз берди: 6 киши ҳалок бўлди 3 марта 13:54Сергелида ўзини ДХХ ходими деб таништирган шахс 30 минг доллар талаб қилганида ушланди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистонда қимматбаҳо тошлар савдоси учун жазо кучайтирилди
Жамият

Ўзбекистонда қимматбаҳо тошлар савдоси учун жазо кучайтирилди

ShaxriyorShaxriyor—22 апреля 18:180 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Энди қимматбаҳо тошларни ноқонуний муомалага киритиш учун 1 йилгача қамоқ жазоси жорий этилади. Бу ҳақда кеча, 21 март куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валюта ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи билан боғлиқ муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонунда сўз боради.

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, қимматбаҳо металлар ва (ёки) қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

More stories

Ўзбекистонда икки ойда 45 та жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

10 марта 15:42

Анқарада Туркия–Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорлиги бўйича янги битимлар имзоланди

20 января 09:40

MrBeast 9 октябрь куни Ўзбекистонга келади

6 октября 13:36

Ўзбекистонда чиқинди хизмати қарзи учун 199 мингга яқин абонент электр тўловидан вақтинча чекланди

12 февраля 12:59

Киритилган ўзгартишларга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 170-моддасига асосан, қимматбаҳо металллар ва (ёки) қимматбаҳо тошларни ноқонуний сотиб олиш ёки сотиш уларни мусодара қилишга, шунингдек 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга олиб келади. Маъмурий қамоқ қўлланилмайдиган шахслар учун эса 10 дан 20 базавий ҳисоблаш миқдоригача жарима белгиланади.

Агар мазкур ҳуқуқбузарлик учун аввал маъмурий жазо қўлланган бўлса ва шу каби ҳаракат қайта содир этилса, бу ҳолат жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Бундай жиноят учун 75 дан 100 базавий ҳисоблаш миқдоригача жарима, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Шунингдек, Жиноят кодексида қимматбаҳо металллар ва тошлар тушунчасига аниқ таъриф берилган.

Қимматбаҳо металлларга олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар – палладий, иридий, родий, рутений ҳамда осмий киритилади. Улар ҳар қандай кўриниш ва ҳолатда, жумладан қуйма, аффинаж қилинган шаклда, шунингдек хомашё, қотишма, ярим тайёр маҳсулот, саноат буюмлари, кимёвий бирикмалар ва чиқиндилар таркибида ҳам бўлиши мумкин. Бундан заргарлик буюмлари ва маиший маҳсулотлар ҳамда уларнинг ломлари мустасно.

Қимматбаҳо тошларга эса табиий олмос, ёқут, зумрад, сапфир, александрит ҳамда табиий марварид киради. Улар ҳам хом (табиий) ва ишлов берилган ҳолда бўлиши мумкин. Заргарлик буюмлари ва маиший маҳсулотлар ҳамда уларнинг ломлари бу тоифага киритилмайди.

жазоқимматбаҳо металлЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Лос-Анжелесда самолёт электр симларига урилиб, қулаб тушди
Жиззахда 2 млрд сўмлик ноқонуний крипто айланмаси фош этилди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа