Skip to content
Trending
13 ноября 12:14Трамп рекорд даражада 43 кун давом этган “шатдаун”ни якунлади 24 ноября 15:17Қирғизистонда кончилар тупроқ остида қолишди 15 августа 14:53Тошкентда ёнғинни ўчириш вақтида қутқарувчи қаҳрамонларча ҳалок бўлди 3 февраля 18:50Жиззах шаҳри яқинида Янги Жиззах шаҳри барпо этилади 3 июля 19:30Наманганда уйида нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди 6 июня 16:45Саҳрои Кабирда 49 киши чанқоқликдан ҳалок бўлди 26 июня 17:59Қозоғистон ва БАА ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олди 25 мая 12:23Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилмоқда 18 сентября 16:56Покистонда масжидда портлаш содир бўлди: камида 16 киши ҳалок бўлди 25 апреля 18:37Наманганда миллиардлаб айланмага эга ноқонуний ўйин тармоғи фош этилди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Олий даражадаги Ўзбекистон-Покистон музокаралари бўлиб ўтди
Жамият

Олий даражадаги Ўзбекистон-Покистон музокаралари бўлиб ўтди

ShaxriyorShaxriyor—5 февраля 20:540 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бугун, 5 февраль куни Исломобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада музокара ҳамда олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон раҳбари учрашув аввалида Бош вазирни яқинлашиб келаётган муқаддас Рамазон ойи ва Покистон куни байрами билан табриклаган.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари атрофлича муҳокама қилинган.

Сўнгги йилларда ўзаро алоқалар фаол тус олгани мамнуният билан қайд этилган. Сиёсий мулоқот мустаҳкамланиб, парламентлараро ва идоралараро алмашинувлар жадал ривожланмоқда.

Ўтган йил якунларига кўра, ўзаро савдо ҳажми салкам 500 миллион долларга етган. Ўзбекистонда Покистон капитали иштирокидаги 230 га яқин корхона фаолият юритмоқда. Икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар кўпайди. Банклараро корреспондентлик муносабатлари мустаҳкамланмоқда.

Тўқимачилик, фармацевтика, кимё, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Томонлар ушбу ташриф арафасида ўтказилган сиёсий маслаҳатлашувлар ва Ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг натижаларини олқишлаган.

More stories

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги 3 та пункт 24 соат ишлайди

20 мая 16:25

Туркия ўзбекистонликларни ишга таклиф қилиши мумкин

5 ноября 17:43

Ўзбекистонда 2025 йилда болаларга нисбатан зўравонлик бўйича 19 та жиноят иши очилди

18 февраля 20:57

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05

Ташриф доирасида Ўзбекистон саноат маҳсулотларининг кўргазмаси ўтказилмоқда.

Икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари Мувофиқлаштирувчи қўмитасининг биринчи йиғилишини яқин кунларда Тошкентда ўтказиш зарурлиги таъкидланган.

Ишбилармон доиралар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон – Покистон Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилган.

Яқин келажакда ўзаро товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган. Амалдаги Имтиёзли савдо битими доирасидаги маҳсулотлар турини, шунингдек, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун фитосанитария рухсатномалари рўйхатини янада кенгайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг Лаҳор ва Карачидаги савдо уйларидан фаол фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.

Ташрифга тайёргарлик доирасида қишлоқ хўжалиги, электротехника, геология, фармацевтика, енгил саноат, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа соҳаларда қарийб 3,5 миллиард долларлик лойиҳалар портфели шакллантирилган.

Транспорт ва логистика алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Трансафғон темирйўли лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш ва “Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” транспорт йўлагини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланган.

Икки мамлакат ҳудудларининг ўзаро алоқалари иқтисодий ҳамкорлик ривожининг асосий драйверларидан бири сифатида белгиланган.

Ўзбекистон – Покистон ҳудудлараро форумини ташкил этишга келишилиб, унинг биринчи учрашувини шу йил Хоразм вилоятида ўтказиш таклифи билдирилган.

Зиёрат туризми соҳасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари алоҳида муҳокама қилинган. Икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилда Покистонда Ўзбекистон маданияти ҳафталиклари ва Ўзбекистон киноси кунларини ўтказишга келишиб олинган.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Бобурийлар меросини тарғиб қилиш учун Лаҳорда қўшма маданият марказини ташкил этишни таклиф қилган.

Музокаралар давомида халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилиб, кўп томонлама тузилмалар доирасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга қатъий интилиш билдирилган.

Якунда Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шарифни жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф этган.

бўлиб ўтдимузокараПокистонЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Қорабоғ собиқ президенти Араик Арутюнян умрбод қамоққа ҳукм қилинди
Қозоғистон президенти Дания ва АҚШга Гренландия бўйича таклиф билдирди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа