Skip to content
Trending
24 июля 13:20Тожикистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади 29 мая 10:50ЖССТ Эболанинг хавфли штаммига қарши курашни кучайтирмоқда 19 апреля 11:15Ўзбекистонга 3 ойда қарийб 2,9 млн турист ташриф буюрди 27 марта 09:35Реал Мадрид Манчестер Ситининг ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда 14 декабря 23:58Германия канцлери Фридрих Мерс Путинни Гитлерга қиёслади 16 марта 18:32Ўзбекистоннинг 4 ҳудудида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди 2 мая 10:21Наманганда аёлларни хорижга фоҳишаликка жалб қилган гуруҳ фош этилди 19 мая 08:20Германия фуқаролик мудофааси учун 10 миллиард евро ажратмоқчи 25 января 17:08Хоразм ва Андижонда қимор ва наркотик савдоси билан боғлиқ жиноятлар фош этилди 11 мая 20:52Евроиттифоқ Сурия билан шериклик келишувини қайта тиклади
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистонда 2025 йилда болаларга нисбатан зўравонлик бўйича 19 та жиноят иши очилди
Жамият

Ўзбекистонда 2025 йилда болаларга нисбатан зўравонлик бўйича 19 та жиноят иши очилди

ShaxriyorShaxriyor—18 февраля 20:570 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзбекистонда 2025 йилда болаларга нисбатан зўравонлик бўйича 19 та жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси йиғилишида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Сурайё Раҳмонова маълум қилди.

Болалар омбудсмани маърузасига кўра, 2025 йилда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан 1934 та мурожаат келиб тушган.

More stories

Ўзбекистонда 3,4 миллион тонна пахта йиғиб олинди

13 октября 10:34

Тўқаев Тошкентда. У янги аэропортга қўнган илк хорижий етакчи бўлди 

14 ноября 16:44

Ўзбекистонда ҳантавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилдими?

12 мая 21:19

Ўзбекистонда 2025 йилда автомобиль бозори ижобий ўсишни сақлаб қолди

17 января 12:43

Ҳисобот йилида Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг 35 та шахсий қабулида 141 та фуқаролар билан мулоқот қилиниб, уларнинг 98 та мурожаати кўриб чиқилган.

Мурожаатлар таҳлили ва мониторинг фаолияти асосида давлат органлари томонидан бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига йўл қўйилгани юзасидан жами 36 та таъсир ҳужжати – 2 та огоҳлантириш, 6 та тақдимнома, 25 та хулоса ва 3 та суд ҳужжати устидан протест келтириш тўғрисида илтимоснома киритилган.

Мурожаатларни ўрганиш натижасида аниқланган болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик ҳолатлари юзасидан 19 та жиноят иши ҳамда 26 та маъмурий иш қўзғатилган. Қолаверса, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари юзасидан 20 та жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув олиб бориш учун юборилган.

Шунингдек, интернет тармоғида ўтказилган мониторинг натижасида аниқланган бола ҳуқуқларининг бузилишига оид ҳолатлар мутасадди давлат органлари билан ҳамкорликда ўрганилиб, болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик юзасидан 23 та жиноят ва 28 та маъмурий иш қўзғатилиши таъминланган.

Маърузада келтирилишича, ўтган даврда боланинг моддий таъминоти юзасидан жами 403 млн 745 минг сўмлик алимент қарздорлиги ундиришга кўмаклашилган. 52 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга давлат божи ва бошқа тўловларсиз ID-карталар расмийлаштирилишига амалий ёрдам кўрсатилган.

Бундан ташқари, 20 нафар имконияти чекланган болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга реабилитация, психологик-педагогик коррекция хизматлари ташкил этишда кўмаклашилган. Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган 45 нафар бола эса Ўзбекистон Республикасига қайтарилган.

Муҳокамалар давомида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ва унинг котибияти ходимлари йил давомида 45 та фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишлар юзасидан судларда иштирок этганига алоҳида эътибор қаратилган.

болаларжиноят ишизўравонликЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Исроил Рамазон ойида 10 минг фаластинликка Аль-Ақсо масжидига киришга рухсат беради
Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни Рамазон ойи билан табриклади
Related posts
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа