Skip to content
Trending
9 июня 18:25Зеленский Британиядан “Челси”дан тушган пулларни ҳарбий эҳтиёжларга беришни сўради 22 мая 12:00“Уч савдойи” фильмининг давоми суратга олиниши мумкин 6 марта 10:01Исроил Ал-Ақсода жума намозини тақиқлади 3 ноября 19:22ДХХ Жиззахда “Ҳудудгаз” ходимини қўлга олди 15 марта 15:44Эроннинг янги олий раҳнамоси Можтаба Хоманаий Россияда даволанмоқда 10 июля 11:34Жиззахда 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермерлар аниқланди 26 января 22:46Серхио Рамос “Севилья”ни сотиб олишга киришди 10 марта 20:45Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланди 8 ноября 13:00Буюк Британия ҳам Сурия президентидан санкцияларни олиб ташлади 23 февраля 16:12Ўзбекистонлик олимлар NASA’нинг нуфузли мукофоти билан тақдирланди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Эроннинг янги Олий раҳбари сифатида Можтабо Хоманаий танланди
Дунё

Эроннинг янги Олий раҳбари сифатида Можтабо Хоманаий танланди

ShaxriyorShaxriyor—9 марта 09:180 20
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Мамлакат уламоларидан иборат Экспертлар кенгаши бу лавозимга АҚШ ва Исроилнинг ҳаво ҳужумларида ҳалок бўлган Али Хоманаийнинг иккинчи ўғли Можтабо Хоманаийни муносиб кўрди. Бу ҳақда The Guardian газетаси хабар берди.

Можтабо Хоманаий шу кунга қадар бирор расмий давлат лавозимини эгалламаган бўлса-да, мамлакатнинг энг нуфузли шахсларидан бири ҳисобланади.

Бу тайинловни Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Яман ҳусийлари ҳам олқишлади.

“Эрон Ислом Республикаси раҳбарияти ва халқини муҳим ҳамда бурилиш нуқтасидаги ушбу пайтда Саййид Можтабо Хоманаийни Ислом инқилоби олий раҳбари этиб сайлангани билан табриклаймиз”, дейилади гуруҳнинг Telegram’даги баёнотида.

More stories

Эрон можароси: Германия АҚШ билан қўшма ҳаракатларни режалаштирмоқда

3 марта 07:47

Сербия фуқароларини Эронни тарк этишга чақирди

21 февраля 16:46

Эрон Хитойдан катта миқдорда MANPADS ҳаво мудофаа мажмуаларини сотиб олади – ОАВ

29 июля 09:33

Озарбайжон Эронга учинчи гуманитар ёрдам партиясини жўнатди

4 апреля 18:21

Улар бу қарорни “Ислом инқилоби учун янги ғалаба ва Эрон Ислом Республикаси ҳамда халқининг душманларига кучли зарба” деб атади.

Газетанинг ёзишича, ушбу танлов урушни янада кескинлашишига олиб келиши мумкин. Чунки Дональд Трамп Можтабо Хоманаийни эҳтимолий ворис сифатида олдиндан тилга олиб, бундай натижани “қабул қилиб бўлмайдиган” деб айтган эди.

Можтабо Хоманаийнинг олий раҳбарликка кўтарилиши 1979-йилги Ислом инқилобидан бери илк бор Эрон олий раҳбарлиги отадан ўғилга ўтганини англатади. 37 йил ҳукмронлик қилган Оятуллоҳ Али Хоманаий 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан берилган авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлган эди.

Мамлакат ОАВ Эрон қуролли кучлари раҳбарияти янги олий раҳбарга содиқлик билдиришини маълум қилди. Парламент спикери эса бу қарорни олқишлаб, Можтабо Хоманаийга эргашишни “диний ва миллий бурч” деб атади.

Эрон хавфсизлик хизмати раҳбари янги раҳбар мамлакатни ҳозирги нозик даврдан олиб ўта олишини таъкидлади. Инқилобий гвардия эса унга бўйсунишга тайёр эканини билдириб, асосий давлат институтларининг кенг қўллаб-қувватлашини намоён қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп эса якшанба куни Эроннинг навбатдаги олий раҳбари Теҳрон аввал унинг розилигини олмаса, “узоқ вақт туриб бера олмайди”, дея баёнот берган. Шунингдек, у Можтабо Хоманаийни “қабул қилиб бўлмайдиган танлов” деб атаган. Трамп Эрон раҳбари сифатида Али Хоманаийнинг ўғлини келиш эҳтимолини рад этиб, Вашингтон Эроннинг келажак сиёсий йўналишида ўз сўзига эга бўлиши кераклигини таъкидлаган.

Шу куни Исроил ҳарбийлари X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида форс тилида ёзган хабарида, Али Хоманаийнинг ҳар қандай ворисини таъқиб қилишда давом этишини ва уни тайинлашга уринаётган ҳар бир шахсни ҳам нишонга олишини билдирди.

Кўплаб таҳлилчиларга кўра, Можтабо Хоманаийнинг тайинланиши режим ҳали ҳам кучли эканини ва Ғарб босимига бўйсунмаслигини кўрсатишга қаратилган рамзий қадамдир.

Можтабо ХоманаийОлий раҳбарЭрон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистонда электромобилларга талаб бир неча бараварга ошди
Яқин Шарқдаги уруш фонида нефть нархи 100 доллардан ошди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа