Skip to content
Trending
27 ноября 14:45Самарқандда мингга яқин дарахт “буйруқ” бор деб аҳолининг ўзига кестирилгани айтилди 27 ноября 18:02NASA Ойга ракета учирмоқчи 8 ноября 12:49Ўзбекистонда наркогуруҳлар ташкил қилганлар 20 йилгача қамалади 16 августа 13:10Apple Хитой бозори учун махсус сунъий интеллект моделини яратди 7 декабря 12:35АҚШ наркокартелларга қарши ҳаводан ҳам ҳужум қилади 6 ноября 10:19“АҚШ 7 дақиқада Россияга етиб борадиган ракеталарини Европага жойлаштирмоқчи” — Белоусов 30 сентября 19:55Тошкентда Uzum Market номидан фойдаланган “кибербункер” фош этилди 21 мая 12:51Тошкент аэропортида Дубайга ноқонуний олтин олиб чиқмоқчи бўлганлар ушланди 13 января 14:19Гвардиола Ҳусанов трансферини “энг тўғри қарорлардан бири” деб атади 7 ноября 12:25Ўзбекистон Президентининг АҚШга амалий ташрифи якунига етди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Исроил Ал-Ақсода жума намозини тақиқлади
Дунё

Исроил Ал-Ақсода жума намозини тақиқлади

ShaxriyorShaxriyor—6 марта 10:010 11
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Исроил Фуқаролик маъмурияти босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида жума намозини бекор қилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Бу қарор Рамазон ойи бошланганидан бери Исроил томонидан Исломнинг учинчи муқаддас масканига қўйилган навбатдаги чеклов ҳисобланади. Фуқаролик маъмурияти раҳбари бригада генерали Ҳишам Иброҳим чеклов Эроннинг “Исроил ва бутун минтақага” қарши жавоб зарбалари сабабли қабул қилинганини айтди. Исроил ва унинг яқин иттифоқчиси бўлган АҚШ 28 февраль куни Эронга қарши ҳарбий операция бошлади.

“Қуддуснинг Эски шаҳридаги барча муқаддас масканлар — Ғарбий девор, Маъбад тоғи ва Муқаддас қабр черкови эртага ёпиқ бўлади. Барча дин вакилларига ибодат қилиш ёки ташриф буюришига рухсат берилмайди”, деди Исроилнинг босиб олинган Ғарбий соҳилни бошқарувчи органи раҳбари.

More stories

Исроил мудофаа учун дунёдаги биринчи жанговар лазернидан фойдаланмоқчи

6 декабря 11:23

Исроил Теҳрон яқинидаги махфий “Минзадехей” ядровий мажмуасига зарба берди

4 марта 11:15

Исроил “Ҳизбуллоҳ” туфайли Ливан пойтахтига зарба бериш билан таҳдид қилди

3 ноября 10:39

Исроилда Эрон фойдасига жосусликда гумонланган Россия фуқароси ҳибсга олинди

20 декабря 01:52

Ҳозиргача Эроннинг жавоб ракета зарбалари Исроилда 10 кишининг ўлимига сабаб бўлган, Исроил ва АҚШнинг Эронга берган зарбалари эса камида 1 230 кишининг ҳалок бўлишига олиб келган.

Эронга қарши уруши бошланганидан буён Исроил ҳукумати Эски шаҳарга у ерда яшовчилар ва дўкон эгаларидан бошқаларнинг киришини тақиқлаб қўйди. Ал-Ақсо масжидининг катта имомларидан бири шайх Икрима Сабри эса Исроилнинг бу қарорини кескин танқид қилди.

“Босқинчи ҳокимият Ал-Ақсони ёпиш учун ҳар қандай вазиятдан фойдаланмоқда. Бу мутлақо асоссиз”, деди у Al Jazeera телеканалига.

Бироқ Исроил томонидан қўйилаётган чекловлар уруш бошланишидан олдин ҳам мавжуд эди. Февраль ойида Исроил ҳукумати мусулмонлар учун муқаддас рамазон ойи арафасида Ал-Ақсо масжидга киришни тақиқлаган.

Эски шаҳар босиб олинган Шарқий Қуддусда жойлашган. Исроил бу ҳудудни 1967 йилда босиб олиб, кейинчалик халқаро ҳуқуққа зид равишда аннексия қилган. Сўнгги йилларда бу ҳудуд ўнг қанот Исроил сиёсатчилари ва яҳудий кўчманчиларининг тез-тез ташриф буюрадиган жойига айланди. Улар деярли ҳар ҳафта мажмуага кириб, Исроил хавфсизлик кучлари ҳимояси остида диний маросимлар ўтказади.

Фаластинликлар муқаддас маскан устидан Исроилнинг назорати тобора кучайиб бораётганидан хавотирда. Ал-Ақсо мажмуаси Иордания томонидан бошқарилади, бироқ масканнинг ўзига кириш Исроил хавфсизлик кучлари назорати остидадир.

Исроил ҳукумати томонидан ўнлаб йиллар давомида сақланиб келинаётган статус-квога кўра, яҳудийлар ва бошқа мусулмон бўлмаганларга белгиланган соатларда Шарқий Қуддусдаги мажмуага киришга рухсат берилади. Лекин уларга ибодат қилиш ёки диний рамзларни намойиш этиш тақиқланади.

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир бир неча бор Ал-Ақсо масжиди мажмуасида яҳудийларнинг ибодат қилиш ҳуқуқини талаб қилиб, амалдаги статус-квога қарши чиққан. 2024 йилда у масжид мажмуасида синагога қуришини айтган эди.

Ал-АқсоИсроилтақиқлади
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистон ва Миср гепатит C га қарши дориларни биргаликда ишлаб чиқаради
Хизмат вақтида ҳалок бўлган Ҳосилбек Эшназаров оиласига уй топширилди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 20
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 20
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 20
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа