Skip to content
Trending
14 июля 13:59Telegram’нинг t.me ҳаволалари бутун дунё бўйлаб ишламай қолди 27 февраля 21:07“Толибон” Покистон билан чегарада янги ҳужумлар бошлагани хабар қилинди 14 января 10:10“Манчестер Сити” Лига Кубоги ярим финалида “Ньюкасл”ни мағлуб этди 11 декабря 20:17Украина илк бор Россиянинг нефть конларига зарба беришни бошлади 18 мая 11:14Хитойда 5,2 магнитудали зилзила оқибатида икки киши ҳалок бўлди 17 февраля 19:46Покистонда портлаш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди ва яраланди 21 апреля 17:16Шавкат Мирзиёев ЖССТ бош директор Тедрос Адханом Гебрейесусни қабул қилди 22 июля 10:28“Ливерпуль” клубининг бир қисми сотилиши мумкин 30 июля 09:53Nike иссиқлик ва массаж функциясига эга ақлли шиппакни тақдим этди 26 апреля 09:29Наманганда Lacetti сойга тушиб кетди, икки киши қутқарилди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистонда наркогуруҳлар ташкил қилганлар 20 йилгача қамалади
Жамият

Ўзбекистонда наркогуруҳлар ташкил қилганлар 20 йилгача қамалади

ShaxriyorShaxriyor—8 ноября 12:490 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Президент гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан кучайтиришга қаратилган янги фармонни имзолади. Ҳужжат гиёҳвандликнинг олдини олиш, ёшларни ҳимоя қилиш, жавобгарликни кучайтириш ҳамда тиббий-ижтимоий реабилитация тизимини ривожлантиришни назарда тутади.

Фармон билан 2025–2026 йилларда амалга ошириладиган Миллий дастур ва унинг ижросини таъминлаш бўйича йўл хариталари тасдиқланди. Дастур доирасида барча тегишли вазирлик ва идораларга аниқ вазифалар юклатилди.

Қонунчиликни такомиллаштириш

Ички ишлар вазирлиги 2025 йил якунигача “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқади. Жиноят кодексига “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондига қарши жиноятлар” деб номланган янги боб киритилиши кўзда тутилмоқда.

Фармонга кўра, ташкил этилган наркогуруҳлар, трансчегаравий тарқатиш ёки интернет орқали гиёҳванд моддаларни сотиш билан шуғулланган шахсларга 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланиши мумкин.

Шунингдек, вояга етмаганларни гиёҳвандликка жалб этган ёки таълим муассасаларида тарқатган шахсларга нисбатан жазолар оғирлаштирилади. Жамоат жойларида гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилганлик учун эса 15 кунгача маъмурий қамоқ жорий этилади.

Прекурсорлар назорати кучаяди

More stories

Тошкентда гиёҳвандлик билан шуғулланган шахсларга суд ҳукми ўқилди

10 февраля 07:16

АҚШдан 72 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди

11 марта 15:27

Ўзбекистонда 2025 йилда 267 мингдан ортиқ никоҳ қайд этилди

27 января 09:58

Ўзбекистоннинг Янги Зеландиядаги биринчи элчиси тайинланди

1 апреля 16:40

Фармон билан гиёҳванд моддалар тайёрлашда ишлатиладиган кимёвий моддаларга — прекурсорларга нисбатан назорат тизими тубдан кучайтирилади. Уларнинг ишлаб чиқариш, ташиш ва сотилиш жараёни эндиликда электрон назорат тизими орқали кузатиб борилади. Божхона ва ички ишлар органларида прекурсорлар айланмасини назорат қилувчи махсус бўлимлар ташкил этилади.

Рақамли технологиялар орқали назорат

Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги 2026 йил 1 июлгача интернет тармоғида наркотик моддаларнинг ноқонуний савдосини аниқлаш ва блоклаш учун сунъий интеллект асосида дастурий тизим ишлаб чиқади. Шу мақсадда ёшлар ўртасида хакатон ўтказилиб, энг самарали технологик ечимлар амалиётга жорий қилинади.

Профилактика ва реабилитация тизими

Фармонда гиёҳвандликка қарши профилактика ишларини кучайтириш, айниқса ёшлар орасида салбий одатларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Тиббий муассасаларда диагностика, даволаш ва реабилитация хизматлари сифатини ошириш ҳамда бу жараёнларни рақамлаштириш белгиланди.

Назорат ва ижро

Фармон ижроси юзасидан Республика идоралараро мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ ташкил этилди. Гуруҳ 2025–2026-йилларда Миллий дастур ва йўл хариталари ижросини жойларда назорат қилади, ҳар ойда ҳисоботларни кўриб чиқади ва чоралар белгилайди.

Фармон ижросини назорат қилиш Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди.

Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни миллат генофондини гиёҳвандликдан ҳимоя қилиш, кибержиноятларга қарши самарали курашиш ҳамда прокурор назоратини рақамлаштириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишган эди. Ўзбекистонда йил бошидан 11 мингдан зиёд наркожиноят аниқланиб, 2,5 тоннага яқин гиёҳванд моддалар ушлаб қолинди. Йиғилишда соҳадаги мавжуд салбий тенденсиялар таҳлил қилинди.

Жумладан, кейинги пайтларда истеъмоли осон, яшириш ва тарқатиш қулай дори шаклидаги психотроп ва синтетик моддалар анъанавий наркотиклар ўрнини эгалламоқда, уларнинг тарқалиши асосан ёшлар орасида юз бермоқда, синтетик наркотиклар яширин нарколабораторияларда тайёрланиб, интернет орқали контакциз шаклда ўтказилмоқда, наркотикларни тарқатиш манбаси бўлган уюшган жиноятчилик трансчегаравий хусусиятга эга.

“Шу боис, миллий қонунчилигимизга мана шундай хавф-хатарларнинг олдини олиш, уларга қарши аёвсиз курашиш, бундай иллатни таг-томири билан йўқотишга қаратилган нормаларни киритиш вақти келди”, деган эди давлат раҳбари.

гиёҳвандликқамаладинаркогуруҳларПрезидентпрофилактикаЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Туркия Нетаньяху ва яна 36 нафар исролиллик амалдорни қамоққа олишга ордер берди
Буюк Британия ҳам Сурия президентидан санкцияларни олиб ташлади
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа