Skip to content
Trending
15 декабря 22:01Саудияда 2025-йилда 340 киши қатл этилди 10 декабря 18:48Хитой ва Япония ўртасидаги низога АҚШ ва Россия ўз позицияларини билдиришди 3 ноября 22:09ЙПХ ходимини капот устида судраган ҳайдовчига жиноят иши очилди 7 ноября 12:07Сербия президенти Россияга қарши санкцияларга қўшилиши мумкин 11 ноября 10:38Трамп Оқ уйда Сурия президенти аш-Шара билан учрашди 13 мая 13:32Муборак газни қайта ишлаш заводига 10,8 млрд сўм компенсация белгиланди 28 апреля 10:48Хитойда нол эмиссияли кўмир батареяси ишлаб чиқилди 9 января 16:30Антуан Семеньо 75 миллион евро эвазига Манчестер Сити сафига қўшилди 8 ноября 12:01Бельгия ҳарбий разведкасининг сайти хакерлар ҳужумига учради 2 сентября 11:45Тошкентда ҳаракатдаги 2 та машина устига дарахт қулаб тушди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Қизиқарли  Nike иссиқлик ва массаж функциясига эга ақлли шиппакни тақдим этди
Қизиқарли

Nike иссиқлик ва массаж функциясига эга ақлли шиппакни тақдим этди

ShaxriyorShaxriyor—30 июля 09:530 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Nike компанияси Hyperice билан ҳамкорликда машғулотлардан сўнг тикланишга мўлжалланган ғайриоддий шиппакларни тақдим этди. Янги маҳсулот Air Zoom Hyperslide деб номланиб, ўзида Air Zoom амортизацион таглигини ва Hyperice’нинг иссиқлик ҳамда тебраниш терапияси тизимини мужассамлаштирган. Сотувлар 29 сентябрдан Nike ва Hyperice сайтларида ҳамда дунё бўйлаб айрим фирма дўконларида бошланади.

More stories

Nike иссиқлик ва массаж функциясига эга ақлли шиппакни тақдим этди

30 июля 09:53

Янги моделнинг асосий ғояси тикланиш жараёнини кундалик одатга айлантиришдан иборат. Қизғин машғулот, югуриш ёки мусобақадан кейин спортчилар кўпинча мушакларни бўшаштиришга кам эътибор қаратади, ваҳоланки, айнан шу босқич чарчоқни камайтиришга ва организмни навбатдаги юкламаларга тайёрлашга ёрдам беради. Шу сабабли Nike ва Hyperice кўпчилик машғулотдан сўнг дарҳол киядиган пойабзалнинг ўзига зарур функцияларни жойлаштиришга қарор қилди.

Air Zoom Hyperslide’нинг асосий хусусияти — унинг созланувчи тасмаси ичига жойлаштирилган ечиладиган магнит модулидир. У оёқ устини 47 даражагача иситади ва айни вақтда мушакларни бўшаштиришга ёрдам берадиган тебраниш ҳосил қилади. Иситишнинг учта даражаси ва тебраниш интенсивлигининг учта даражаси мавжуд. Битта тикланиш сеанси 15 дақиқа давом этади. Созламаларни модулнинг ўзидаги тугмалар ёки Hyperice мобил иловаси орқали бошқариш мумкин. Шу билан бирга, оёқ кийим таглиги юмшоқлик, амортизация ва қулайроқ юришни таъминлайдиган Nike Air Zoom технологияси асосида ишланган.

Nike’нинг спорт инновациялари бўйича катта директори Тоби Ҳетфилднинг сўзларига кўра, компания кийилиши билан тикланиш жараёнини бошлаб юборадиган пойабзал яратишни мақсад қилган. Hyperice асосчиси Энтони Кацнинг айтишича, лойиҳанинг мақсади замонавий тикланиш технологияларини оммабоп қилиш ҳамда икки компания ишланмаларини битта оддий қурилмада бирлаштиришдан иборат.

Air Zoom Hyperslide сотувга чиқарилишидан аввал профессионал спортчилар, ҳам ҳаваскорлар томонидан синовдан ўтказилди. Иккала бренднинг элчиси бўлган Нидерландия терма жамоаси футболчиси Виржил ван Дейкнинг таъкидлашича, иссиқлик ва тебраниш уйғунлиги машғулотлардан сўнг оёқдаги чарчоқни тезроқ кетказишга ёрдам беради, Nike таглиги туфайли эса уни кундалик ҳаётда кийиш қулайдир.

Hyperice учун бундай технологиялар аллақачон ўзига хос “ташриф қоғози”га айланиб улгурган. Компания кўплаб профессионал спортчилар фойдаланадиган массаж қурилмалари, компрессия тизимлари ва тикланиш учун мўлжалланган бошқа қурилмаларни ишлаб чиқаради. Янги шиппаклар Nike ва Hyperice ҳамкорлигида яратилган, тикланиш учун худди шундай функцияларга эга бўлган Hyperboot ботинкаларидан кейинги иккинчи маҳсулотдир. Ҳар иккала модел ҳам Nike стратегиясини акс эттиради, унга кўра спортчига нафақат машғулот ва мусобақалар пайтида, балки улар орасидаги дам олиш даврида ҳам ғамхўрлик қилиш лозим.

Nikeфункцияшиппак
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Аргентинада хизмат вертолёти ҳалокатида етти киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон Хитойнинг J-10CE қирувчи самолётларини сотиб олиши мумкин
Related posts
Кино Олами

Тошкент ва Урганчда XI Европа кинофестивали бўлиб ўтади

19 октября 12:39 60
Қизиқарли

65 ёшли британиялик 1,3 тоннага яқин қовоқ етиштириб, жаҳон рекордини ўрнатди

9 октября 22:45 90
Кино Олами

Paramount Warner Bros. Discovery’ни сотиб олди

7 октября 18:06 100
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа