Skip to content
Trending
25 ноября 12:01Президент Тошкентдаги экологик вазият бўйича фармон чиқарди 19 декабря 15:25Истанбул–Наманган рейсида жой етмади: Centrum Air компенсация тўлади 6 декабря 18:47Канада Суриядан чекловларни олиб ташлади 29 сентября 13:49Хитой 2028 йил охиригача Марснинг тўлиқ геологик харитасини тузмоқчи 10 июня 11:17Москва метросида провокацион видеолар олган ўзбекистонлик блогер ушланди 13 февраля 13:45Тадбиркорга нотўғри ҳисобланган 516 млн сўмлик солиқ ва жарима бекор қилинди 18 сентября 12:11АҚШда самолётда жанжал чиқарган 67 ёшли йўловчини ўриндиққа боғлаб қўйишди 12 февраля 07:31Европа Суперлигаси лойиҳаси расман бекор қилинди 3 августа 14:22Россияда теракт тайёрлашда гумонланган Марказий Осиё фуқароси қўлга олинди 3 августа 09:48АҚШ боши учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган наркобарон қўлга олинди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Исроил “Ҳизбуллоҳ” туфайли Ливан пойтахтига зарба бериш билан таҳдид қилди
Дунё

Исроил “Ҳизбуллоҳ” туфайли Ливан пойтахтига зарба бериш билан таҳдид қилди

ShaxriyorShaxriyor—3 ноября 10:390 23
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Исроил мудофаа вазири “Ҳизбуллоҳ” жанубий Ливанда “ўт билан ўйнаётгани”ни айтиб, ҳарбий амалиётларни янада кучайтириш билан таҳдид қилди. Исроил Кац бу ҳақда бугун, 2 ноябр кунги баёнотида маълум қилди.

“Ҳизбуллоҳ” манзилига йўлланган бу огоҳлантириш Ливаннинг Набатия туманига берилган авиазарбадан бир кун ўтиб янгради. Исроил ҳарбий ҳаво кучлари ҳужуми сабаб тўрт киши ҳалок бўлди. Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ўлдирилганлар орасида “Ҳизбуллоҳ” жангчилари ҳам бор.

Al Arabiya телеканалининг Исроил мулозимларига таяниб хабар беришича, “Ҳизбуллоҳ” яҳудий давлати билан уруш давомида йўқотилган қудратини тиклай бошлаган. Ливан қуролли ҳаракати Сурия орқали юзлаб қисқа масофали ракеталарни яширинча олиб кирган.


“Ҳизбуллоҳ” томонидан ўтказилган дафн маросими
Фото: AFP
More stories

“Ҳизбуллоҳ” ва Эрон 11 март куни кечқурун Исроилга зарба берди

12 марта 12:42

БМТ Сурия президентидан санкцияларни олиб ташлади

7 ноября 10:52

АҚШ Ғазо чегарасида йирик ҳарбий база қуришни режалаштирмоқда — ОАВ

11 ноября 18:08

Рим папаси Лев ХИВ Фаластин давлатини тан олиш кераклигини айтди

2 декабря 13:55

“Ҳизбуллоҳ” ўз жанговар салоҳиятини яна тиклаётгани ҳақидаги даъволарга The Wall Street Journal ҳам эътибор қаратди. Нашрнинг Исроил ва араб махсус хизматларидаги манбаларига кўра, ташкилот Эрон ёрдами билан ракеталар, танкка қарши қуроллар ва артиллерия захираларини тўлдиряпти.

Манбага кўра, Исроил Ливан ҳукумати орқали огоҳлантириш юбориб, “Ҳизбуллоҳ”ни қуроллардан воз кечишга чақирган. Яҳудий давлати, бу талаб бажарилмаган тақдирда, пойтахт Байрут жанубидаги маҳаллалар яна бомбардимон қилинишини айтган.

“‘Ҳизбуллоҳ’ни қуролсизлантириш ва жанубий Ливандан олиб чиқиш ҳақидаги мажбурият бажарилиши керак. Биз шимолий вилоятлар хавфсизлигига таҳдид солишларига асло йўл қўёлмаймиз”, деган Исроил мудофаа вазири.

​Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху ҳам “Ҳизбуллоҳ”ни қайта қуролланишда айблади.

“Ливан ҳукумати ўз мажбуриятини бажариши керак. Акс ҳолда, биз ўз мудофаа ҳуқуқимиздан фойдаланамиз”, деган у ҳукумат йиғилишида.

​Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” қуролли тўқнашувларнинг бир неча ой давом этган фаол босқичидан сўнг 2024 йилнинг ноябрь ойида оташкесимга келишган. Шунга қарамай, яҳудий давлати Ливан жанубига зарбаларини тўхтатгани йўқ. Сўнгги кунларда эса уларни янада кучайтирди.

Ливан президенти Жозеф Аун Исроилнинг бу ҳужумларини “сулҳ шартларини бузиш” деб атаб, армияга ҳудудий яхлитлик бузилишига жавобан чора кўришни буюрди.

ИсроилЛиванСуриятаҳдидҲизбуллоҳ
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистонда йиллик инфляция 7,8 фоизгача пасайди
Украинага қарши жанг қилган икки нафар Шимолий Корея аскари уларни Жанубий Кореяга юборишларини сўради
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа