Skip to content
Trending
2 июня 10:19Навоий шаҳридаги 9 қаватли уйда йирик ёнғин содир бўлди 21 октября 21:43Чехияда 11 тонна олтин захирасига эга кон топилди 18 марта 16:46Ўзбекистон Афғонистонга 290 тоннадан зиёд инсонпарварлик ёрдами юборди 16 января 19:50Қирғизистонда рус тилидаги кўрсатувлар улуши 40 фоиз билан чекланди 9 марта 07:51Ўзбекистон шахматида тарихий натижа: икки гроссмейстер топ-10 да 29 октября 10:49Россия ўзининг “Орешник” ракетасини Беларусьда жанговар навбатчиликка қўяди 24 января 16:46АҚШ Италияни Ғазо бўйича халқаро барқарорлик кучларига қўшилишга таклиф қилди 28 февраля 14:35Эрон Исроил ҳудудига ракеталар учира бошлади 22 июля 14:07Бўстонлиқда икки жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди 2 ноября 18:47Ўзбекистонда Skoda поездларини йиғиш йўлга қўйилади
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Ливан ва Исроил ўртасидаги сулҳ яна 45 кунга узайтирилди
Дунё

Ливан ва Исроил ўртасидаги сулҳ яна 45 кунга узайтирилди

ShaxriyorShaxriyor—16 мая 16:350 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ливан ва Исроил ўртасида 16 апрель куни ўрнатилган ўт очишни тўхтатиш тартиби 45 кунга узайтирилади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Томми Пиготт X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

More stories

Исроил яна Ғазога ҳужум уюштирди. Қурбонлар бор

4 декабря 11:07

Исроил АҚШ билан келгуси 10 йиллик ҳарбий келишувга тайёргарликни бошлади

27 января 20:21

АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик яна авж олди

28 июня 15:49

Нетаньяху коалицияси машҳур Армия радиосини ёпиш қарорини қабул қилди

22 декабря 20:09

“АҚШ 14–15 май кунлари Исроил ва Ливан ўртасида икки кунлик жуда самарали музокараларга мезбонлик қилди. Келгуси тараққиётни таъминлаш мақсадида 16 апрелда жорий этилган жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тартиби 45 кунга узайтирилади. Давлат департаменти 2 ва 3 июнь кунлари музокараларнинг сиёсий йўналишини қайта тиклайди. Бундан ташқари, 29 май куни Пентагонда ҳар икки давлат ҳарбий делегациялари иштирокида хавфсизлик масалалари бўйича мулоқот йўлга қўйилади”, деб ёзган у.

Пиготт ушбу муҳокамалар икки мамлакат ўртасида мустаҳкам тинчлик ўрнатишга, ҳар икки давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ тан олишга, шунингдек, уларнинг умумий чегараси бўйлаб ҳақиқий хавфсизликни таъминлашга ёрдам беришига умид билдирган.

28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлаб, бир қатор шаҳарларга зарбалар берганди. Амалиёт Яқин Шарқда кескинликнинг кучайишига, Форс кўрфазидаги барча мамлакатларнинг можарога тортилишига ҳамда Ҳормуз бўғозининг тўсиб қўйилишига олиб келди.

Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи Исроилни ракета ва дронлар билан ўққа тутиб, Эрон тарафида урушга қўшилгач, ЦАХАЛ Ливан жанубига ҳамда радикалларнинг инфратузилмаси жойлашган Байрутнинг жанубий чеккаларига зарбалар йўллади. Шунингдек, Исроил Ливан жанубидаги қуруқликдаги амалиётини ҳам кенгайтирди.

14 апрель куни Вашингтонда АҚШ ҳомийлигида Ливан-Исроил мулоқотларининг дастлабки босқичи бўлиб ўтди. Унда сулҳ битимига эришиш мақсадидаги тинчлик музокараларининг бошланиш санаси белгиланиши керак эди. Делегацияларга Ливан ва Исроилнинг Қўшма Штатлардаги элчилари Нада Ҳаммаде-Муаввад ва Ехиэл Лайтер бошчилик қилди.

16 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ва Ливан Шарқий вақт билан соат 17:00 дан бошлаб 10 кунлик сулҳ жорий этишга келишиб олганини маълум қилди. 24 апрелда эса у сулҳ яна уч ҳафтага узайтирилишини эълон қилди.

ИсроилЛивансулҳ
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

FIFA Эроннинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бўйича кафолат беради
Шавкат Мирзиёев 17–18 май кунлари Озарбайжонга ташриф буюради
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа