Skip to content
Trending
15 сентября 11:05Қамашида 2 минг йиллик диний маросимларга оид ноёб топилмалар аниқланди 9 августа 12:25Фарғонада “Мансур Казанский” товламачилик йўли билан 100 минг доллар олаётганда ушланди 16 декабря 09:46Наманганда жаримани йўқ қилиб беришни ваъда қилган мансабдор қўлга олинди 15 марта 12:30Тошкентда наркокурерлар фаолиятига чек қўйган инспекторга майор унвони берилди 12 октября 13:34Саудия Арабистони пойтахтидаги халқаро аэропортга яна ҳужум қилинди 25 февраля 20:10Қирғизистонда мактаб формаси бўйича баҳс: депутат талабларни юмшатишни таклиф қилди 6 апреля 09:45Фарғонада фермер 3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлди 25 января 18:27Хоразмда 32 кмлик янги пулли трасса барпо этилади 5 марта 11:08Кувайт қирувчиси адашиб АҚШнинг учта F-15 самолётини уриб туширди 11 ноября 10:51Франция собиқ президенти қамоқдан озод этилди
  Среда 14 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Фарғонада “Мансур Казанский” товламачилик йўли билан 100 минг доллар олаётганда ушланди
Жамият

Фарғонада “Мансур Казанский” товламачилик йўли билан 100 минг доллар олаётганда ушланди

ShaxriyorShaxriyor—9 августа 12:250 19
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Фарғона вилоятида “Мансур Казанский” лақаби билан танилган шахс 100 минг АҚШ долларини товламачилик йўли билан олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, у Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли нотурар жойни 1 миллион 200 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишган. Келишувга кўра, объект учун тўлов уни гаровга қўйиш орқали олинадиган банк кредити ҳисобидан амалга оширилиши керак бўлган.

More stories

Фарғонадаги ЙТҲ бир ҳайдовчининг ҳаётига зомин бўлди

1 июня 14:21

Фарғона ва Жиззахда пора олган электр таъминоти муҳандислари ушланди

24 июня 17:36

Тошкентда 17 ёшли ўсмирнинг уйидан наркотик чиқди

13 апреля 14:37

Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотиклар мусодара қилинди

20 мая 10:21

Келишув асосида нотурар жой нотариал тартибда гумонланувчи номига расмийлаштирилган. Шундан сўнг у кредит бўйича ойлик тўловлар ва фоиз ставкалари миқдори билан танишиб, кредит расмийлаштиришдан бош тортган. Бироқ объектни эгасига қайтариб бериш ўрнига товламачиликка ўтган.

Яъни, нотурар жойни жабрланувчининг номига қайта расмийлаштириб бериш эвазига ундан нақд 200 минг АҚШ доллари беришни талаб қила бошлаган. Ушбу ноқонуний ҳаракатларни амалга оширишда 1968 йилда туғилган шахсни ҳам жалб қилган.

Бундан ташқари, у жабрланувчининг тадбиркор шеригига ҳам босим ўтказган. Унга нисбатан қораловчи материаллар тўпланганини, бундан гўёки жиноий жавобгарликка тортиш учун фойдаланишини айтиб, уларни қўрқитган ва руҳий босим ўтказган. Шу тариқа 200 минг АҚШ долларини беришга мажбурлаб келган.

Юқоридагиларга асосан, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида гумонланувчи Фарғона шаҳар Бурҳониддин Марғиноний кўчасидаги нотариал идорада нотурар бинога нотариал тартибда 100 минг АҚШ доллари эвазига товламачилик йўли билан жабрланувчига ўтказиб берган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятга алоқадор шахслар процессуал тартибда ушланган.

Мансур КазанскийтовламачиликФарғона
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Самарқандда 15 млрд сўмлик криптовалюта ноқонуний айирбошлангани аниқланди
Бухорода “права” олиб бериш учун 700 доллар сўраган автомактаб ўқитувчиси ушланди
Related posts
Жамият

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05 30
Жамият

Тошкент — Сеул рейсида ўзбекистонлик шифокор йўловчи аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

13 октября 12:29 40
Жамият

Ўзбекистонда 3,4 миллион тонна пахта йиғиб олинди

13 октября 10:34 10
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06 30
Дунё

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38 30
Дунё

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12 20
Жамият

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05 30
Дунё

Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди

13 октября 14:36 20
Жамият

Тошкент — Сеул рейсида ўзбекистонлик шифокор йўловчи аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

13 октября 12:29 40
Load more

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05

Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди

13 октября 14:36

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1926
  • Жамият1869
  • Спорт314
  • Иқтисод151
  • Технология34
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонТрампИсроилқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа