Skip to content
Trending
7 ноября 15:45Tesla Илон Маскка 1 трлн доллар миқдорида мукофот тўлайди 7 февраля 16:54Бангладешда нипаҳ вируси қурбони қайд этилди 23 января 14:47Валуевнинг Марказий Осиё ҳақидаги сўзлари жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди 20 ноября 21:22“Ливерпуль” Рафинья учун 100 млн евро таклиф қилмоқчи 14 марта 20:34Эрон Украинага таҳдид қилди 18 ноября 18:10Бозор қуламоқда: Биткоин нархи кескин тушди 29 ноября 13:40Ички ишлар органи ходимлари пора билан қўлга тушди 11 декабря 22:24“Толибон” афғонларга хориждаги урушларда иштирок этишини тақиқлади 21 апреля 10:00Туркияда ИШИДга қарши рейдларда 90 нафар гумонланувчи ушланди 22 декабря 15:31Ўзбекистон дунёдаги энг тинч давлатлар орасида икки поғона юқорилади
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводидаги модернизация ишлари билан танишди
Жамият

Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводидаги модернизация ишлари билан танишди

ShaxriyorShaxriyor—13 января 18:490 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бугун, 13 январь куни Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

More stories

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон билан Бухородаги тарихий обидаларни зиёрат қилди

27 марта 17:09

Мирзиёев Қатарга етиб борди

4 ноября 05:18

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия куни билан табриклади

14 июня 09:58

Шавкат Мирзиёев 2025 йилда 26 та давлатга олий даражада ташриф амалга оширди

15 января 17:25

Қайд этилишича, давлат раҳбари корхонада амалга оширилган кенг кўламли модернизация натижалари ҳамда унинг янги юқори технологик бўлинмалари фаолияти билан танишган.

Завод негизида МДҲ ва минтақамизда ягона бўлган “Airbus” вертолётларига техник хизмат кўрсатиш маркази ишга туширилган.

Марказ Франциянинг “Airbus” компанияси томонидан расмий сертификациядан ўтказилган бўлиб, ишлаб чиқариш юқори савияда ташкил этилгани, халқаро стандартлар ва ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланган. Бу ерда Ғарб авиатехникасининг замонавий моделлари, шу жумладан, H-125, H-215 ва H-130 русумли вертолётлар учун сервис ва таъмирлаш ишларининг тўлиқ занжири йўлга қўйилган.

Марказ Ўзбекистонни “Airbus” вертолётларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни эксплуатация қилиш бўйича муҳим минтақавий хабга айлантириш имконини беради. Мамлакат етакчиси марказ имкониятлари билан танишган ва мутахассислар билан мулоқот қилган.

Шу ернинг ўзида Президентга заводнинг Су-25 ҳарбий самолётларини капитал таъмирлаш ва чуқур модернизация қилиш бўйича янгиланган цехлари тақдимот қилинган. Илғор технологияларни жорий қилиш ҳисобига эндиликда корхонада техникани замонавий навигация тизимлари, тунги кўриш қурилмалари ва бортдаги ўзини ҳимоя қилиш комплекслари билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбари ташриф якунида мамлакат мудофаа саноати салоҳиятини янада мустаҳкамлаш бўйича топшириқлар берган.

авиациязаводмодернизацияЧирчиқШавкат Мирзиёев
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Хитойда “Ўлдингми?” номли мобил илова қисқа вақтда оммалашди
2025 йилда Ўзбекистонга 10,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа