Skip to content
Trending
12 марта 11:18Бугун метан заправкалари фақат жамоат транспорти учун фаолият юритади 8 ноября 11:46OpenAI қозоғистонлик ўқитувчиларга ChatGPT’дан бепул фойдаланиш имконини беради 30 мая 12:49Қозоғистон Эроннинг уран захираларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди 5 декабря 00:46Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади 24 ноября 13:45Судья пора билан қўлга олинди 14 ноября 12:01Россия Киевга ракета орқали ҳужум уюштирди 18 февраля 15:49ҲАМАС Тинчлик кенгашини Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирди 31 мая 08:33Ҳиндистонда ноқулай об-ҳаво қурбонлари сони 28 нафарга етди 20 мая 14:02Россия уч кунлик стратегик ядровий машқларни бошлади 23 декабря 11:50АҚШ президенти Тўқаевга рамзий Оқ уй калитини совға қилди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  2025 йилда Ўзбекистонга 10,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди
Жамият

2025 йилда Ўзбекистонга 10,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди

ShaxriyorShaxriyor—13 января 18:560 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга 10,7 миллион нафардан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Бу ҳақда бугун, 13 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Оққуловнинг “Сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган шаҳарларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги парламент сўровига берилган жавобида сўз боради.

Унда келтирилишича, 2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга 10,7 миллион нафардан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Уларга 4,4 миллиард АҚШ доллари миқдорида туризм хизматлари кўрсатилган. Қўшни давлатлар ва МДҲ мамлакатларидан келган сайёҳлар сони 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 баробарга, узоқ хориж давлатларидан келган сайёҳлар сони эса 1,5 баробарга ошган.

More stories

Қалбаки ҳужжатлар ортидан 2 млрд сўм ҚҚС олганлар ушланди

8 апреля 09:38

Ўзбекистонда йил бошидан буён божхона органлари томонидан 1,6 тонна гиёҳвандлик воситалари аниқланди

30 ноября 00:56

Ўзбекистонда 2025 йилда қарийб 19 минг киши озодликдан маҳрум этилди — Олий суд

31 января 11:19

Ўзбекистон Афғонистон билан ҳарбий ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин

11 марта 17:34

Шунингдек, ўтган йилда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида аҳолининг ҳудудларга 23,7 миллиондан ортиқ ташрифлари амалга оширилган.

Ҳудудларда жами 954 та жойлаштириш воситалари, жумладан, 128 та меҳмонхона, 506 та оилавий меҳмон уйи, 268 та хостел ва 52 та бошқа турдаги жойлаштириш объектлари фаолияти йўлга қўйилган. Туризм маҳаллалари ва қишлоқлари сони 32 тага етказилиб, туризм ва унга ёндош соҳаларда 16,1 мингга яқин янги иш ўринлари яратилган.

Туристлар кўп ташриф буюрадиган жойлар, аҳоли гавжум ҳудудлар ҳамда автомобиль йўллари бўйлаб республика миқёсида 11 мингга яқин санитария-гигиена шохобчаларининг ҳолати яхшиланган. Шундан 6 мингдан ортиғи янгидан барпо этилган. Натижада республикадаги барча ёқилғи қуйиш шохобчаларининг замонавий санитария-гигиена объектлари билан таъминланиш даражаси 20 фоиздан 98 фоизга етказилган.

Қайд этилишича, давлат раҳбарининг туризм соҳасидаги ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган қарори ижроси доирасида жами қиймати 558,5 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи 56 та лойиҳа амалга оширилиб, улар орқали 6 141 та янги иш ўрни яратилган. Йирик шаҳарлар ва ҳудудларда туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор инфратузилма объектлари ташкил этилган.

Хусусан, Бухоро вилоятида 3 та мотель, Наманган вилоятида 1 та кемпинг ва 1 та кемпинг оромгоҳи, Навоий вилоятида 1 та кемпинг оромгоҳи, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларида мотеллар ҳамда кемпинг оромгоҳлари фаолияти йўлга қўйилган.

Билдирилишича, депутатлар ушбу йўналишда қўмита томонидан муайян ишлар амалга оширилганини эътироф этиб, шу билан бирга, туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш, туристик маршрутлар сонини кўпайтириш, туризм қишлоқлари сонини ошириш, йирик шаҳарлар, туман марказлари ва автомобиль йўллари бўйларида замонавий, енгил конструкцияли санитария-гигиена шохобчаларини кўпайтириш юзасидан тегишли тавсиялар берган.

Мажлисда мазкур масала юзасидан доимий парламент назорати олиб борилиши қайд этилиб, Туризм қўмитаси раисининг жавоби маълумот учун қабул қилинган.

миллионташриф буюрдиЎзбекистонхорижий сайёҳ
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводидаги модернизация ишлари билан танишди
Bloomberg: Россия Эрондан 2,7 миллиард долларлик ракета сотиб олган бўлиши мумкин
Related posts
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа