Skip to content
Trending
3 июля 13:49Навоийда 34,8 млрд сўмлик кешбек фирибгарлиги фош этилди 10 декабря 22:57“Манчестер Сити” ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқчи 5 ноября 11:14Биткоин нархи 100 минг доллардан пастлади 29 ноября 20:15Трамп Венесуэла осмони ёпилганини эълон қилди 19 декабря 17:32Европа Иттифоқи Украинага 90 млрд евро фоизсиз кредит ажратади 28 ноября 20:58АҚШ катта миқдорда B-2 бомбардимончи самолётларга буюртма берди 25 июня 22:48Мексика жунглиларида минг йиллик Майя шаҳри топилди 28 апреля 10:56Трампга суиқасд қилмоқчи бўлган шахсга айблов қўйилди 3 апреля 13:09Россияда поезд релсдан чиқиб ағдарилиб кетди  16 ноября 18:21Тўқаев Мирзиёевнинг барча таклифларини қўллаб-қувватлашини айтди 
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Хитойда “Ўлдингми?” номли мобил илова қисқа вақтда оммалашди
Дунё

Хитойда “Ўлдингми?” номли мобил илова қисқа вақтда оммалашди

ShaxriyorShaxriyor—13 января 18:410 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Хитойда номи билан ҳам, ғояси билан ҳам эътиборни тортаётган янги мобил дастур қисқа вақт ичида оммалашди. BBC нашрига кўра, хитой тилида 死了么 — Си Ле Ме? яъни “Ўлдингми?” деб номланувчи ушбу дастур, асосан, ёлғиз яшовчи аҳоли қатлами хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Дастурнинг ишлаш механизми жуда оддий. Фойдаланувчи ҳар икки кунда бир марта махсус яшил тугмани босиб, тирик эканини тасдиқлаши лозим. Агар белгиланган вақт ичида бу амалга оширилмаса, дастур автоматик равишда фавқулодда ҳолатлар учун кўрсатилган шахс билан боғланиб, фойдаланувчига нимадир бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.

Дастур ўтган йилнинг май ойида ишга туширилган бўлса-да, айнан сўнгги ҳафталарда одамлар уни фаол юклаб ола бошлади ва натижада Silemа мамлакатдаги энг кўп юклаб олинадиган пулли дастурлардан бирига айланди.

Хитойнинг Global Times нашри маълумотларига кўра, 2030-йилга бориб мамлакатда ёлғиз яшайдиганлар сони 200 миллионга етиши мумкин. Ўзини “хавфсизлик ҳамроҳи” сифатида тақдим этаётган ушбу дастур айнан шундай аудитория: оиласидан узоқда яшовчи офис ходимлари, талабалар ёки онгли равишда ёлғиз ҳаёт тарзини танлаган шахсларга мўлжалланган.

Хитой ижтимоий тармоқларидаги фойдаланувчилардан бири шундай ёзади:

“Ҳаётининг қайсидир босқичида ёлғиз яшайдиган интровертлар, депрессияга учраганлар, ишсизлар ёки бошқа заиф руҳий ҳолатдаги инсонлар, албатта, кимнингдир эътиборига муҳтож бўлади”.

More stories

Хитойда 11-қаватдан тушиб кетган 4 ёшли бола омон қолди

18 мая 13:59

Хитойда пора олган амалдор осиб ўлдирилди

9 декабря 16:48

Трамп Си Цзинь Пин дан медиа магнатни озод қилишни сўради

6 ноября 14:25

Хитойда каналар орқали юқадиган янги вирус аниқланди: 328 кишида инфекция далиллари топилди

15 сентября 14:38

Яна бир фойдаланувчи эса ёлғизликнинг энг қўрқинчли жиҳатини таъкидлайди:

“Энг даҳшатлиси, ёлғиз яшаётган одам ҳеч ким сезмасидан вафот этиши ёки ёрдам чақира олмаслиги мумкин. Баъзан ўйлаб қоламан, агар ёлғиз ўлиб кетсам, буни ким пайқайди?”

38 ёшли Уилсон Хоу ҳам айнан шу хавотир сабаб дастурни юклаб олганини айтади. У Пекинда ишлайди, оиласи эса ундан, тахминан, 100 километр узоқликда яшайди. Одатда ҳафтасига икки марта уйига бориб турса-да, ҳозир лойиҳа устида ишлаётгани боис кўп вақтини иш жойида ўтказишга мажбур.

“Менга бирор нарса содир бўлса, ижара уйимда ёлғиз қолиб кетишим ва бу ҳақда ҳеч ким билмай қолишидан қўрқаман”, дейди у.

Шу сабабли Уилсон ҳам дастурни ўрнатиб, онасини фавқулодда алоқа учун кўрсатган.

Бироқ дастурнинг номи кўплаб фойдаланувчиларда ижобий таассурот қолдирмаяпти. Баъзилар “Ўлдингми?” номи салбий кайфият уйғотиши, ҳатто нохуш фикрлар ва хавотирга сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, танқид қилмоқда. Шу сабабли фойдаланувчилар дастур номини юмшоқроқ, ижобийроқ вариантга ўзгартиришни таклиф қилмоқда.

Уни ишлаб чиққан Мооnscapе Technologies компанияси танқидларни инобатга олганини ва номни ўзгартириш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Халқаро бозорда дастур Demumu номи билан тақдим этилган. У аллақачон АҚШ, Сингапур ва Гонконгда энг машҳур пулли дастурлар орасида топ-2 таликка кирган, Австралия ва Испанияда эса топ-4 таликдан жой олган. Мутахассислар буни чет элда яшовчи хитойликлар фаоллиги билан изоҳламоқда.

Дастлаб дастур бепул бўлган, бироқ ҳозир у пулли бўлиб, энг арзон версияси 8 юан (тахминан, 1,15 доллар) туради. Маълум бўлишича, уни яратиш учун, тахминан, 1000 юан (140 доллар) сарфланган.

Лойиҳа асосчиларидан бири, ўзини Гo деб таништирган шахс, компаниянинг 10 фоиз улушини 1 миллион юанга сотиш орқали сармоя жалб этишни режалаштираётганини айтди.

мобил иловаоммалашдиЎлдингмиХитой
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Олий суд экстремистик ва террористик деб топилган интернет манбалар рўйхатини эълон қилди
Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводидаги модернизация ишлари билан танишди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа