Skip to content
Trending
24 января 14:23Наманганда “Эшон” лақабли шахсга нисбатан безорилик бўйича жиноят иши қўзғатилди 15 июля 12:22Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий объектларига зарба берганини билдирди 28 ноября 10:05Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди 13 марта 16:04Эрон Туркия томон учирган учинчи баллистик ракета уриб туширилди 25 января 14:38Андижонда сохта орган ходимлари фош этилди 23 апреля 13:49Фарғонада Telegram орқали “беҳаё” расмлар билан шантаж қилган шахс ушланди 23 марта 19:22Илмда янги қадам: кўз билан кўриш мумкин бўлган вақт кристалли яратилди 22 апреля 11:52Туркияда 9 кишини ўлдирган ўқувчининг онаси ҳам ҳибсга олинди 27 июня 10:45Жиззахда маст ҳолда машина бошқарган шахс 15 суткага қамалди 13 ноября 16:02Зарафшон дарёсидан балиқ овлаганлар табиатга 130 млн сўм зарар етказди
  Среда 2 сентября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Трамп ва Си Цзиньпин авиабазада учрашди. Нималар муҳокама қилинди?
Дунё

Трамп ва Си Цзиньпин авиабазада учрашди. Нималар муҳокама қилинди?

ShaxriyorShaxriyor—30 октября 11:530 10
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раиси Си Цзиньпин 30 октябрь куни Пусан шаҳридаги авиабазада учрашди. Икки томонлама музокаралар бир соат 40 дақиқа давом этди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълумотларга кўра, бу Трампнинг иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери илк учрашувидир. Музокаралар АҚШ президенти жадвалида белгиланган вақтдан узоқроқ давом этди. Учрашув сўнгида сиёсатчиларнинг ҳеч бири расмий баёнот бермади. Бироқ кейинчалик Трамп 2026 йилда расмий ташриф билан Хитойга боришини эълон қилди.  

Музокарлар олдидан Трамп Хитой раҳбарини кутиб олаётганида камералар олдида “жуда самарали учрашув” бўлишига умид қилаётганини айтди. Хитой раиси эса Трамп билан учрашувга қадар у билан уч марта телефонда гаплашганини ва хат алмашганини таъкидлади.

More stories

Россияда ажрашганларни жаримага тортиш таклиф қилинди

19 ноября 15:52

АҚШ Суриядаги “Қасрак” базасидан қўшинларини тўлиқ олиб чиқди

16 апреля 22:43

“Толибон” АҚШни Афғонистон иқтисодиётига сармоя киритишга чақирди

15 августа 20:47

BBC раҳбарлари Трампнинг нутқи сохталаштирилгани сабаб истеъфога чиқди

10 ноября 11:49

“Дунёнинг икки етакчи иқтисодиёти вақти-вақти билан келишмовчиликларни бошдан кечириши табиий ҳолдир”, деди Си Цзиньпин.

У АҚШ ва Хитой “дўст ва ҳамкор бўлиши кераклиги” ҳақида бир неча бор гапирганини эслатди.

“Бу тарих бизга ўргатган ва бугунги кун талаб қилаётган ҳақиқатдир”, дея таъкидлади у.

Шундан сўнг Си ва Трамп ёпиқ эшиклар ортида музокаралар олиб борди. АҚШ томонидан давлат котиби Марко Рубио, савдо вакили Жеймисон Грир, молия вазири Скотт Бессент, савдо вазири Ховард Латник, маъмурият раҳбари Сюзи Уайлз ва АҚШнинг Хитойдаги элчиси Девид Пердю иштирок этди.

Хитой делегацияси таркибига ташқи ишлар вазири Ван И, унинг ўринбосари Ма Чжаосюй, давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Хе Лифен, маъмурият раҳбари Сай Си, савдо вазири Ван Вентао, Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси раиси Чжен Шансзе кирди.

Музокараларда учта асосий масала муҳокама қилинди:

  • Тарифлар: Трамп фентанил гиёҳванд моддаси таркибий қисмлари экспортига қарши курашда ҳамкорлик қилиш эвазига Хитойдан импорт божларини пасайтиришга тайёрлигини билдирди. Якунида АҚШ раҳбари импорт божларини 10 фоизга камайтирди.
  • Камёб ер элементлари ва сунъий интеллект чиплари: Niviada каби компаниялар Хитойга юқори самарали чипларни сотишни хоҳлайди. Бироқ АҚШ буни миллий хавфсизлик масаласи деб билади, чунки бу чиплар Хитой томонидан ҳарбий мақсадларда ҳам қўлланиши мумкин. Ўз навбатида, Хитой дунёдаги нодир ер металлари ишлаб чиқаришининг катта қисмини назорат қилади. Бу металлар турли юқори технологияли маҳсулотларда кенг қўлланилади.
  • TikTok: АҚШ молия вазири Скотт Бессент шу ҳафта Трамп ва Си саммитида TikTok тармоғининг Америка сегментини сотиш бўйича якуний келишувга эришилиши мумкинлигини айтган эди. Бироқ ўшандан бери бу битим шартлари ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлмади. 

Учрашув бошланишидан бир оз олдин Трамп АҚШнинг ядровий синовларини “зудлик билан” қайта бошлашни буюрганини айтди. У ҳозирда мамлакат “бошқа ҳар қандай давлатга қараганда кўпроқ ядро қуролига эга” эканини таъкидлади.

“Россия иккинчи ўринда, Хитой эса катта фарқ билан учинчи ўринда, аммо беш йил ичида у биз билан тенглашади”, деб ёзди АҚШ президенти Truth Social тармоғидаги саҳифасида.

АҚШМузокараПусанРоссияСи ЦзиньпинТрампХитой
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов 87 ёшда вафот этди
Путин уруш россияликларнинг “гени”да борлигини айтди
Related posts
Дунё

Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

2 сентября 12:26 10
Дунё

АҚШ Венесуэладаги 14 та нефть кони устидан назоратни қўлга киритади

2 сентября 10:53 10
Дунё

Тупак Шакурнинг ўлими: Кўча бандаси етакчиси Дуэйн “Киффи Ди” Дэвис қотилликда айбдор деб топилди

1 сентября 15:47 50
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

2 сентября 14:46 10
Жамият

Ўзбекистондан декларациясиз олиб чиқиш мумкин бўлган нақд пул миқдори 10 минг доллар этиб белгиланади

2 сентября 14:44 20
Жамият

Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади

2 сентября 12:32 10
Дунё

Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

2 сентября 12:26 10
Спорт

Ламин Ямаль 2025/26 йилги Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди

2 сентября 12:23 10
Жамият

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

2 сентября 11:50 21
Load more

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

2 сентября 14:46

Ўзбекистондан декларациясиз олиб чиқиш мумкин бўлган нақд пул миқдори 10 минг доллар этиб белгиланади

2 сентября 14:44

Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади

2 сентября 12:32

Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

2 сентября 12:26

Ламин Ямаль 2025/26 йилги Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди

2 сентября 12:23

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1813
  • Жамият1758
  • Спорт299
  • Иқтисод147
  • Технология28
  • Қизиқарли25
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияҚозоғистонИсроилТрампХитойпораушландиқўлга олиндиСамарқандАндижонФарғонаПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа