Skip to content
Trending
14 октября 16:02Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ҳибсга олди 16 февраля 12:30Жапаров: Қамчибек Ташиев давлат хизматига қайтмайди 7 августа 12:23Тошкентда “Дерсу” лақаби билан танилган шахс ва унинг укаси қўлга олинди 1 мая 21:58Шаҳрисабзда эркак 45 кгдан ортиқ гашиш билан қўлга олинди 17 февраля 06:40Ғазода ўт очишни тўхтатиш режимига қарамай қурбонлар сони ўсмоқда 5 января 09:182,3 миллион долларлик криптоайланма: Тошкентда йирик наркожиноят фош этилди 9 февраля 15:10Жанубий Корея мигрантлар учун тил талабларини кучайтирмоқда 29 октября 09:29Бухорода туризм хизматларидан 680 млн доллар тушум кутилмоқда 14 сентября 18:47Кристофер Ноланнинг “Одиссея”си Universal тарихидаги энг кассабоп фильмга айланди 25 марта 09:478 апрелдан Британия визалари қимматлашади
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШ НАТОдаги айрим ҳарбий ва разведка бўлинмаларини қисқартиради
Дунё

АҚШ НАТОдаги айрим ҳарбий ва разведка бўлинмаларини қисқартиради

ShaxriyorShaxriyor—21 января 14:030 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ ҳукумати НАТОнинг бир қатор асосий қўмондонлик марказларида фаолият юритаётган хизматчилари сонини қисқартиришни режалаштирмоқда. Ушбу қарор Европада Вашингтоннинг альянсга содиқлиги ҳақидаги хавотирларни янада кучайтириши мумкин. Бу ҳақда вазиятдан хабардор учта манбага таяниб, Reuters хабар берди.

Қайси бўлинмалар қисқартирилади?

Трамп маъмурияти аллақачон бир неча Европа пойтахтларига маълум қилган ушбу режага кўра, НАТОнинг ҳарбий ва разведка операцияларини режалаштирувчи тузилмаларидан тахминан 200 та штат бирлиги олиб ташланади. Дипломатик музокаралар махфий бўлгани сабабли исмини ошкор қилмаган манбаларнинг сўзларига кўра, қисқартиришлар қуйидаги тузилмаларга дахлдор бўлади:

  • Буюк Британияда жойлашган НАТО Разведка бирлашмаси маркази;
  • Брюсселдаги Иттифоқчилар махсус операциялари кучлари қўмондонлиги;
  • Португалиядаги денгиз операцияларини назорат қилувчи STRIKFORNATO  тузилмаси;
  • ва альянснинг бошқа бир қатор шунга ўхшаш бўлинмалари.

Маълум қилинишича, қисқартиришга тушган ушбу тузилмаларда жами 400 нафарга яқин АҚШ хизматчиси фаолият юритади. Демак, ушбу бўлимлардаги америкаликлар сони қарийб икки бараварга камаяди. Аниқлик киритилишича, америкалик ҳарбийлар ўз лавозимларидан чақириб олинмайди, балки уларнинг хизмат муддати тугагач, бўшаган ўринларга янги ходимлар тайинланмайди.

More stories

АҚШда кучли қор бўрони электр таъминоти ва авиақатновларга салбий таъсир кўрсатди

26 января 10:29

Reuters: Эрон ракета арсеналининг учдан бир қисми йўқ қилинган

29 марта 16:50

АҚШ ва Эрон икки ҳафтага ўт очишни тўхтатди

8 апреля 09:41

АҚШ 9 та ҳарбий кемага лазер тизими ўрнатди

21 мая 12:48

Расмий Вашингтон штатларни қисқартириш сабабини очиқламаган бўлса-да, бу қадам Трамп маъмуриятининг ҳарбий ресурсларни кўпроқ Ғарбий яримшарга йўналтириш ҳақидаги режаларига мос келади. Ушбу қисқартиришлар Европадаги 80 минг кишилик АҚШ ҳарбий контингенти (уларнинг қарийб ярми Германияда) фонида унча катта кўринмаслиги мумкин. Бироқ бу ҳаракат альянснинг 77 йиллик тарихидаги энг оғир дипломатик инқирозлардан бирига тўғри келмоқда.

Гренландия можароси 

Европадаги хавотирларнинг асосий сабабларидан бири — президент Дональд Трампнинг Даниядан Гренландия оролини тортиб олиш бўйича кескинлашган кампаниясидир. Расмийлар бу ҳолат НАТОнинг йўқ бўлишига олиб келишидан хавотирда.

Вазиятни баъзи омиллар янада мураккаблаштирмоқда, жумладан, ижтимоий тармоқлардаги баёнотлар. Масалан, 20 январь куни эрталаб Швейцариядаги Жаҳон иқтисодий форумига учиб кетиш олдидан Трамп ижтимоий тармоқда НАТО АҚШ учун таҳдид деб тасвирланган постни улашди.

Бундан ташқари, Трамп 1 февралдан бошлаб Даниянинг орол устидан суверенитетини қўллаб-қувватлаётган саккизта Европа давлатларига нисбатан 10 фоизлик савдо божлари жорий этишини маълум қилган. Бунга жавобан Европа Иттифоқи ҳам қарши чоралар кўришни режалаштирмоқда.

НАТО вакили вазиятга изоҳ берар экан, АҚШ ходимларининг алмашиши одатий ҳол эканини ва ҳозирда Американинг Европадаги ҳарбий иштироки сўнгги йиллардагидан кўра юқорилигини таъкидлади.

“НАТО ва АҚШ расмийлари альянснинг мудофаа ва тийиб туриш салоҳиятини сақлаб қолиш учун доимий алоқада бўлиб турибди”, дейди альянс расмийси.

Трамп ўзининг биринчи президентлик даврида ҳам НАТОдан чиқиш билан таҳдид қилганди. Аммо 2025-йилнинг биринчи ярмидаги саммитларда альянс билан илиқ муносабатда бўлган. Бироқ 2026 йил бошига келиб, муносабатлар яна кескинлашмоқда.

АҚШНАТОразведкафаолиятҲарбий
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

АҚШ Венесуэлага тегишли яна бир нефть танкерини қўлга олди
Япония суди Синдзо Абэ қотилига энг оғир жазо тайинлади
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа