Skip to content
Trending
12 февраля 15:56“Тошкент” аэропортида йирик миқдорда ноқонуний заргарлик буюмлари аниқланди 27 декабря 12:09Суд тизимида очиқликни оширишга қаратилган янги ислоҳот эълон қилинди 26 ноября 12:07БМТ учун янги бош котиб сайлаш жараёни бошланди 3 сентября 14:40Эстония тарихида иккинчи аёл президент сайланди 29 января 22:07Европа Иттифоқи Эронга қарши янги санкциялар пакетини маъқуллади 28 января 12:08Андижонда 75 ёшли фуқаронинг уйидан 20 кг марихуана топилди 11 ноября 12:13Ўзбекистонга 9 ойда 3 миллиондан ортиқ телефон импорт қилинди 8 ноября 10:36Фарғонада сифатсиз дориларнинг катта партияси қўлга олинди 31 августа 13:39Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Бишкекка жўнаб кетди 16 марта 09:39Тошкентда автобус ҳайдовчиси гиёҳвандлик воситаси сотаётганда ушланди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Бангладешда нипаҳ вируси қурбони қайд этилди
Дунё

Бангладешда нипаҳ вируси қурбони қайд этилди

ShaxriyorShaxriyor—7 февраля 16:540 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бангладешда нипаҳ вирусини юқтирган бемор вафот этди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) касалликнинг халқаро миқёсда тарқалиш хавфини ҳали ҳам паст баҳоламоқда. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

ЖССТ маълумотига кўра, вафот этган бемор 40–50 ёшлар оралиғидаги аёл бўлиб, Наогаон туманида яшаган. Унда 21 январдан бошлаб иситма ва асаб тизими билан боғлиқ аломатлар кузатилган. Беморнинг хорижга сафар қилмагани, бироқ у яқинда палма дарахти ширасини истеъмол қилгани маълум бўлган. 

More stories

ЖССТ: Нипаҳ вирусининг ўлим даражаси 75 фоизгача етиши мумкин

2 февраля 17:44

Ғазо шимолида навбатдаги қурбонлар: икки бола дрон зарбасида вафот этди

26 января 00:23

СССР ва Россия фойдасига жосуслик қилган Алдрич Эймес АҚШ қамоқхонасида вафот этди

7 января 18:43

Германия осмонида 2025 йилда 1000 дан ортиқ шубҳали дрон қайд этилди

23 декабря 02:54

Аёл 28 январь куни шифохонага ётқизилган. Унинг томоғидан суртмалар ва қон намуналари олинган. Эртаси куни унинг вирус юқтиргани лаборатория текширувлари орқали тасдиқланган.

ЖССТ мамлакатда нипаҳ вирусининг илк ҳолати аниқлангани ҳақида 3 февраль куни хабардор қилинган. Бу хабар Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида вирус тарқалаётгани ҳақидаги маълумотдан икки ҳафта ўтиб эълон қилинган. 

Ҳиндистонда нипаҳ вирусининг тарқалиши Хитой ва Жануби-шарқий Осиёнинг бир қанча мамлакатларида хавотирларни кучайтирди. Натижада аэропортларда тиббий текширувлар кучайтирилди. Бироқ ЖССТ ҳозирги маълумотларга асосланиб, ҳеч қандай саёҳат ёки савдо чекловларини тавсия қилмаслигини билдирди.

“ЖССТ нипаҳ вируси билан боғлиқ умумий жамоат саломатлиги хавфини миллий, минтақавий ва глобал даражада паст деб баҳолайди. Халқаро миқёсда касалликнинг тарқалиш хавфи паст”, дейилади баҳолаш хулосасида.

Бангладешда бемор билан алоқада бўлган 35 нафар шахс вирусга текширилган. Ҳозирча бошқа касалланиш ҳолатлари аниқланмаган. 2001-йилдан буён мамлакатда 348 га яқин нипаҳ вируси ҳолатлари қайд этилган. Уларнинг қарийб ярми хом хурмо ширасини истеъмол қилгани тасдиқланган шахслар орасида аниқланган.

Касаллик одатда декабрдан апрелгача мавсумий равишда авж олади. Бу давр палма дарахти ширасини йиғиш ва истеъмол қилиш мавсумига тўғри келади. Ҳозирда нипаҳга қарши махсус тасдиқланган дори воситалари ёки вакциналар мавжуд эмас. Вирус билан зарарланганлар орасида ўлим даражаси 40 фоиздан 75 фоизгача етиши мумкин. 

ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебреесус аввалроқ берган баёнотида нипаҳни “камдан кам учрайдиган, аммо жиддий касаллик” деб атаган эди. Nipah вируси илк бор қарийб 30 йил аввал аниқланган бўлиб, асосан, кўршапалаклар ва чўчқалар орқали юқади. Айниқса, кўршапалаклар тишлаган ёки тирноқ изи тушган меваларни истеъмол қилиш, ушбу ҳайвонлар билан яқин контактда бўлиш вирус юқиш хавфини оширади.

Бангладешвафот этдивирусқайд этилдиқурбонНипаҳ
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Қорақалпоғистон собиқ ички ишлар вазири Жанабай Шилманов вафот этди
АҚШ Украина ва Россияга урушни тугатиш учун июнь ойигача муддат берди
Related posts
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 50
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1951
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа