Skip to content
Trending
11 ноября 10:26Россия урушга ёлланган чет элликларни ватанига депортация қилмайди 2 сентября 18:56Ўрта Чирчиқда Cobalt каналга тушиб кетди 17 ноября 14:14Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни “Олий даражали дўстлик” ордени билан мукофотлади 25 февраля 12:06Тошкент вилоятида отахонни интим видеолар билан шантаж қилганлар ушланди 5 января 09:182,3 миллион долларлик криптоайланма: Тошкентда йирик наркожиноят фош этилди 14 апреля 08:40Ўзбекистонда 20 та банк жаримага тортилди 27 апреля 08:52Тошкент ва Тошкент вилоятида дори тарқатувчилар қўлга олинди 14 января 18:55Hengaw: Эронда 17 ёшли спортчи норозилик намойишларида отиб ўлдирилди 11 марта 10:10Шаҳрисабзда 13 минг сайёҳга мўлжалланган “Ғелон” курорти қурилади 14 февраля 13:02Макрон Европа хавфсизлиги масаласида стратегик мустақиллик зарурлигини таъкидлади
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Германия осмонида 2025 йилда 1000 дан ортиқ шубҳали дрон қайд этилди
Дунё

Германия осмонида 2025 йилда 1000 дан ортиқ шубҳали дрон қайд этилди

ShaxriyorShaxriyor—23 декабря 02:540 10
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Германия Федерал жиноий полиция бошқармаси раҳбари Холгер Мюнх 2025-йилда мамлакат осмонида 1000 дан ортиқ шубҳали дрон парвозлари рўйхатга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Бошқарма раҳбари дронларнинг тез-тез кўриниш беришини жиддий хавф-хатарли вазият деб атади. Германия канцлери Фридрих Мерс октябрь ойида мамлакат ҳудуди устидаги кўплаб дрон парвозлари ортида Россия турганига ишонишини билдирган эди.

More stories

Германияда Иккинчи жаҳон уруши давридан қолган 500 килограммлик бомба топилди

11 июля 16:03

Германияда енгил самолёт ҳавода портлаб кетди

17 мая 14:31

Германияда намойишчиларни машинада босиб кетган афғонистонлик умрбод қамалди

6 августа 20:38

Россия газ ташиётган Туркия танкерига дрон билан зарба берди

18 ноября 14:56

Холгер Мюнх барча шубҳали дронлар Россия томонидан бошқарилаётганини “100 фоиз ишонч” билан айтиб бўлмаслигини, бироқ уларнинг ортида Германияда беқарорлик ва ноаниқлик уруғини сочишни кўзлаган қайсидир давлат субъекти турганини тахмин қилмоқда.

Аэропортлар ва ҳарбий базалар нишонда

Шубҳали дронлар 2025-йилда Германия аэропортлари фаолиятига жиддий зарар етказган. Жумладан, Мюнхен аэропорти 3 октябрь куни машҳур Октоберфест фестивали пайтида дронлар сабабли барча парвозларни тўхтатишга мажбур бўлган. Берлин Бранденбург аэропорти эса ноябрь ойида номаълум дронлар аниқлангани сабабли ўз фаолиятини қарийб икки соатга тўхтатган эди.

Шунингдек, учувчисиз аппаратлар тез-тез ҳарбий объектлар устида ҳам кўриниш бермоқда. Der Spiegel нашрининг ёзишича, 13 октябрь куни Росток шаҳри яқинидаги Гноен базасида тўртта дрон қайд этилган. Маълумотларга кўра, ўша пайтда ушбу базада украиналик аскарлар машғулот ўтаётган бўлган.

Германиянинг янги анти-дрон стратегияси

Германия расмийлари бундай таҳдидларга қарши самаралироқ курашиш чораларини кўрмоқда. Ички ишлар вазири Александр Добриндт 17 декабрь куни Берлинда Дронларга қарши кураш бўйича қўшма марказни очган. Тузилма сутка давомида тўхтовсиз ишлаб, федерал ва штат даражасидаги техник тажрибани бирлаштиради. Шунингдек, марказ орқали вазиятни биргаликда баҳолаш ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар таъминланади.

Бундан ташқари, Добриндт аэропортлар ва стратегик объектларга ёрдам берувчи махсус дрон мудофааси бўлинмасини ташкил этишга кўрсатма берди. Германия Қуролли кучлари (Бундесвер) эса дронлар тўдасига қарши курашишда самарали бўлган махсус зенит танкларига буюртма берди.

Германиядронқайд этилдишубҳали
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Премьер-лига клуби раҳбари педофилияда гумон қилинмоқда
ПСЖ Луис Энрике билан ҳамкорликни узоқ йилларга узайтириш ниятида
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Load more

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа