Skip to content
Trending
7 декабря 18:03Саудия клублари Муҳаммад Салоҳни сотиб олиш ниятида 20 ноября 00:22Россияда одам ўлдирган ўзбекистонлик йигитга 1 йил шартли қамоқ жазоси берилди 24 марта 16:33Эрон билан урушда қанча исроиллик ҳалок бўлгани очиқланди 25 февраля 20:02Туркия Эрон–АҚШ можароси эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда 13 февраля 21:18Тошкентдаги Li ва BYD иштирокидаги ЙТҲ бўйича суд қарори бекор қилинди 16 ноября 18:15Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ транзити ҳажмини оширмоқчи 8 декабря 21:24Эронда икки европалик шахс жосусликда айбланиб, қўлга олинди 21 августа 10:59Швейцария Альпларида 34 йил аввал йўқолган альпинистлар жасади топилди 9 февраля 18:22Ўқитувчиларга миллий ва халқаро сертификатлар учун субсидия ажратилади 12 октября 13:44Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги йирик лойиҳаларни кўздан кечирди
  Понедельник 26 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Россия урушга ёлланган чет элликларни ватанига депортация қилмайди
Жамият

Россия урушга ёлланган чет элликларни ватанига депортация қилмайди

ShaxriyorShaxriyor—11 ноября 10:260 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Россия Мудофаа вазирлиги билан Украинадаги урушда иштирок этиш учун шартнома тузган чет элликлар ватанига экстрадиция қилинмайди. Тегишли ўзгартиришлар ҳукумат комиссияси томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “Ведомости” хабар берди.

Чет элликларни ўз мамлакатларида жиноий жавобгарликка тортилишдан ҳимоя қилиш мақсадида шундай чора кўрилмоқда. Давлат Думасида ҳозирда учта қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Улар Россия армиясида ёки ҳарбий тузилмаларда хизмат қилган, шунингдек, шартнома асосида жангларда иштирок этган чет элликлар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга тегишли.

Ўзгартиришларга кўра, бундай шахслар маʻмурий депортация қилинмайди. Бунинг ўрнига улар 1000 дан 50 000 рубльгача жаримага тортилади ёки 200 соатгача жамоат ишларига ҳукм қилинади. Чет эллик фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисидаги қонунга қўшимча киритилмоқда.

Унга кўра, “2022 йил 24 февралдан кейин” қабул қилинган депортация, реадмиссия, киришни тақиқлаш, вақтинчалик яшаш муддатини қисқартириш ва “ВНЖ”ни(яшаш учун рухсатнома) бекор қилиш ҳақидаги қарорлар “ўз кучини йўқотади ва ижро этилмайди”. Худди шу нарса патентлар ва иш рухсатномаларини бериш ёки янгилашдан бош тортиш ёки ушбу ҳужжатларни бекор қилиш учун ҳам амал қилади.

More stories

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 12 нафар ўзбекистонлик бола Ўзбекистонга қайтарилди

31 августа 17:55

Россияда ҳужжатсиз қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

2 апреля 12:52

Россияда ташлаб кетилган чақалоқ Ўзбекистонга қайтарилди

26 декабря 21:11

Россия-Украина урушида қатнашган ўзбекистонлик 5 йилга қамалди

24 февраля 17:41

Давлат Думаси депутати Алексей Куринний таъкидлашича, ҳукумат ма’қуллаган қонун лойиҳалари пакети Украинага қарши жанг қилаётган чет элликлар учун қўшимча рағбат бўлади.

“Чунки бугун махсус ҳарбий операцияда қатнашаётган, жанговар вазифаларни бажараётган шахсни… умуман олганда, депортация қилиш ва бошқа чет давлатларнинг адлия тизимларига топшириш тасаввурга сиғмайдиган нарса”, деди у.

Куринний МДҲ давлатлари, жумладан, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда судлар Украинага қарши жанг қилган ўз фуқароларига ёлланма аскарлик моддаси бўйича ҳукм чиқарган ҳолатларни эслатди.

“Шунинг учун депортацияни тақиқлаш тўғри қарор, айниқса улар Россия фуқаролигини олишда имтиёзли ҳуқуққа эга эканини ҳисобга олсак”, деб таъкидлади депутат.

Маʻлумот ўрнида, Россия президенти Владимир Путин 2025 йил июль ойида фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия армиясида шартнома асосида хизмат қилишга рухсат берувчи қонунни имзолаган. Тегишли ҳуқуқ ҳарбий ҳолат ёки уруш даври тугагунга қадар амал қилади.

• Ўзбекистон фуқароларига чет давлатларининг ҳарбий хизматига ёлланиш тақиқланган

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра, ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиш 10 йилгача озодликдан маҳрум этишга сабаб бўлади. Урушга одамларни ёллаш, уларни ўқитиш ва улардан ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш 12 йилгача озодликдан маҳрум қилишга олиб келади.

Жиноят кодексининг 154-1-моддасига асосан, чет давлатлар ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланган Ўзбекистон фуқаролари 5 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

депортацияРоссияурушчет эллик
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Тошкентда 174 туп дарахт ва бута кесилгани ортидан ободонлаштириш ходимларига нисбатан жиноят иши очилди
Трамп Оқ уйда Сурия президенти аш-Шара билан учрашди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Технология

Хитойлик ихтирочи «Ўргимчак одам» фильмидаги каби учар скейтборд яратди

26 октября 17:56 20
Дунё

Россия Украинадаги энергетика объектлари ва портларга ҳужум қилди

26 октября 12:10 30
Спорт

Бугун Ўзбекистоннинг икки клуби ОФК Чемпионлар лигасида майдонга тушади

26 октября 11:19 30
Дунё

Грузия мухолифати янги норозилик намойишлари бошланганини эълон қилди

26 октября 11:08 50
Дунё

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38 30
Қизиқарли

Олимлар 1600 йиллик Рим шишасининг сирини очишга муваффақ бўлди

26 октября 09:30 40
Load more

Хитойлик ихтирочи «Ўргимчак одам» фильмидаги каби учар скейтборд яратди

26 октября 17:56

Россия Украинадаги энергетика объектлари ва портларга ҳужум қилди

26 октября 12:10

Бугун Ўзбекистоннинг икки клуби ОФК Чемпионлар лигасида майдонга тушади

26 октября 11:19

Грузия мухолифати янги норозилик намойишлари бошланганини эълон қилди

26 октября 11:08

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1964
  • Жамият1888
  • Спорт320
  • Иқтисод151
  • Технология36
  • Қизиқарли31
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа