Skip to content
Trending
7 декабря 11:16Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 61 млрд доллардан ошди 20 ноября 18:23АҚШ Ҳиндистонга 93 млн долларлик қурол-яроғ етказиб беради 24 мая 20:20Покистонда поезд портлатилиши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди 25 марта 09:551 апрелдан Тошкент вилоятида чиқинди ташиш тарифлари оширилади 1 июля 19:58БААда илк бор миллий йўловчи поездлари қатнови бошланди 12 декабря 10:55Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 2025 йил якуни бўйича 7–7,5% атрофида бўлиши кутилмоқда 12 декабря 19:30Қозоғистонга тухум олиб кириш вақтинча тақиқланди 6 декабря 21:29Индонезияда 900 одам ҳалок бўлган фожиага экологик ташкилотлар дарахт кесилиши сабаб бўлганини айтмоқда 7 октября 11:31Қирғизистонда Марказий Осиёдаги энг катта “Бишкек Арена” стадиони очилди 4 декабря 11:34Украина Европадан йил охиригача қурол сотиб олиш учун яна 1 млрд евро сўради 
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Трамп Оқ уйда Сурия президенти аш-Шара билан учрашди
Дунё

Трамп Оқ уйда Сурия президенти аш-Шара билан учрашди

ShaxriyorShaxriyor—11 ноября 10:380 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 10 ноябрь куни Оқ уйда Суриянинг муваққат президенти Аҳмад аш-Шара билан учрашди. Бу ҳақда “Al-Jazeera” хабар берди.

Сурия муваққат ҳукумати ахборот вазири Ҳамза Мустафо учрашувдан сўнг, Х’даги саҳифасида Дамашқ АҚШ бошчилигидаги “Исломий давлат” (ИШИД) террорчи гуруҳига қарши халқаро коалицияга қўшилганини маълум қилди. Унинг айтишича, бу билан Сурия терроризмга қарши курашда ҳамкор сифатидаги ролини мустаҳкамлаган ва минтақавий барқарорликни қўллаб-қувватлаган.

More stories

АҚШ Венесуэла қирғоқларига 16 минг ҳарбий юборди — WP

2 ноября 14:03

АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон раҳбарияти билан учрашишга тайёрлигини айтди

20 апреля 20:39

Трамп Киевга “тинчлик режаси”ни қабул қилиш учун муҳлат берди

22 ноября 12:08

Сурия шимоли-ғарбида бир гуруҳ ўзбек жангчилари қўлга олинди

6 мая 17:41

Вазирнинг таъкидлашича, мазкур келишув “фақат сиёсий характерга эга, унда ҳарбий жиҳат мавжуд эмас”. ОАВнинг қайд этишича, Суриянинг АҚШ бошчилигидаги коалицияга қўшилиши Аҳмад аш-Шара Вашингтонга ташриф буюргани сабабли олдиндан кутилган эди.

Учрашувдан сўнг, Дональд Трамп Сурия раҳбарини “кучли лидер” деб атаган. Трампнинг фикрича, аш-Шара Сурияни “жуда муваффақиятли” давлатга айлантира олади. АҚШ Давлат департаменти эса Сурияга қарши санкциялардан озод қилиш муддатини яна 180 кунга узайтирилганини хабар қилган. Қолаверса, Трамп аш-Шарани аввалдан ёқтиргани ва қўллаб-қувватлаганини билдирган. 

Қайд этиш жоиз, Аҳмад аш-Шара Сурия 1946 йилда мустақилликка эришганидан бери АҚШ Президенти томонидан Оқ уйда қабул қилинган биринчи давлат раҳбари бўлди.

Аҳмад аш-Шара 2024 йил охирида ўша пайтдаги президент Башар Асадни ағдариб ҳокимиятга келган. У аввал Абу Муҳаммад ал-Жўлоний номи билан танилган. 2003 йилда у Ироқда АҚШ бошчилигидаги халқаро терроризмга қарши коалицияга қарши курашиш учун “Ал-Қоида”га қўшилган. 2006 йилда у АҚШ ҳарбийлари томонидан ҳибсга олинган ва беш йил давомида Ироқдаги қамоқхоналарда сақланган.

2011 йилда озод этилгач, у “Жабҳат ан-Нусра” – Сурия бўлими бўлган “Ал-Қоида” гуруҳини тузган ва бошқарган. Бу гуруҳ бир муддат ИШИД билан ҳамкорлик қилган. 2017 йилда “Жабҳат ан-Нусра” қайта тузилиб, “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом”га айлантирилган ва асосий мақсади Асадни ағдариш бўлган.

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни “Fox News” телеканалида чиқиш қилган аш-Шара, “Ал-Қоида” билан алоқалари ўтмишда қолгани, Трамп билан учрашувда бу мавзу муҳокама қилинмаганини айтган.

2014 йилда ИШИД жангчилари Сурия ва Ироқнинг катта ҳудудларини эгаллаб олган эди. Аш-Шаранинг ҳаёт йўлидан келиб чиқиб гапирсак, у АҚШ қўллаб-қувватлайдиган манзилдан ҳеч ўтмаган, аммо Трампнинг “аш-Шарани аввалдан ёқтирардим” деган сифати мавҳумлигича қолган. 

ахборотАҳмад аш-ШараДональд ТрампСурия
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Россия урушга ёлланган чет элликларни ватанига депортация қилмайди
“Мен бир куни бу ерга қайтаман” — Месси яширинча “Барселона” стадионига яширинча ташриф буюрди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа