Skip to content
Trending
5 октября 09:57Ўзбекистон саккиз ойда 1,21 млрд долларлик газ импорт қилди 10 января 17:25Буюк Британия Украинага қўшин жойлаштириш учун армиясини 230 миллион евро билан қайта жиҳозлайди 5 ноября 16:11Ўзбекистонда бепул даволанадиган камёб касалликлар рўйхати 10 тага етказилади 7 ноября 13:35Лионель Мессига Майами шаҳрининг рамзий калити топширилди 5 декабря 09:11Нодирбек Абдусатторов Лондонда o‘tказилган турнирда ғолиби бўлди 3 июня 09:13Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби билан учрашди 22 октября 13:54«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ 22 мая 10:34Самарқандда сел Nexia автомобилини оқизиб кетди 18 января 14:38АҚШ инвестиция фонди Россиядан 225 миллиард доллар қарзини талаб қилди 24 февраля 11:57Оренбург вилоятида ЙТҲ: 3 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Трамп Киевга “тинчлик режаси”ни қабул қилиш учун муҳлат берди
Дунё

Трамп Киевга “тинчлик режаси”ни қабул қилиш учун муҳлат берди

ShaxriyorShaxriyor—22 ноября 12:080 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ Президенти Дональд Трамп Украинага АҚШ таклиф этган “тинчлик режаси”га розилик бериш учун келаси пайшанба – 27 ноябргача муҳлат берди. Бу ҳақда у кеча, 21 ноябрь куни “Fox News” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

27 ноябрь АҚШда Шукроналик куни нишонланади ва Трамп фикрича, бу Россия билан урушни якунлаш ҳақида келишувга келиш учун “мувофиқ вақт” ҳисобланади. 

“Менда кўп бора кескин муддатлар бўлган, аммо агар ишлар яхши кетса, одатда улар узайтирилади. Лекин пайшанба, бизнинг фикримизча, энг мос муддат”, деди у. 

Трамп шунингдек, Украина урушда ҳам ҳудуд, ҳам одамларни йўқотиб қӯйаётганини қайд этди.

АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиш билан таҳдид қилган

“Reuters” ва “The Washington Post”нинг ёзишича, АҚШ маъмурияти Зеленскийни Россия билан тинчлик келишуви имзолашга мажбурлаш ниятида. Агар Киев рад этса, Вашингтон Украинага қурол етказиб бериш ва разведка маълумотларини тақдим этишни тўхтатиш билан таҳдид қилган.

Трампнинг “тинчлик режаси”ига изоҳ берар экан, Зеленский мамлакат жуда оғир танлов олдида қолиши мумкинлигини айтди:

More stories

Зеленский коррупция сабаб 2 вазирини ишдан олди

13 ноября 10:02

Саратовда Россия ФКК генералига суиқасд қилинди

4 сентября 08:21

Москва Ғарб қўшинларини Украинада қонуний жанговар нишон деб атади

8 января 20:58

АҚШ Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий кучлар юбормоқда — Пентагон

5 марта 08:49

“Ёки қадр-қимматни йўқотиш, ёки асосий ҳамкордан айрилиш хавфи. Ёки 28 банд, ёки жуда оғир – энг оғир – қиш ва бошқа хатарлар”, деди у 21 ноябрдаги видеомурожаатида.

Шу билан бирга, Зеленский АҚШ ва бошқа ҳамкорлар билан музокараларни давом эттиришини ва Вашингтон режасидаги айрим талабларга альтернатив таклифлар беришини маълум қилди.

Зеленский АҚШ вице-президенти билан тинчлик режасини муҳокама қилди

Ўша куни Зеленский АҚШ вице-президенти Жеймс Дэвид Вэнс билан телефон орқали суҳбатлашди. Унинг таъкидлашича, деярли бир соатга чўзилган суҳбатда Украинага келган АҚШ армияси вазири Дэн Дрисколл ҳам иштирок этган.

“Биз АҚШ таклиф қилган урушни тугатишга доир таклифнинг кўплаб жиҳатларини муҳокама қилишга улгурдик ва мустаҳкам тинчликка эришиш учун ҳақиқатан ишлайдиган, муносиб йўлни топишга ҳаракат қилмоқдамиз”, деб ёзди Зеленский Telegram’да.

Унинг айтишича, АҚШ ва Европа билан маслаҳатчилар даражасида биргаликда иш олиб боришга келишилган.

Бу орада Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва АҚШнинг бу янги режаси бўйича “предметли муҳокама” ўтказмаганини билдирди. 

“Биз расман ҳеч қандай ҳужжат олмаганмиз”, деди у.

Трампнинг Украина учун “тинчлик режаси” нима дегани?

Режа расман эълон қилинмаган, аммо бир қатор ОАВ лойиҳадан парчаларни чоп этган:

  • Украина Россияга ҳудудий имтиёзлар бериши керак;
  • Украина армияси қисқартирилиши кутилмоқда;
  • АҚШ ва Европа Украинани тиклашни молиялаштиришга мажбур;
  • Россияга нисбатан халқаро санкциялар босқичма-босқич бекор қилинади;
  • Москва ва Вашингтон узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорлик шартномаси имзолайди;
  • “Axios” маълумотига кўра, Киевга НАТОнинг 5-моддасига ўхшаш хавфсизлик кафолатлари берилади, яъни Украинага қилинган ҳарбий ҳужум “барча трансатлантик ҳамжамиятга ҳужум” сифатида баҳоланади.

Европа Иттифоқи бу режага эҳтиёткорлик билан муносабат билдирди. Германия, Британия, Франция ва Украина раҳбарлари “музокаралар нуқтаси” сифатида жорий фронт чизиғини қабул қилишни маъқул кўрмоқда ва Украина армияси суверенитетни ҳимоя қила оладиган даражада қолиши кераклигини таъкидламоқда.

Киев эса Трамп режасини муҳокама қилишга тайёр, аммо Украина ҳудудий суверенитети, иттифоқларни танлаш ҳуқуқи ва армия қудрати музокара мавзуси бўлмаслигини маълум қилмоқда.

АҚШДональд ТрампРоссиятинчлик режасиУкраина
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Тошкентда экологик лабораториялар иш бошлади
Жиззахда дахшатли ЙТҲ содир бўлди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 20
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 20
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 20
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа